«_____ станциялар ўртасидаги перегонда поездлар ҳаракати алоқанинг _______ тури бўйича ўрнатилади.
Сиз томондан охирги бўлиб № ______ поезд келди. Сиз томонга №_____ поезд жўнатидди. ДСП _____».
Перегоннинг бўш эканлигига ишонч ҳосил қилган қўшни станция навбатчиси қуйидагача жавоб кайтаради:
«Сиз томондан охирги бўлиб №_____ поезд келди. Сиз томонга №______ поезд жўнатилди, перегон бўш. ДСП_____».
Ушбу телефонограммалар билан алмашгандан сўнг иккала станция навбатчилари асосий сигнализация ва алоқа воситалари бўйича поездлар ҳаракатига раҳбарлик қилишга киришадилар.
ИККИ ЙЎЛЛИК ПЕРЕГОНЛАРДА ПОЕЗДЛАРНИНГ
ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ
183. Икки йўллик перегонларда сигнализация ва алоқанинг барча турлари ишламаганда, поездлар тўғри йўлдан улар перегонни босиб ўтиши учун зарур бўлган жадвалдаги вақтга уч минут қўшиб ҳисобланган вақт бўйича тақсимлаб, юборилади, агар алоқа ишламаган вақтда блокировка тегишли йўналишга ўрнатилган бўлса.
Агар станция навбатчиси алоқа ва сигнализациянинг барча турлари ишламай қолган вақтдан олдин қўшни станциядан нотўғри йўл бўйлаб поезд жўнатилишига рухсат берган бўлса, бу поезд станцияга етиб келганидан сўнг, тўғри йўл бўйлаб биринчи поездни жўнатишдан илгари станция навбатчиси перегон қарама-қарши йўналишдаги поездлардан бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
184. Станциялар ўртасида алоқа узилгунга қадар перегоннинг алоҳида пунктлари сифатида фаолият юритган йўл постлари мавжуд бўлса, ушбу постлар алоқа узилганда ҳам фаолият юритаверадилар.
Бундай ҳолатда поездни жўнатишда станция навбатчиси илгари жўнатилган поезд жадвал бўйича йўл постига етиб бориши учун зарур вақтга уч минут қўшиб ҳисобланган вақт ўтгунича кутади ва поездга фақат биринчи йўл постигача ҳаракатланиш хуқуқини берувчи рухсатнома тақдим этади.
185. Тиклаш поезди (ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби), ўт ўчириш поезди ёки ёрдамчи локомотивни юбориш хақида талаб қабул қилиниб, уни нотўғри йўналишдан жўнатиш зарур бўлса, станция навбатчиси ушбу йўлнинг (станциядан ёрдам жўнатилаётган жойга қадар) бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
186. Тегишли сигнализация ва алоқа воситаларнинг фaoлияти тиклангандан сўнг, поездларнинг ушбу алоқа турлари бўйича ҳаракати поезд диспетчерининг буйруғи, диспетчерлик алоқаси бўлмаган ҳолда эса, ҳар бир станция томонидан унга тўғри ҳисобланган йўл бўйлаб тикланади.
187. Ушбу Йўриқноманинг 171, 172, 174, 183, 185 бандларида кўзда тутилган перегоннининг бўшлиги ҳолатларини аниқлаш учун, станция навбатчисига ҳар қандай имконият (қўшни станция навбатчиси билан шаҳар алоқаси бўйича, радио алоқа бўйича сўзлашувлар, автотранспорт воситалари, олиб қўйиладиган дрезиналар билан ва ҳ.з.) дан, ушбу Йўриқноманинг 174 бандида кўзда тутилган ҳолатларда эса якка локомотивлардан ҳам фойдаланишга рухсат этилади.
ДУ-55 шаклидаги бланк
Do'stlaringiz bilan baham: |