333. ТФҚ нинг 201 бандига мувофиқ, ҳаракат таркибининг перегонга кетиб қолиш хавфи мавжуд қияликда жойлашган станция йўлларидаги манёврлар, локомотивни қиялик томондан қўйиб, вагонларнинг автотормозлари ишга туширилиб ва синаб кўрилгандан сўнг амалга оширилади.
Локомотивни қиялик томондан қўйиш имконияти бўлмаган ҳолларда ушбу йўлларда манёврлар тисариш усули билан амалга оширилади, бунда вагонларнинг автотормозлари ишга туширилган ва синаб кўрилган бўлиши лозим. Бундай йўлларга эга станцияларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб манёврларни амалга ошириш тартиби поездлар ҳаракати ва манёвр ишлар бўйича Йўриқнома билан белгиланиб, станциянинг техникавий бошқарув актида кўрсатилади.
Кияликда жойлашган йўлларда маневрлар амалга оширилганда барча ҳолатларда эҳтиёт чоралари (стрелкаларни ажратилган ҳолатга ўрнатиш, айрим узилган қисмлар остига бошмоқларни қуйиш ва бошқа чоралар) кўрилиб, узилган вагонларни манёвр таркиби билан тўқнашуви, шунингдек, вагонларни поездлар ҳаракатланиш маршрутлари ёки манёвр ҳудудларига кетиб қолинишининг олди олиниши лозим.
Манёвр пайтида ҳаракат таркибининг кетиб қолиш хавфи мавжуд қияликларда жойлашган ҳудуд ва йўлларнинг рўйхати, шунингдек, маневрлар пайтида бу ҳудудларда риоя этилиши лозим бўлган ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чоралари станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади.
334. Оралиқ станцияда локомотивсиз қолдирилган поезд таркиби йўловчилар ўтиши учун узилиб, ажратилганда ушбу таркибнинг ҳар бир қисми ўзи турган йўлнинг профилига мос меъёрлар бўйича тормоз бошмоқлари билан маҳкамланиши керак.
335. Туташтириш ва бирлаштириш йўллари туташадиган худудларда ҳаракат таркибини станция ёки перегонга ўз-ўзидан кетишини олдини олиш мақсадида станция навбатчилари, тузувчи бригадалари, стрелкали постлар навбатчилари бирон ҳаракатдаги таркиб туташ йўлга кирганидан (чиққанидан) сўнг дарҳол берк йўллар стрелкалари (жумладан, марказлаштирилганлари)ни ва сақловчиларини, тушириб юборувчи стрелка ва бошмоқларни нормал ҳолатга ўтказшилари лозим.
336. Кутилаётган кучли шамол тўғрисида маълумот олиб ёки маълумот олинмаган бўлсада, шундай шамол турганда станция ходимлари ҳар бири ўз постида ҳаракат таркиби кетиб қолишдан ишончли маҳкамланганлигини текшириб кўриши ва ушбу Йўрикноманинг 2-иловаси 9-бандига мувофиқ қўшимча тормоз бошмоқларини қўйиши лозим.
337. Ҳаракат таркибини перегонга кетиб қолиш хавфи пайдо бўлганда станция ходимлари уни тўхтатиш учун дарҳол ихтиёрида бўлган барча воситалардан фойдаланишлари шарт. Ҳаракат таркиби перегонга кетиб қолганда станция навбатчиси ихтиёрида бўлган барча воситалардан фойдаланиб, қарама-қарши томондан келаётган поездларни ушлаб қолиш ва кетиб қолган таркибни тўхтатиш чораларини кўриш учун бу тўғрида перегондаги поездларнинг машинистларига, поезд диспетчерига, йўл постлари, қўшни станция ва переезд навбатчиларига ва бошқа ходимларга хабар бериши шарт.
338. Ҳаракат таркибларини станция йўлларида маҳкамлаш операциялари бажарилганида ходимларни ўзаро назоратини таъминловчи қуйидаги асосий қоидаларга риоя этилиши лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |