Ўзбекистан темир йўллари


ТФҚ нинг 202 бандига мувофиқ, қ



Download 1,73 Mb.
bet73/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

344. ТФҚ нинг 202 бандига мувофиқ, қуйидаги вагонларни туртки билан манёвр қилиш ва тепаликдан тарқатиш тақиқланади:
одамлар бўлган вагонлар, аммо юкларни кузатиб борувчи йўл кузатувчилар (гуруҳлар) бўлган вагонлар бундан мустасно;
юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ алоҳида тоифадаги юклар ортилган вагонлар;
4-, 5-, 6-даражадаги ён ва пастки ногабаритлик, 3-даражадаги юқори ногабаритлик юклар ортилган платформа ва ярим вагонлар, юк ортилган транспортёрлар;
ишламаётган локомотивлар, мотор вагонли ҳаракат таркиби, рефрижератор поезд таркиблари, йўловчи вагогонлар, темир йўлда ҳаракатланадиган кранлар;
"Тепаликдан туширилмасин" ёзуви бор вагонлар ва махсус ҳаракат таркиблари.
Юқорида кўрсатилган ҳаракат таркиблари саралаш тепалиги орқали фақат манёвр локомотиви билан ўтказилиши мумкин.
ТФҚ нинг 203 бандига мувофиқ, саралаш тепаликларидан қуйидагиларни ўтказиш тақиқланади: 12 ва ундан ортиқ ўқи бор юк ортилган бўш транспортёрлар; уланмада бир ёки иккита оралиқ платформа мавжуд бўлганида юк кўтариш қобилияти 120 тонна бўлган уланма туридаги юк ортилган транспортёрлар; "Тепаликдан ўтказилмасин" ёзувига эга ҳаракат таркиби.
Тепалик светофорларининг турли кўрсатмаларида саралаш тепаликларидан вагонларни тарқатиш тезлиги, шунингдек, ҳаракат таркиби бутлигини таъминловчи шартлар тепаликларнинг техникавий жиҳозланганлиги ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ДАТК раиси томонидан белгиланади. Тепалик ости паркида бир вагонлар ажратмасининг иккинчисига яқинлашиш тезлиги 5 км/соат дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Агар вагонларнинг ташиш ҳужжатларида «Тепаликдан туширилмасин» ёки вагон ва махсус ҳаракат таркибида «Тепаликдан туширилмасин» трафарети қўйилган бўлса, бу ҳолда улар билан манёврлар тисариш йўли билан ёки парк ости парки томонидан локомотивлар ёрдамида «олиш» билан, тўсиш меъёрларига риоя қилган ҳолда ўта эҳтиёткорлик билан, туртикиларсиз ва бирданига тўхталишларсиз амалга оширилиши керак. Бундай вагонлар ва махсус ҳаракат таркибининг бошқа вагонлар ёки локомотивлар билан бирикиш тезлиги 3 км/соат дан ошмаслиги керак. Уларнинг саралаш тепаликларидан ўтказилиши фақат локомотивлар билан амалга оширилиши керак.
Саралаш тепаликларидан 12- ва 5-вагонли секциялар, шунингдек, машина совутгичли автоном вагонларни тарқатишда уларни тепалик ости паркида турган вагонлар билан ҳамда ўша вагонларнинг кейинги ажратмалар билан урилишига йўл қўйилмайди. Кўрсатилган вагонлар тепалик светофорининг сариқ чироғида тарқатилади.


345. Тепаликдан юк ёки жониворларни кузатиб бораётган йўл кузатувчилар (командалар) билан банд вагонлар тарқатилишидан аввал, шунингдек, бундай вагонлар билан туртки усулида манёврларни бошлашдан олдин йўл кузатувчилар ва команда мўлжалланаётган манёврлар тўғрисида поезд тузувчилари томонидан огоҳлантиришлари лозим.


346. Вагонлар ҳаракатланиш тезлигининг ҳар бир регулировкачиси тарқатиш жараёнида у ёки бу саралаш йўлида вагонлар мавжудлигини кузатиб бориши ва ушбу йўл тўлиқ банд этилганда катта регулировкачи, тепалик навбатчиси ёки тепалик тузувчисига ўз вақтида хабар бериши керак.
Аниқ ва авариясиз ишни таъминлаш мақсадида вагонларни ҳаракат тезлиги регулировкачилари қуйидагиларга амал қилиши шарт:
а) таркибни тарқатиш бошланганида ўзи хизмат кўрсатадиган йўлларда бўлиши;
б) тепалик навбатчиси узатадиган маълумот ва командаларни ҳамда тузувчи ёки локомотив машинисти узатадиган сигналларни диққат билан кузатиши;
в) йўлларнинг сиғимидан имкони борича тўлиқ фойдаланиши ва тепалик ости паркининг йўлларида турган вагонларга ажратмаларни хавфсиз яқинлашишини таъминлаган ҳолда вагонларни ҳисоб-китоб билан тормозлаш. Тепаликдан катта ажратмалар тарқатилганда қўшимча тормоз бошмоқлари ғилдирак жуфтликлари остига бошмоқ қўйгич ёки махсус вилка воситасида ўрнатилади;
г) вагонларни тиркаш учун йўлга тузувчи ёки тепалик навбатчисининг кўрсатмасига биноан локомотив кирганида вагонлар остидан тормоз бошмоқларини чиқариш;
д) қўшни йўлларга хизмат кўрсатувчи вагонларнинг ҳаракат тезлиги регулировкачиларига, ажратмалар уларнинг иш ҳудудига жадал ҳаракатланаётганда ёрдам бериш.


347. Вагонлар станция йўлларида тормозланганда тормоз бошмоқларини қуйидаги жойларга ўрнатиш тақиқланади:
а) бевосита рельс улоғи олдидан (1 м ва камроқ масофада) ва рельс улоғига (пайвандланмаган бўлса);
б) стрелка ўтказгичнинг крестовинаси олдидан;
в) стрелка ўтказгичнинг остряги жипслашган ромли рельсига;
г) эгри жойнинг ташқи рельсига.


348. Носоз тормоз бошмоқларидан (олд қисми ёрилган, таг қисми тоб ташлаб қийшайган ва б.) фойдаланиш тақиқланади.
Тормоз бошмоқлари (кўз яхши илғайдиган рангга) бўялиши, белгиланган тамғага эга бўлиши ва йўллар оралиғида ва стеллажларда махсус жавонларда сақланиши лозим.


349. Тепалик навбатчи (тузувчи) си ва саралаш паркининг қарама-қарши томони тузувчиси ёки бошқа ходими станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибда, ўзаро келишиб олмасларидан, саралаш паркида тепалик томонидан ёки саралаш парки йўлларининг қарама-қарши томонидан вагонларни тисариш ва бирлаштириш тақиқланади.
Тисаришдан олдин тузувчи вагонлар остида тормоз бошмоқларининг йўқлигига, вагонлар автоулагичи ажратиш дастакларининг нормал ҳолатда эканлигига ва ҳаракатга тўсиқ йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.


350. Тортиш йўлларидаги манёврлар, одатда (давомли ёки якка) турткилар билан амалга оширилади.
Турткилар билан манёврларни амалга ошириш манёвр ишларини ташкил этишнинг асосий усули ҳисобланган ҳудудлар учун станциянинг техникавий-бошқарув актида қуйидагилар: ажратмаларни тормозлаш тартиби; техникавий воситалар (алоқа, бошмоқ қўйгичлар, бошмоқ туширгичлар ва ҳ.з.) мавжудлиги ва қўллаш тартиби ҳамда хавфсизликни таъминлашнинг бошқа чоралари кўрсатилиши лозим.


351. Ажратманинг юриш хусусиятлари ва оғирлиги, саралаш йўлларининг бўшлиги ва атмосфера шароитларини ҳисобга олиб тузувчи туртки учун таркибни тезланишини, марказлаштириш постлари операторлари, стрелкали постлар навбатчилари ва вагонлар тезлигининг регулировкачилари стрелкаларни ўтказиш ва тормоз бошмоқларини қўйиш учун етарли вақтга эга бўлишини ҳамда вагонларни урилиш тезлиги белгиланганидан ошиб кетмаслигини ҳисобга олиб регулировка қилиши шарт.


352. Манёврларни нормал амалга ошириш жараёни бузилганда (орқадаги ажратма олдиндагисини қувиб етганда, ажратма стрелкали бўғизда тўхтаб қолганда ва ҳ.з.) тепалик постлари операторлари, стрелкали постлар навбатчилари, вагонлар ҳаракат тезлигини регулировкачилари ва манёврларда иштирок этувчи бошқа ходимлар дарҳол саралаш тепалиги навбатчисини, тепалик тузувчисини хабардор қилишлари, тўхташ буйруғини (сигналини) беришлари ва ҳаракатланаётган навбатдаги ажратмани ушлаб қолиш чораларини кўриши шарт.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish