Ўзбекистан темир йўллари



Download 1,73 Mb.
bet42/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

7-боб. ТИКЛАШ, ЎТ ЎЧИРИШ ПОЕЗДЛАРИ, МАХСУС
ЎЗИ ЮРАР ҲАРАКАТ ТАРКИБИ ВА ЁРДАМЧИ ЛОКОМОТИВЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ


188. Тиклаш, ўт ўчириш поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ва ёрдамчи локомотивлар йўлда тўхтаб қолган поезд етакчи локомотивининг машинисти (машинист ёрдамчиси) нинг ёрдам сўраб (ёзма равишда, телефон ёки радио алоқа орқали узатилган) қилган талаби, шунингдек, йўл, электр таъминоти, сигнализация ва алоқа хизмати ходимларининг талаби асосида тайинланади.
Тиклаш ва ўт ўчириш поездлари бу поездлар тўғрисида амал қилаётган тегишли қоидалар асосида чақирилади. Тиклаш, ўт ўчириш поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ва ёрдамчи локомотивларни жўнатиш ва уларни белгиланган манзилига ҳаракатланиши поезд диспетчерининг буйруғига асосан амалга оширилади.


189. Ёрдам талаб қилганда перегонда тўхтаб қолган поезднинг машинисти (машинист ёрдамчиси) станция навбатчиси ёки поезд диспетчерига поезднинг боши қайси километрда жойлашганлигини, нима сабабдан ва қайси вақтда ёрдам зарурлигини хабар қилиши шарт. Станция навбатчиси ёки поезд диспетчери билан телефон ва радио алоқаси бўлмаган фавқулотда ҳолатларда станцияга ёзма талабномани етказиш учун поезд локомотивидан фойдаланиш мумкин. Вагон ғилдираклари остига тормоз бошмоқлари қўйилиб ва қўл тормозлари ишга туширилиб, вагонларни ўз-ўзидан кетиб қолишидан маҳкамлангандан сўнггина локомотивни таркибдан узишга рухсат этилади. Локомотив таркибдан ажратилишидан аввал қолдирилаётган вагонларнинг автотормозлари ҳам (сўнгги кранни тўлиқ очиш йўли билан) ишга туширилиши керак. Станцияга талабномани етказиш учун йўловчи поезди локомотивидан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Тўхтаб қолган поезд таркиби жойлашган йўлнинг профилига кўра вагонларни маҳкамлаш учун мавжуд воситалар етарли бўлмаса, вагонни локомотивдан ажратиш тақиқланади. Зарур ҳолларда икки йўллик перегонларда станция навбатчисига ёрдам тўғрисида ёзма талабномани етказиш учун қарама-қарши йўналишдаги поезднинг локомотив бригадасидан фойдаланишга рухсат этилади.


190. Тиклаш, ўт ўчириш поезди, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ёки ёрдамчи локомотивни юбориш хақидаги талабни қабул қилгандан сўнг станция навбатчиси бу тўғрида дарҳол поезд диспетчерига хабар беради. Телефон ёки радио алоқа орқали қабул қилинган талаб поездлар ҳаракати журналига ёзилади.


191. Ёрдам тўғрисида талаб қабул қилган поезд диспетчери бу хақда дарҳол ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчисига хабар қилади.
ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчиси ва поезд диспетчери перегонни чегараловчи қайси станциядан ёрдам кўрсатилиши ва зарурат туғилганда вагонлар қайси станцияга олиб чиқилишини биргаликда аниқлайдилар.
Поезд радио алоқаси мавжудлигида ёрдам кўрсатишнинг белгиланган тартибини поезд диспетчери (бевосита ёки станция навбатчиси орқали) тўхтаб қолган поезд машинистига етказиши лозим.
Поезд диспетчери тиклаш, ўт ўчириш поездлари ва ёрдамчи локомотивларнинг жадал ҳаракатланишини таъминлаши ва тегишли маълумотлар мавжуд бўлса, поездни ишга тайёрлаб бориш учун ҳодиса содир бўлган жойдаги вазиятни тиклаш (ўт ўчириш) поездлари бошлиқларига маълум қилиши шарт.


192. Бошқа поездлар ҳаракати учун ёпиладиган перегонга тиклаш, ўт ўчириш поездлари, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ва ёрдамчи локомотивлар барча ҳолатларда ушбу Йўриқноманинг 282 бандида белгиланган тартибда жўнайдилар. Локомотив машинистига диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкада рухсатнома (ДУ-64 аклидаги бланк __-бетда келтирилган) берилади. Унда талабномага асосан ва поезднинг қайси томонидан (олдидан ёки ортидан) ёрдам кўрсатилишига боғлиқ равишда тиклаш, ўт ўчириш поезди ёки ёрдамчи локомотив етиб бориши лозим бўлган жой (километр) кўрсатилади.
Ёрдам поезднинг ортидан кўрсатилса, унда талабномада кўрсатилган километр поезднинг узунлигини ҳисобга олиб ўзгартирилади.
Тўсиқ жойида перегонда поездларнинг ҳаракати учун ёрдамчи пост очилган ҳолатларда ҳам машинистга диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкадаги рухсатнома берилади. Бунда тиклаш, ўт ўчириш поездлари ва ёрдамчи локомотивларнинг ҳаракати перегонни чегараловчи станция навбатчиларининг пост навбатчиси билан илгаридан келишувига асосан амалга оширилади.
Марказлаштирилган диспетчерлик билан жиҳозланган участкаларга ёрдамчи локомотивларни жўнатиш тартиби ушбу Йўриқноманинг 61 бандида белгиланган.


193. Перегонга ёрдам кўрсатиш учун жўнатилаётган тиклаш, ўт ўчириш поезди локомотиви, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ёки ёрдамчи локомотивнинг машинисти, диагонали бўйлаб қизил полосали оқ бланкадаги рухсатномада кўрсатилган жойга икки километр қолганда тезликни камайтириши ва шундан сўнг ўта эҳтиёткорлик ва тўсиқ олдида дарҳол тўхташга тайёр ҳолда ҳаракатланиши шарт.
Ёрдам талаб қилинган поездга ёки ҳаракатни тиклаш (ўт ўчириш, уюмни тозалаш ва ҳ.з.) учун ишларни бажариш зарур жойга етмасдан машинист поездни тўхтатиши ва шундан сўнг нормал ҳаракатни тиклаш бўйича ишларни бошқараётган шахснинг кўрсатмаларига биноан ҳаракатланиши лозим. Ёрдамчи локомотив машинисти белгиланган манзилга етиб келгандан сўнг, ўз ҳаркатларини тўхтаб қолган поезд машинисти билан мувофиқлаштиради.


194. Тиклаш, ўт ўчириш поезди, ёрдамчи локомотив, махсус ўзи юрар ҳаракат таркибини перегонга жўнаган ва перегондан қайтган вақтини станция навбатчиси поездлар ҳаракати журналида қайд этиши ва бу тўғрида дарҳол перегонни чегараловчи қўшни станция навбатчиси ва поезд диспетчерига хабар қилиши лозим.


195. Вужудга келган тўсиқларни бартараф қилиш ишларида иштирок этган йўл хизмати (лавозими йўл устасидан кичик бўлмаган) катта ходимининг перегон бўйлаб ҳаракатни тиклаш мумкинлиги тўғрисидаги (ёзма, телефон ёки радио алоқа орқали узатилган) хабарномаси асосида поезд диспетчери берган буйруққа кўра перегон ёки тегишли йўл поездлар ҳаракати учун очилади.
Контакт тармоғи шикасти бартараф қилингани тўғрисида хабарнома тиклаш ишларига раҳбарлик қилган электр таъминоти дистанцияси ходимининг хабарномасига асосан энергодиспетчер томонидан узатилади.
Автоблокировка билан жиҳозланган перегонларда блокировка қурилмалари ишдан чиққанда, автоматик блокировка бўйича поездлар ҳаракатини тиклаш учун СЦБ электромеханигининг тегишли хабарномасини олиши лозим.
Ҳаракат таркиби издан чиқмаган ва перегонда бирон-бир қурилманинг шикастланиши бўлмаган бўлса, ёрдамчи локомотив машинистининг маълумоти ёки ёрдам кўрсатиш ишларига раҳбарлик қилган ходимнинг перегондан таркиб чиқарилиб, перегон бўшаганлиги хақидаги маълумотидан сўнг поездлар ҳаракати очилади.
Автоблокировка билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда ушбу перегоннинг тегишли йўли, тўхтаб қолган поезд таркибини тўғри йўлдан олиб чиқиш бошлангани хақидаги ёрдамчи локомотив машинистидан радио алоқа орқали хабар олинганидан сўнг очилиши мумкин.


196. Перегонда поезд ажраб кетганда (узилганда) машинист қуйидагиларни бажариши шарт:
содир бўлган воқеа хусусида радио алоқа орқали перегонда ҳаракатланаётган поездлар машинистлари ва перегонни чегараловчи станциялар навбатчиларига хабар бериши лозим, улар эса ўз навбатида бу тўғрида поезд диспетчерига хабар қиладилар. Радио алоқа бўлмаганда хабар ТФҚ нинг 275 бандида белгаланган тартибда алоқанинг бошқа воситалари орқали узатилади;
машинист ўз ёрдамчиси орқали таркибнинг ва ажраб кетган вагонларнинг бириктириш асбобларининг ҳолатини текшириб кўриши ва улар соз бўлса, поезд таркибини бириктириши лозим. Бирлаштириш мақсадида таркибнинг ажраб кетган қисмларини ўта эҳтиёткорлик билан тўхтатиш лозим, бунда вагонлар урилишидаги тезлик 3 км/соат дан ошмаслиги лозим;
шикастланган тормоз енгларини заҳирада мавжудлари ёки охирги вагондан ёки локомотивнинг олдинги брусидан ечиб олинганлари билан алмаштириш керак.
Поезд таркибининг ажраб кетган қисмларини 20 минут ва ундан ортиқ вақтда бириктиришни иложи бўлмаган барча ҳолатларда локомотивнинг машинисти, поезднинг локомотивсиз қолган қисми тормоз бошмоқлари ва қўл тормозлари билан маҳкамланиши учун чоралар кўриши шарт.
Ажраб кетган қисмлар бирлаштирилгандан сўнг машинист ёрдамчиси сўнгги вагоннинг номери ва унда поезд сигналининг мавжудлиги бўйича таркибнинг бутлигига ишонч ҳосил қилади. Ҳаракат бошланишидан аввал вагон ғилдираклари остидан тормоз бошмоқлари чиқарилиши, қўл тормозлари қўйиб юборилиши ва тормозларнинг қисқа синови ўтказилиши лозим.


197. Қуйидаги ҳолатларда перегонда поезд қисмларини бириктириш тақиқланади:
а) сигналларни фарқлаш қийин бўлган туман, қор бўрони ва бошқа ноқулай шароитларда;
б) узилган қисм 0,0025 дан тикроқ қияликда жойлашган бўлиб, бирлаштириш зарбидан поезд ҳаракатига қарама-қарши томонга кетиб қолиши мумкин бўлса.
Фавқулотда ҳолатларда таркибнинг ажраб қолган қисми билан бирлаштириш учун ушбу Йўриқноманинг 209 бандида кўзда тутилган тартибда орқадан келаётган поезд локомотивидан фойдаланиш мумкин.


198. Поездни бириктириш мумкин бўлмаса, машинист ушбу Йўриқноманинг 189 бандида белгиланган тартибда тиклаш поездини ёки ёрдамчи локомотивни тaлaб қилиши керак, бунда у қўшимча талабномада поезднинг ажраб кетган қисмлари орасидаги тахминий масофани ҳам кўрсатиши лозим.
Ушбу Йўриқноманинг 189 бандида белгиланган фавқулотда ҳолатларда ёрдам талабномасини станцияга етказиш учун поезд локомотивидан (вагонлар билан ёки якка ўзидан) фойдаланиш мумкин. Бундай локомотивнинг орти сигнализация тўғрисидаги Йўриқноманинг 86 бандида кўзда тутилган тартибда белгиланиши лозим.
Одамлари бўлган ва 1 класс хавфли юк ортилган (ВМ) вагонли таркибларни перегонда қўриқлашсиз қолдириш тақиқланади.


199. Станцияга ёрдам сўраб кетаётган поезднинг машинисти қуйидагиларга амал қилиши шарт:
автоматик блокировка билан жиҳозланган перегонларда унинг сигналларига амал қилиши;
йўл постлари (блокпостлар)га эга ярим автоматик блокировкали перегонларда йўлдаги биринчи блокпостда тўхтаб, содир бўлган воқеа тўғрисида поезд диспетчерига хабар бериши. Блокпост навбатчиси бундай локомотивни ўтиш сигналининг рухсат кўрсатмасига биноан жўнатади, аммо ўтиш блокировка сигналини бермайди. Перегондаги бошқа блок-пост навбатчилари ушбу Йўриқноманинг 91 бандида кўзда тутилган тартибда ҳаракат қиладилар. Электр жезл тизими билан жиҳозланган перегонларда поезд таркиби қолдирилган перегоннинг жезлини станцияга ёрдам талаб қилиб келган машинист станция навбатчисига беради. Перегон бўшатилиб, нормал ҳаракат тиклангунига қадар станция навбатчиси жезлни аппаратга солмасдан сақлаши шарт.


200. Перегонни ёпиш ва перегонда тўхтаб қолган поездга ёрдам кўрсатиш учун локомотив ёки поездни жўнатиш ушбу Йўриқноманинг 192 бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Поездга орт томондан ёрдам кўрсатилиб, орт қисми жойлашган ер маълум бўлмаса, ёрдамчи локомотив (тиклаш поезди) машинистига диагонали бўйлаб қизил полосали оқ рангдаги бланкадаги рухсатномадан ташқари, қуйидагича огоҳлантириш берилади:



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish