Кайковус
нинг панднома асари "
Қобуснома
"да
ҳам ўлчашлар назариясига алоҳида аҳамият берилган. Асарнинг хандаса илмига
бағишланган бобида адиб кичик ҳажмдаги ўлчаш хатоликларига эътиборсизлик
пировард натижада катта нохушликларга олиб келишини эътироф этади.
Метрология
ва
ўлчашлар
назариясининг
ривожланишида
Fарб
олимларининг ҳам ҳиссалари каттадир. Галилео Галилей, Николай Коперник,
Исаак Ньютон, Паскаль, Дмитрий Менделеевларнинг метрологиянинг фан
сифатида шаклланишидаги хизматлари жуда салмоқли.
Электр ҳодисаларини ўрганиш, электр ўлчаш асбобларининг пайдо
бўлишига сабаб бўлди. 1745 йилда М.В.Ломоносовнинг сафдоши, акад.
Г.В.Рихман биринчи бўлиб электр ўлчаш асбобини яратди. «Электр кучи
кўрсаткичи» – деб нотўғри номланган бу асбоб аслида потенциаллар фарқини
ўлчовчи электрометр эди.
XVIII-асрнинг охирида А.Вольта ва Л.Гальвани томонидан электр токи
ихтиро этилгандан кейин уни ўлчаш ва ўлчаш асбобларини яратиш масаласини
ечишга тўғри келди.
1820 йилда А.Ампер биринчи бўлиб магнит милига ўтказгичдаги ток
таъсирини кўрсатувчи – гальванометрни намойиш этди.
Даниялик олим Х.Эрстед электр токини магнит таъсирини ихтиро этди.
Ундан фойдаланган немис физиги Г.Ом 1826 йили магнит милининг ўзгариши
ўтказгичдан ўтаѐтган токка боғлиқлигини, яъни ўтказгич атрофидаги магнит
майдони таъсирида бўлган магнит милини маълум бурчакка бурилиши ўтказгич
материалига боғлиқлигини текширди. Шу тамойилга асосланган асбобни ясаб,
Ом ўз қонунини яратди.
1867 йилда У.Томпсон (Кельвин) томонидан қўзғалувчи чулғамли ва
қўзғалмас доимий магнитли гальванометр яратилди. XIX-асрнинг 2-ярми
электротехника тарихида электромеханик энергия манбаларининг ихтироси
билан машҳурдир. Бу манбаларни электр ўлчаш асбобларисиз ишлатиб
бўлмайди.
17
Электр ўлчаш асбобларини яратишда рус электротехниги М.О.Доливо –
Доброволскийнинг хизмати алоҳида эътиборга лойиқ. У электромагнит
амперметр ва вольтметрларни, айланувчи дискли индукцион механизмларни
ихтиро этди. Бу асбоблар асосида ваттметр, фазометрлар яратилди.
1872 йилда А.Г.Столетов, темирнинг магнит сингдирувчанлигига магнит
майдонининг кучланганлиги таъсирини текшириб, магнит индукциясини
ўлчашга асосланган усулни таклиф этди. Бунда у баллистик гальванометрдан
фойдаланган.
Академик Б.С.Якоби электр занжир параметрларини ўлчаш учун бир нечта
асбобларни таклиф этди. Биринчи бўлиб электр катталикларини ўлчашда умумий
таъминот бирлиги заруратини исбот қилди. Чунки, у даврда электротехника
соҳасидаги янгиликлар ва ихтиролар натижаларини нисбатан таққослаш, тўла
ўхшашлигини исботлаш учун электр ўлчаш асбоблари керак эди. Шунинг учун
электр катталиклар тизимининг умумий ўлчаш таъминоти зарурати пайдо бўлди.
Бундай тизим 1881 йил Парижда ўтказилган 1-Халқаро электротехника
конгрессида қабул қилинди.
Улуғ рус олими Д.И.Менделеев – ўлчов ва вазнлар соҳасида фундаментал
ишлар муаллифи сифатида метрология фанининг ривожланишига жуда катта
ҳисса қўшди. 1892 йилда Д.И.Менделеевнинг ташаббуси билан Россияда
"Оғирлик ва ўлчовлар палатаси" ташкил этилиб, машҳур олим унинг биринчи
раҳбари сифатида метрологик хизматни шакллантиришда аҳамиятга молик
ишларни амалга оширди. Олимнинг яна бир улкан хизмати шундан иборатки, у
Россияда метрик тизимни тадбиқ этишни асослаб, уни ташкилий жиҳатдан
тайѐрлаб берди. Бу эса 1918-1920 йиллардаги метрик тизимни тадбиқ этишга
муносиб замин эди.
18
Do'stlaringiz bilan baham: |