Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги


БОБ. ФИЗИКАВИЙ ВА КИМЁВИЙ ЎЛЧАШЛАР ТЎГРИСИДА



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
1.БОБ. ФИЗИКАВИЙ ВА КИМЁВИЙ ЎЛЧАШЛАР ТЎГРИСИДА 
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР. 
§1. Ўлчашлар назарияси ва техникасининг халқ хўжалигидаги аҳамияти 
Ўлчаш воситалари шунчалик ранг-баранг ва ҳар хил соҳаларда 
ишлатиладики, улар ишлатилмайдиган бирор инсон фаолиятини эслаш жуда 
қийиндир. Шунга қарамасдан, ўлчашлар назарияси ва техникасининг ижтимоий 
ишлаб чиқаришга таъсири бўйича учта асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
1.
Фалсафий нуқтаи назарда ўлчаш ва ўлчаш воситалари дунѐни билиш 
қуроли деб тасаввур қилинади; 
2.
Илмий нуқтаи назарда ўлчаш ва ўлчаш техникаси табиатни текшириш 
амалиѐти ва назарияси орасидаги боғловчи восита деб қаралади; 
3.
Мухандислик- техникаси нуқтаи назарида ўлчаш техникаси 
технологик жараѐнларни бошқаришнинг энг қулай воситаси деб 
тушунилади. 
Ўлчаш воситалари ишлатиладиган барча соҳаларда уларга муайян
талаблар қўйилади. Масалан, илмий ишларда қўлланиладиган ўлчаш 
воситаларига юқори аниқлик, қишлоқ хўжалигидагилари учун - мураккаб об-
ҳаво шароитларида ишлаш қобилиятларининг мавжудлиги ва юқори 
ишончлилиги, тиббиѐтдагилари учун - мижоз аъзоларининг тавсифлари ва 
ўлчанаѐтганда унинг ҳавфсизлиги ва бошқа талаблар қўйилади. 
Ҳеч қандай бўрттирмасдан айтиш мумкинки, ҳар қандай тажрибанинг 
асосида бирор катталикни ўлчаш ѐтади. Бу нафақат, аввалдан тажрибага 
асосланган физика, кимѐ ѐки бошқа фанларга тегишли. Ҳаттоки, назарий фанлар 
маликаси риѐзиѐтда ҳам ўлчашлар ишлатилади. Бу хусусда буюк олим Дмитрий 
Менделеевнинг қуйидаги сўзларини эслатиб ўтиш жоиз бўлади - «Ҳар қандай 
фан ўлчашлар билан бошланади». Маълумки, ўлчаш-ахборот воситаларининг
ривожи илм-фан ва техниканинг, жумладан саноатнинг ривожи ва ютуқларини 
белгилайди. 



Илмий изланишларда физикавий катталикларни ўлчаш ҳар хил 
ҳодисаларни текширишда ишлатилади ва бу натижалар кейинчалик техникада,
қишлоқ ҳўжалигида, тиббиѐтда ва бошка соҳаларда қўлланилади. Шунинг учун 
одатда илмий текширишлар учун мўлжалланган асбоблар принципиал 
янгиликлари, тафовутлари билан ажралиб туради. 
Тажриба мақсадидан унинг натижасигача бўлган йўл қанчалик қисқа 
бўлса, бу натижа шунчалик қимматроқ бўлиб, атрофимиздаги дунѐ
қонуниятларини тезроқ аниқлаб, бизга, жамиятга муайян даражада кўпрок 
фойда келтиради. Илмий асбоблар яратишдаги тезкорлик ва янгилик
талабларининг уйғунлиги илмий изланишларда автоматлаштирилган усуллардан 
ва принциплардан фойдаланиш эҳтиѐжини юзага келтирди. Илмий ишлар 
автоматлаштирилган тизимларининг (ИИАТ) афзалликлари шундан иборатки,
улардан олинаѐтган маълумот қайта ишланган ва умумлаштирилган тажриба 
натижалари, ҳамда текширилаѐтган ҳодисаларнинг математик моделини ўзида 
мужассамлаштирган бўлади. 
ИИАТларни яратишдаги модуль (яъни агрегат) принципидаги қурилмалар 
учун умумлаштирилган ўлчашлар ҳисоблаш комплексларининг асоси 
ҳисобланади. Агрегатлаштириш ва умумлаштириш - кўп мақсадли ўлчаш 
ўзгарткичлари ва улар тўпламидан талаб қилинган функционал имконият ва 
тавсифли ўлчаш воситаларини ташкил қилиш мақсадида фойдаланишдан 
иборатдир. Асосан қуйидагилар умумлаштирилади: оралиқ ўзгарткичлар, ўлчаш 
ахборотларини қайта ишлагичлар ва кўрсаткичлар, кучайтиргичлар, берилган 
қийматларни узатувчи қурилмалар, аналог-рақамли ўзгарткичлар, туташтириш 
қурилмалари. Керакли ўлчаш воситасини йиғиш учун умумлаштирилган 
модуллар хар хил тузилишга эга бўлган агрегатларга бирлаштирилиши мумкин. 
Ҳозирги пайтда илмий ишларда қўлланилаѐтган ҳар хил умумлаштирилган 
тизимлар ишлаб чиқилган. 
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, умумлаштирилган тизимлар ўзларининг
мутлоқ афзалликлари билан биргаликда баъзи бир камчиликларга ҳам эга. 
Булардан биринчиси- умумийликни юзага келтирувчи ҳар хил асбобларнинг



кўплиги. Бу камчилик геофизик, космик, океанографик ва бошқа текширишлар 
учун динамик ўлчаш тизимларини ташкил этишда асосий тўсиқлардан биридир, 
чунки бу асбоблар иҳчамлик, енгиллик, кам истеъмол қуввати, юқори 
ишончлилик каби талабларга жавоб бермайди. 
Асбобларнинг 
кўплигидан ташқари, илмий асбобсозликда ўлчаш 
ахборотларини идрок қилувчи воситалар (бирламчи ўлчаш ўзгарткичлари)нинг 
ноѐб ва нодир эканлигини таъкидлаб ўтиш керак. Бунга сабаб, янги ҳодисалар ва 
қонуниятларни текширишнинг модда ички тузилишига янада чуқуррок кириб 
боришга боғликлиги бўлиб, аввал ясалган ва ишлатилаѐтган ўлчаш 
ахборотларини идрок қилувчи воситалар имкониятининг чекланганлигидир.
Бундан ташқари, илмий текширишларда ўлчаш керак бўладиган физикавий 
катталиклар миқѐси саноат, қишлоқ ҳўжалиги, тиббиѐт ва бошқа соҳаларда 
учрайдиганларига нисбатан анча кенгдир.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish