Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78
Ташкилий омилларга 
режалик, бир маромда ишлаш, техникавий хизмат ва 
ускуналарни 
таъмирлаш; 
материаллар, 
комплектланувчи 
буюмлар, 
жиҳозланиши, асбобларни техникавий ҳужжатлар ва назорат воситалари билан 
таъминланганлиги, ишлаб чиқариш маданияти; меҳнатни илмий асосда ташкил 
этиш; овқатланиш, иш вақтида дам олишни ташкил этиш ва бошқалар киради.
Иқтисодий омилларга 
меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, ойлик маошнинг 
миқдори; юқори сифатли маҳсулотни ва ишни моддий рағбатлантириш, 
маҳсулотнинг яроқсизлиги учун ойлик маошидан ушлаб қолиш, унинг сифат 
даражаси, таннархи, маҳсулотнинг баҳоси ва шунга ўхшашлар киради.


174 
Ижтимоий омилларга
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, малака 
оширишни ташкил қилиш, илмий-техникавий ижодни, ижодкорлик ва 
ихтирочиликни ташкил этиш, турмуш шароитлари, ўзаро муносабатлар, 
жамоадаги психологик иқлим ва тарбиявий ишлар киради.
Маҳсулот сифатини ташкил топиши, унинг ҳамма ҳаѐтий босқичларида - 
тадқиқот ва лойиҳалаш ишларида; ишлаб чиқаришда; муомалада; истеъмолда 
ѐки ишлатишида намоѐн бўлади.
Тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари маҳсулотнинг сифатини оширилишида 
белгиловчи ўринни эгаллайди. Бу босқич сифатни ташкил топишининг 
бошланиши ҳисобланиб, бунга илмий-техника тараққиѐтининг қўлланиши 
натижасида ҳамда меъѐрий ҳужжатларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун уни 
муомалада, 
истеъмолга 
ѐки 
ишлатилишига 
белгиланган 
иқтисодий 
кўрсаткичларига риоя қилган ҳолда тайѐрлаш натижасида эришилади.
§7. Маҳсулотнинг сифатини баҳолаш 
Сифат тизимларида маҳсулот сифатини баҳолашнинг услубий асосларига
айниқса, маҳсулотни мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштиришда алоҳида 
талаблар қўйилади, бунда қуйидагилар деярли тўлиқ таъминланади: 

маҳсулотнинг истеъмолдаги ҳамма хоссаларини комплекс таҳлил ва 
ҳолисона баҳоланиши, хавфсизлилиги ва экологиклиги намоѐн бўлиш 
имконияти; 

келтирилган баҳоланишга асосланиб, истеъмолчи томонидан маҳсулотнинг 
ишлатилишдаги ва экологиклигидаги хавфдан ҳамда маҳсулот ва унинг 
сифатини (амалдаги бозор шароитида) нотўғри баҳоланиш хавфидан 
ижтимоий ҳимоя қилишга замин яратиш.
Маҳсулот сифатининг даражасини баҳоланишининг асосий мақсади: 

янги маҳсулот турларининг параметрларини асослаш;


175 

маҳсулотни, стандартларни, техникавий шартларни ишлаб чиқишда 
техникавий топшириқлар тайѐрлаш ҳамда янги маҳсулот учун, унинг 
техникавий даражаси карталарини тузиш; 

ишлаб чиқарилувчи маҳсулотнинг синов натижаларига қараб қарор 
қабул қилиш; 

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қабул назорати натижалари бўйича 
қарор қабул қилиш; 

маҳсулотни таъмирлаш бўйича қарор қабул қилиш; 

маҳсулотни бозорда етарлича қадрланишига ва арзийдиган баҳода 
сотилишига замин яратиш.
Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолашда турли усуллардан 
фойдаланилади: дифференциал, комплекс, аралашган ва статистик усуллар.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish