ГЕРИАТРИК БЕМОРЛАР ФАОЛИЯТИДАГИ ЁШ
БИЛАН БОҒЛИК ЎЗГАРИШЛАР ВА
КАСАЛЛИКЛАР (ПСИХОЗЛАР)
Одамнинг ёши кайтиб колган пайтда пайдо булади-ган рухий касалликлар жинсий безлар функциясининг сусайиши, моддалар алмашинувининг пасайиши окиба-тида руй беради.
Инвалюцион психозлар 2 га булинади:
1. Пресенил психозлар, 45-60 ёшларда учрайди.
2. Сенил психозлар, 60-65 ёшлардан кейин бошланади.
Пресенил психозлар клиникасида хавотирликка тушиш катта урин эгаллайди. Беморларда хавотирланиш хисси пайдо булади, узларини куп айиблайверадилар. Касаллик симптомларидан кандай хили устун тури-шига караб параноид, пресенил истерия фарк килинади. Пресенил депрессия бошланишидан олдин купинча кандайдир кунгилсиз ходисалар булиб утади. Касаллик манзараси депрессия, хавотирга тушиш, кузгалиб бе-зовталаниш, бесарамжон булишдан иборат. Беморларда уйку бузилади, иштаха пасаяди, улар озиб кетадилар. Купинча суицидал фикрлар ва уринишлар содир булади. Касаллик бир неча йиллар давом этиши мумкин. Пресенил параноиднинг клиникасида конкрет шарт - шароитда, уйда, ишда руй берадиган кунгилсиз-лик, касаллик муносабати билан пайдо булган васваса-лар окибатидаги кечинмалар намоён булади. Атрофдагилар менга галати муносабатда буляпти, деб хисоблайдилар, шубхаланаверадилар, рашк утида ёнадилар.
Бу касаллик пресенил депрессияга Караганда огир-рок ва узокрок кечади. Пресенил истерия купинча аёл-ларда учраб, улар бекарор булиб, арзимас сабабдан газабланиб, тажанглашади- Беморлар томогига бир нима тикилиб колгандай булаётгани, баданида ёкимсиз хид-лар борлигидан нолишади, купинча истерия тутканок-лари, кул - оёклар функционал парестензиялари кузатилади.
Давосида беморлар албатта психиатрик клиникалар-га, стационарларга ёткизилади, психотерапия уткази-лади. Бунда хамшира беморларга алохида эътиборда булиши керак, чунки уларда суицидал уринишлар були-ши мумкин. Дори воситаларидан аминазин, мелипра-мин, тизерцин, амитриптилин, галоперидол, триоксазин, элениум буюрилади. Беморларнинг сома-тик холатига эътибор бериш, овкатлантириш ва кийи-нишида ёрдам бериш керак.
Сенил психозлар пайдо булишининг сабаби бош мия пустлогидаги нерв хужайраларининг атрофиясидир, бунинг окибатида акдпастлик ривожланади.
Беморларда аввалига хотира пасаяди, хатто якин кишилари номларини эсдан чикариб куядилар. Бундай беморларда конфабуляциялар юз беради, улар хакикат-да хеч качон булмаган ходисалар тугрисида гапиради-лар, уз ахволига танкид билан карашмайди.
Угридан куркиш, зиён куриш васвасаси бундай беморлар учун характерлидир. Беморлар уз нарсаларини беркитиб куйишади, аммо кейин топа олмайди, уни биров угирлаб куйди деб уйлайдилар. Улар купинча кераксиз нарсаларни йигиб юради. Уз кийим - кечаги-ни тугиб кутариб юради. Улар бетартиб овкатланавера-ди, искирт булиб колади. Якин кишиларининг такдири уларни кизиктирмайди.
Касалликни даволашда симптоматик даво, ухлатув-чи дорилар тавсия этилади.
Кексаларда ятрогениялар — бу психоген касаллик-нинг бир тури булиб, тиббиёт ходимларининг беморга булган нотугри муомаласи окибатида ипохондрик, деп-рессив реакциялар натижасида содир булади.
Бемор билан сухбатлашганда унинг саломатлиги тугрисида хамиша эхтиёт булиб гапириш керак. Бемор нотугри маъно чикариб олиши мумкин булган турли
терминларни ишлатиш тавсия этилмайди. Купинча беморлар касаллик диагнози тугрисидаги гапларга диктат билан кулок солади. Шу сабабли бундан улар сало-матлигига зиён келтириши мумкин булган хулосалар чикариб олишини хамиша эсда тутиш керак. Бу хасталикка чалинган кексалар купрок сексуал кобилиятининг пасайиши ёки йуколиши каби шикоят саволлар билан турли мутахассисларга мурожаат килаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |