Ўзбекистан темир йўллари



Download 1,73 Mb.
bet72/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

МАНЕВРЛАРДА ТЕЗЛИК




339. Маневрлар қуйидагидан ортиқ бўлмаган тезликда амалга оширилади:
60 км/соат - бўш йўллардан якка локомотивлар ва автотормозлари қўшилган ва синаб кўрилган вагонлар ортидан тиркалган локомотивлар ҳаракатланганда;
40 км/соат - ортидан вагонлар тиркалган локомотивлар, шунингдек, махсус ўзи юрар ҳаракат такриби бўш йўллардан ҳаракатланганда;
25 км/соат - вагонларини илгарига қаратиб, шунингдек, тиклаш ва ўт ўчириш поездлари ҳаракатланганда;
15 км/соат - одамлар банд этган вагонлар, шунингдек, ногабаритлик даражаси пастдан ва ёндан 4-, 5- ва 6-даражани ташкил этган ногабарит юклар ортилган вагонлар билан ҳаракатланганда;
5 км/соат – вагонлар ажратмаси бошқа вагонлар ажратмасига, маневрлар туртки билан тепалик ости паркида амалга оширилиб, яқинлашганда;
3 км/соат - локомотив (вагонлари билан ёки вагонларсиз) вагонларга яқинлашганда.
Ҳаракат таркибининг вагон тарозиси бўйича ҳаракатланиш тезлиги тарозининг тузилишига боғлиқ равишда станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади.
Маневр таркиблари ва якка локомотивлар фақат йўлнинг бўшлиги тўғрисида огоҳлантирилган ҳоллардагина 60, 40 ва 25 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин. Агар машинист йўлнинг бўшлиги хақида огоҳлантирилмаган бўлса, у ҳаракатга тўсиқ пайдо бўлса дарҳол тўхташни таъминлайдиган тезликда ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиши лозим.


САРАЛАШ ТЕПАЛИКЛАРИ ВА
ТОРТИШ ЙЎЛЛАРИДАГИ МАНЕВРЛАР


340. Вагонларни саралаш учун тепалик қурилмаларига эга станцияларда манёврлар ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлиб, уларда, шунингдек, таркибни тарқатиш жараёнларини автоматлаштириш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби ҳам акс эттирилади.
Саралаш тепаликлари иши бўйича йўриқномада, шунингдек, вагонларни саралаш йўлларидан саралаш тепалигидан қарама-қарши томондаги бўғизга кетиб қолиши олдини оладиган чоралар (тўсувчи тормоз бошмоқларини қўйиш, ажратмаларни парк ичида тормозлаш, саралаш тепалиги ва саралаш парки ходимлари ҳамжихатлиги ва бошқа чоралар) ҳам кўзда тутилиши лозим.


341. Саралаш тепачалигидан вагонларни тарқатишдан аввал тепалик навбатчиси қуйидагиларни бажариши шарт:
а) тепача томондан йўлларнинг бўшлигини ва уларда ўтиш жойлари мавжудлигини;
б) мўлжалланаётган тарқатиш режаси, ажратмаларни жойлашиш кетма-кетлиги, ҳар бир ажратмадаги вагонлар сони, ажратмаларнинг юриш хусусиятлари, тарқатишда ўта эҳтиёткорликни талаб қилувчи, базаси узун (ички ғилдирак жуфтлари ўқлари орасидаги масофа 11,3 м дан ортиқ бўлган) вагонлар мавжудлиги ва бошқа зарур маълумотлар билан танишиб чиқиши;
в) ушбу станцияда ўрнатилган тартибга кўра вагонларни саралашда иштирок этаётган бошқа ходимларни (бошқарув ва ижро пости операторлари, поезд тузувчиси, вагонларни ҳаракатланиш тезлигини регулировкачиларини) мўлжалланаётган саралаш иши хусусиятлари билан таништириши;
г) саралаш ишларини автоматлаштириш қурилмаларини қўшиши.


342. Тепача навбатчиси, бошқарув ва ижро постлари операторлари, поезд тузувчилари, вагонлар ҳаракати тезлиги регулировкачилари саралаш йўлларининг тўлиқлиги, ажратмаларнинг ўтиш шароитлари, саралаш парки йўллари бўйича ажратмаларнинг навбатлашувида бошқаларга боғлиқ равишда тарқатиш жараёнида вагонларни яқинлашиш тезлиги ва тормозланиш даражасини регулировка қилишлари лозим.
Тарқатиш жараёнида тепалик навбатчиси, бошқарув ва ижро постлари операторлари ажратмаларнинг ҳаракатларини кузатишлари, уларнинг саралаш парки йўлларидан тўғри ҳаракатланишларини текширишлари, саралаш ишларини автоматлаштириш қурилмалари фаолиятини назорат қилиши ва вужудга келаётган аҳволдан келиб чиқиб, зарурат туғилганда ушбу қурилмалар ишини созлашлари лозим.


343. Саралаш йўлларида 1 классли хавфли юк (ВМ) ортилган вагонлар ва суюлтирилган газли цистерналар бўлганда, манёвр диспетчерлари ва саралаш тепаликлари навбатчилари ушбу вагонлар жойлашган йўлларнинг аниқ ҳисобини юритишлари шарт.
Ташиш ҳужжатларида «Тепаликдан туширилмасин» штемпели мавжуд бўлган портловчи материаллар (ВМ) ортилган вагонлар, суюлтирилган газли цистерналар ва суюлтирилган газлардан бўшатилган цистерналар саралаш йўлларига қўйилгач, зудлик билан тепалик, ярим тепалик ва тортиш йўли томонидан икки рельсга бир-биридан 25 метр масофада ўрнатиладиган муҳофаза бошмоқлари билан шундай маҳкамланиши керак-ки, саралаш қурилмасидан биринчи бўлиб жойлашган тормоз бошмоғидан тўсилаётган вагонларгача бўлган умумий масофа 50 метрдан кам бўлмасин.
Бу йўлларга юборилаётган кейинги ажратмалар, муҳофаза тормоз бошмоқлари ўрнатилган жой олдида, 10 вагондан кам бўлмаган гуруҳ тўплангунига қадар, тўхтатилиши керак. Вагонларни тарқатиш ёки уларни манёвр вақтида турткилар билан бу йўлларга жўнатиш нормал режими, тўсилувчи вагонларни бу гуруҳ вагонлар билан (муқаддам улар билан бириктирилган бўлса) тўсилган ҳолда, қайтадан тикланади. Агар, ташиш ҳужжатларида «Тепаликдан туширилмасин» штемпели мавжуд бўлган тўсилаётган вагонлар билан парк тормоз позицияси охиригача бўлган масофа 50 метрдан кам бўлса, кейинги ажратмалар бу йўлга тисариш усули билан юборилиши керак.
Тарқатиш жараёнида тепалик навбатчиси, бошқарув пости оператори ёки тепалик тузувчиси икки томонлама парк алоқаси ёки алоқанинг бошқа турлари орқали ижро постлари операторларини вагонларни ҳаракатланиш тезлиги регулировкачиларини, стрелкали постлар навбатчиларини ўта эҳтиёткорлик талаб қилувчи ажратмалар: 1 классли хавфли юк (ВМ), вагон кузатувчилари, жониворлар ва б. ортилган вагонлар тўғрисида доимо хабардор қилиб туриши керак.
Бундай ажратмаларни тепаликдан тарқатишда, шунингдек, ўта эҳтиёткорликни талаб қилувчи юк ортилган вагонлар турган йўлларда ҳар қандай ажратмаларни тарқатишда иштирок этаётган барча ходимлар айниқса, жуда эҳтиёт бўлишлари, тарқатиш хавфсизлигини ва ҳаракат таркиби бутлигини таъминлашлари керак. Яқинлашиш тезлигини, шунингдек, секинлаткичлардаги тормозлаш кучини ажратмалар ўртасида зарур оралиқлар бўлишини ва ушбу вагонларнинг бошқа вагонлар билан тўқнашганида белгиланган тезликларга сўзсиз риоя этилишини ҳисобга олиб регулировка қилиши лозим.
Тарқатилаётган таркибда ва саралаш парки йўлларида айрим тоифадаги ўта эҳтиёткорликни талаб қилувчи, темир йўллар бўйлаб хавфли юкларни ташиш Қоидалари ва темир йўлларда юкларни ташиш қоидаларида номлари зикр этилган юклар ортилган вагонлар мавжудлиги тўғрисида ходимларни хабардор қилиш тартиби, маҳаллий йўриқномаларда белгиланади.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish