«Ўзбекинвест»



Download 0,88 Mb.
bet3/8
Sana29.09.2022
Hajmi0,88 Mb.
#850871
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Шартнома Хавфли Обект

II. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

2.1. Мазкур шартнома бўйича Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи ташкилотида авария (иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техника қурилмаларининг бузилиши, суғурта шартномаси амал қиладиган даврда рўй берган назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши) содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга етказилган зарарни суғурталанувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатларини суғурта қилиш мазкур шартноманинг мазмуни ҳисобланади.


III. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

3.1. Суғурта қилдирувчининг ташкилотида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги учун суғурталанувчининг фуқаролик жавобгарлигининг бошланиши факти суд қарори билан кучга кириб тасдиқланиши суғурта ҳодисаси ҳисобланади.


3.2. Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб эътироф этилмайди:
а) ядровий портлаш, радиация, радиоктив зарарланиш, агар улар ушбу ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари, иш ташлашлар;
г) енгиб бўлмайдиган кучлар таъсири: табиий офатлар, стихияли тусдаги табиат ҳодисалари;
д) хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;
е) Суғурта қилдирувчининг ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган ноқонуний ҳатти ҳаракатлари;
ж) қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда.



  1. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА ТАРИФИ ВА СУҒУРТА МУКОФОТИ

4.1. Суғурта шартномаси бўйича суғурта пули миқдори ______________________________(_________________________________________________________________________________________) сўмни, суғурта тариф ставкаси _______ (_______) фоизни ташкил этади.


Мазкур суғурта шартномаси бўйича битта суғурта ҳодисасига қуйидаги чекланган миқдорлари белгиланади:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етганда суғурта пулининг 40 фоизи ёки ___________________________ (_____________________________________________) сўм;
б) бошқа шахсларнинг мол – мулкига зарар етганда зарар етган мол-мулкни тикланиш қийматидан ва суғурта пулининг 30 фоизи ёки ______________________________ (_________________________________________________________________________) сўм;
в) атроф муҳитга зарар етказилганда суғурта пулининг 30 фоизи ёки ________________(_________________________________________________________________________) сўм;
4.2. Суғурта мукофоти бир йўла тўланганда қўшимча қиймат солиғисиз______________ (____________________________________________________________________) сўмни ташкил этади.
Шартномага кўра суғурта мукофоти қуйидаги тартибда тўланади*:
а) Суғурта мукофоти тўлиқ миқдорда шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади;
Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти 5 (беш) кун ичида тўлиқ тўланмаса, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси юзасидан жавобгарлик олиб бормайди. Агар суғурта мукофоти тўловлари шартномада кўрсатилган муддат (30 (ўттиз) кун ичида) ва миқдорда тўланмаса, шартнома ўз кучини йўқотади.
б) Босқичма-босқич:
- Суғурта мукофотининг биринчи босқичдаги _____(__________ _______________________________________________________________________)___ сўм қисми суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади;
- Суғурта мукофотининг иккинчи босқичдаги _____(______________ ____________________________________________________________)___ сўм қисми _____йил «___»_______санасигача тўланади.
- Суғурта мукофотининг учинчи босқичдаги _____(_______________ _____________________________________________________________)___ сўм қисми _____йил «___»______санасигача тўланади.
Суғурта мукофоти тўлови босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб бўлган муддатга тақдим этилади.
*Эслатма: Суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш тартибидан келиб чиққан ҳолда зарур банд (а ёки б) тўлдирилади.
4.3. Шартномада суғурта мукофоти тўлови босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган тақдирда, суғурта мукофотининг навбатдаги босқич тўловлари шартномада белгиланган муддатда тўлиқ миқдорда тўланмаган ҳолларда, Суғурталовчининг суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлари тўхтатиб қўйилади. Суғурта мукофоти тўлови тўланган пайтдан бошлаб суғурта мажбуриятининг амал қилиши яна тикланади. Агар суғурта мукофоти тўловлари шартномада кўрсатилган муддатда тўланмаса, Суғурталовчи суғурта шартномаси белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилади.
4.4. Суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда, Суғурта товони миқдори Суғурта шартномаси муддати бўйича ҳисобланган Суғурта мукофотининг тўланган Суғурта мукофотига бўлган нисбатида аниқланади.
4.5. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофотининг тўланган санаси бўлиб Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган сана ҳисобланади.




  1. Download 0,88 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish