ЭНДОКРИН СИСТЕМАСИДА ЁШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎЗГАРИШЛАР ВА КАСАЛЛИКЛАР
Ёш ўтиши билан ички секреция безлари, жинсий безлар фаолияти сўна бошлайди. Жинсий безлар фаолияти климактерик пайтда аёлларда 45-55 ёшларда, эркакларда 55-65 ёшларда сунади. Гормонал аппаратдаги жадал ўзгаришлар 45-60 ёшларга тўғри келиб, қариш жараёни кечишига таъсир қилади.
Диффуз токсик буқоқ кўпрок 45-65 ёшли аёлларда учрайди. Клиникасидаги белгилар кам ифодаланади, кўпроқ беморни бехоллик, дармонсизлик, соч тўкилиши, ич кетиши, тери қичишиши безовта қилади. Юрак томир ва асаб системасидаги органик ўзгаришлар тез ривожланади. Касалликни даволаш нохуш омиллар, рухий зўрикишни бартараф этиш, мехнат ва турмуш режимини тартибга солиш тавсия этилади.
Юрак томир воситалари, тинчлантирувчи ва тиреостатик воситалар (мерказолил, метилурацил) тайинланади. Жаррох кўрсатмасига биноан оператив даво ўтказилади. Касалликнинг оғир шаклларида бемор хамширанинг доимий назоратида бўлади.
'Гипотериоз — қалқонсимон без етишмовчилиги синдроми, кўпрок аёлларда 50 ёшдан кейин кузатилади. Касаллик белгиларидан юзининг салқиганлиги, лаб-ларнинг қалинлашганлиги, ифодасизлиги, тана хароратининг пасайгани, тери қуруқшаган, сочларнинг тўкилиши, товуш секинлашгани, эшитиш, таъм билиш пасайгани, тишлар тўкилиши кузатилади. Беморлар бўшашган, уйқучан, бефарқ булиб коладилар Касаллик атеросклероз жараёнини тезлаштиради. Касалликни даволашда тереоидин, трийодтиронинг Гидрохлорид, витаминлар, симптоматик воситалар қўлланади.
Хамшира беморни алохида парваришлаши, овкатлантириши, ювинтириши керак.
Кандли диабет - кексаларда куп учрайдиган касаллик бўлиб, барча диабетик беморларнинг 80% ини 40 ёшдан ошган беморлар ташкил килса, 20% ини 50 ёшдан ошган беморлар ташкил килади. Кандли диабетнинг пайдо булишида ирсий омиллар, инфекция, рухий зарбалар, семириш катта рол уйнайди
Бутун Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг тавсиясига биноан 65 ёшдан ошган беморларда учрайдиган бу касаллик «Карилик диабети» деб аталади.
Кандли диабет кўпинча семизлик билан бирга кечади.Семизликда кандли диабет тана оғирлиги нормал булган беморларга қараганда 4 баробар купрок учрайди.
Кандли диабетда инсулин етишмовчилиги окибатида углевод, липид, оксил, витамин, сув - туз алмашинуви бузилади. Нормада конда глюкоза микдори 3,34-5,55 ммоль бўлади. Касаллик клиникаси огирлигига караб қандли диабет енгил, уртача оғир ва оғир турларга бўлинади.
Енгил тури — қонда глюкоза 7,77 ммоль/л. гача бўлади, бунда пархез ва углеводларни чеклаш билан кифояланилади.
Ўртача оғир турида глюкоза микдори 12,21 ммоль/л. гача булиб, кунига 20-60 ТБ инсулин, пархез билан қанд пасайтирувчи сульфаниламид препаратлари тайинланади.
Оғир тури — қонда глюкоза 12,21 ммоль/л.дан ортиқ бўлиб, катта дозаларда инсулинотерапия ўтказилади.
Ёши қайтган ва кекса кишиларда кандли диабет белгилари аниқ ифодаланмайди. Бу эса касалликнинг эрта диагностикасини кечиктиради. Кексаларда бу касалликнинг ўзига хос аломатлари тана оғирлигининг пасайиши, кўп сийиш, тери қичишиши, йирингли касалликларнинг пайдо бўлиши хисобланади.
Кексалар иммунитети пасайганлиги сабабли диабетик беморларда пневмония, ўткир респиратор касалликлар оғиррок кечади. Айникса туберкулёз касаллиги бундай беморларда тез пайдо булади.
Пархез билан даволаш касалликнинг барча турларида буюрилади. Углеводлар миқдори чекланади, етарли микдорда оқсиллар ва ёғлар тавсия этилади. Беморлар-га «Пархез №9» буюрилади. Суткали рационда углеводлар 50%, оқсиллар 30%, ёғлар 30% ни ташкил этади.
Инсулин билан даволашда юрак томир етишмовчилигига, ишемик касалларда гипогликемияга йул куймаслик керак. Қонда канд микдорини пасайтиришда перорал препаратлардан сульфаниламидлар ва бигуанидлар (бутамид, цикламид, букарбон, глибенкламид, аде-бит, глюкофаг) ишлатилади. Бунда кондаги лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони кузатиб борилади.
Кандли диабетнинг асоратларидан гипогликемик кома, инсулин микдорини ошириб юборганда пайдо булади. Беморда холсизланиш, бушашиш, калтираш, совук тер босиши, очлик, бош оғриғи, безовталик кузатилади. Бундай холатда дархол ширин чой, печенье, булочка, конфет берилади, венадан 50 мл. 40 % глюкоза эритмаси юборилади.
Юбориладиган инсулин миқдори етарлича булмаса, диабетик кома руй бериши мумкин. Бунда моддалар алмашинуви чуқур издан чиқиб, қонда кетон таналари тўпланиб қолади. Беморда бушашиш, апатия, уйкучан-лик, кунгил айниши, кайт килиш, чанкаш, иштаханинг йуколиши кузатилади, огзидан ацетон хиди келади, одам хушидан кетади.
Диабетик комада 100 ТБ да инсулин, организмнинг сувсизланишига карши изотоник натрий хлор эритмаси, витаминлар юборилади.
Кандли диабет билан огриган беморлар диспансер кузатувида турадилар. Хамшира беморнинг кони ва сийдигида глюкоза микдорини мунтазам текшириб боради.
Семизлик — турли тукима ва органларнинг ёг босиши булиб, эрта каришнинг алохида омилларидан биридир. Кексалар уларда энергетик сарф ва моддалар алмашинувининг пасайиши сабабли семизликка мойил булади. Семизлик кам харакатланиш, ортикча овкат ейиш, ирсият окибатида юзага келади. Семизлик учта даражада фарк килинади:
даража: енгил — тана огирлиги 20-30% га.
даража: уртача — тана огирлиги 30-40% га.
даража: юкори —тана огирлиги40 % га ортиб кетади.
Беморлар нафас кисишидан, хансирашдан, бош огрикдаридан, уйкучанликдан, кабзиятдан нолишади. Тез-тез очлик хисси пайдо булиб, калтираш босади, одам бушашади ва овкат истеъмол килгач бу белгилар йуко-
лади.
Конда холлестерин, триглицеридлар сони ортиб, глюкоза микдори пасаяди. Семизликни даволашда енгил-лаштирувчи пархез, хдракат фаоллигини ошириш, сув муолажалари, калорияси паст овкатлар, иштахани па-сайтирувчи моддалар — дезапимон, мефорин буюрилади.
Кабзиятнинг оддини олиш учун сабзавот-мевалар, сурги воситалари тайинланади.
Патологик климакс. Климактерик давр - эркак ва аёллар учун хос булган кариш жараёнининг мухим бос-кичидир. Бу давр гипоталамус олий вегетатив маркази-нинг ёшга алокадор узгаришлари: тухумдон гипофизининг циклик гонадотроп фаолиятининг бузи-лиши, аёлларда овуляция ва репродуктив кобилиятнинг тугаши, эркакларда гонадалар функциясининг пасайиши билан характерланади.
Эркак ва аёлларда физиологик климакс жисмонан Кариш жараёнида руй беради.
Климакснинг патологик кечишига бошдан кечирил-ган йнфекцион ва травматик касалликлар, рухцй зури-кишлар, турмуш ва мехнат шароитларининг етарлича эмаслиги сабаб булиши мумкин. Патологик климакс эрта каришга олиб келади. Эркакларда патологик климакс климатерик синдром ва эрта климакс каби асоратларни бериши мумкин.
Аёлларда эса эрта ёки кечиккан климакс климатерик синдром, дисфункционал бачадондан кон кетиши каби асоратлар бериши мумкин.
Эркак ва аёлларда климакс 45 ёщдан олдин руй бер-са, эрта климакс хисобланади. Кечиккан климакс аёлларда 55 ёщдан кейин, эркакларда 60 ёшдан кейин руй беради.
Эрта пайдо булган климакс огиррок кечиб, даволаш бир мунча кийин булади. Аёлларда буладиган кечки климакс постменструал кон кетишлар, метрит, бачадон усмалари, эндометрит окибатида руй бериши мумкин. Шунингдек турли система касалликларида (асаб, психик, юрак, томир ва эндокрин) хам патологик климакс кузатилади.
Юрак ва томирларга алокадор симптомларга гипертония, тахикардия, мигрень, куп терлаш, парестезия-лар, юрак сохасида огриклар, бирданига кизиб кетиш холлари киради.
Психонервологик узгаришлар асабийлашиш, уйкусизлик, тез чарчаш, депрессия, йиглокилик, куркув-да ифодаланади. Патологик климаксни даволаш комплекс тарзда олиб борилади. Тинчлантирувчи, седатив воситалар (бромидлар, кофетамин, тироксазин, рудо-тель) кичик дозаларда тайинланади.
Вегетотроп воситалардан белласпон, беллатаминал берилади. Нейровегетатив дистонияда пантокрин, жен-шень, фитин, витаминлар тайинланади. Гормонал даво эркакларга куйидагича: тестобромлецит схема буйича 6 хафта давомида кабул килинади, 2 хафта 1 (битта) таб-леткадан 3 махал овкатдан кейин тил остига, 2 хафта 1 тадан 2 махал ва 2 хафта 1 тадан 1 махал тайинланади. Даво курсини 3-4 ойда кайтариш мумкин. Бу даво утка-зилгач юрак ва томир системасига алокадор узгаришлар бартараф этилади.
Простата безининг аденомаси ва артериал босим юкори булганда бошка гормонал воситалардан тестобромэстрол кулланади, бу препаратни 1 та таблет-кадан кунига 3 махал 1-1,5 ой ичилади. Метилтестосте-рон 1 ой (5 мг) 1-2 таблеткадан 3 махал тил остига куйилади.
Аёлларда гормонал даво куйидагича: агар менструал цикл сакланиб колган булса бисекурин 0,05 мг. дан кунига 1 таблеткадан 21 кун ичилади. Даво курсини хар 7 кун утгач кайтариш мумкин. Оксипрогестерон капронат (2,5% ли)мускул орасига 1мл.дан 4 кун кабул килинади. Даво курсини 2 хафтада, 1 ойда, 3 ойда кайтариш мумкин.
Тестростерон пропионатни 25 мг. дан мускул орасига хафтада 3 марта 2 хафта мобайнида куллаш мумкин. Даво курсини 2-3 ойда кайтариш мумкин.
Климактерии препаратини кунига 3 махал 1-2 дра-жедан овкатдан 1 соат кейин ичилади. Жами 100 та драже ичиш керак. Даво курсини хар 2-3 ой утгач 3-4 марта кайтариш мумкин.
Даволашнинг умумий чора-тадбирларида фаол хара-катланиш, рационал овкатланиш, жисмоний тарбия, физиотерапевтик муолажалар, ванналар яхши наф беради.
Подарга — моддалар алмашинуви касалликларига кириб, бунда урат кислотаси алмашинуви бузилади. Подарга бугимларда урат кислотаси тупланиб, уларда яллигланиш, деструктив -склеротик узгаришлар келти-риб чикарадиган сурункали хасталикдир.
Урат кислотаси конда ортикча тупланиб буйраклар-да хам йигилиши мумкин. Спиртли ичимликлар, гуштли таомлар, творог, баликни куп истеъмол килиш подарга касалига сабаб булади.
Касаллик кул ёки оёк бугимларида, панжаларда кат-тик огрик билан бугимларнинг шишиб кетиши ва киза-риши, тана хароратининг кутарилиши билан ифодаланади.
Касалликнинг тез-тез хуружи тутиб туради. Касал-лик узок вакт давом этиб бугимлар деформацияга уч-райди. Давосида гушт махсулотлари, нухат, ловия, ширинликлар такикланади, ишкорий минерал сувлар ичиб туриш, массаж, иссиклик, гамнастика, курортларда даволаниш маслахат берилади. Цинхофен (атофан) 0,5 гр. дан кунига 3 марта овкатдан олдин 5 кун ичилади, уродан 1 чой кошикдан кунига 3 марта, этамид 0,3-5 гр.дан 4 марта 10-12 кун тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |