6.1. Суғурта қилдирувчида авария содир бўлган тақдирда суғурталанувчи суғурталовчини авария содир бўлган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилади.
6.2. Суғурта товони тўланиш миқдорлари:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етганда ҳар бир шахсга тўланадиган суғурта товони суғурта шартномаси тузилган кундаги энг кам иш хақининг 100 баробаригача ва жами суғурта пулининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда (жами тўланадиган суғурта товони суғурта пулининг 40 фоизидан ошган ҳолларда суғурта товони зарар етган шаслар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади);
б) бошқа шахсларнинг мол – мулкига зарар етганда зарар етган мол-мулкни тикланиш қийматидан ва суғурта пулининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда (жами тўланадиган суғурта товони суғурта пулининг 30 фоизидан ошган ҳолларда суғурта товони зарар етган мол-мулклар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади);
в) атроф муҳитга зарар етказилганда суғурта пулининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда суғурта товони миқдори аниқланади.
6.3. Бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етганда зарар миқдори белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорининг 4-иловасидаги қоидаларни 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
6.4. Тўланадиган суғурта товони (суғурта пули) ни миқдори суғурталовчи томонидан авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси, суд қарорлари ва суғурта ҳодисаси бошланишининг сабаблари ва ҳолатлари, шу жумладан бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори кўрсатилган бошқа материаллар асосида белгиланади.
6.5. Суғурта товони (суғурта пули), суғурта ҳодисасини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тузиш орқали амалга оширилади.
6.6. Суғурта товони (суғурта пули) мазкур шартноманинг 4.4. – банди асосида амалга оширилади.
6.7. Мазкур шартнома бўйича қўйидагилар қопланмайди:
а) маънавий зарар;
б) Суғурта қилдирувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан шартнома (контракт)га мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар;
в) “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида суғурта ҳодисаси содир бўлиши;
г) Суғурта қилдирувчи мулкий ҳуқуқга, хўжалик юритувчи ҳуқуқга ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;
д) Суғурта қилдирувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;
е) олинмай қолган даромадлар (товар куриниши ўзгариши ва шу каби хар қандай холатларда юзага келган бой берилган фойда).
6.8. Суғурта товони (суғурта пули) бевосита зарар кўрган бошқа шахс (ёки унинг меросхўри)га тўланади.
6.9. Суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.
6.10. Суд қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинган (рад этилган) тақдирда суғурталовчи суғурта товони (суғурта пули) ни тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишни, агар дастлабки қарор бўйича ижобий ёки салбий хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, суднинг узил-кесил қарори қабул қилинадиган вақтгача кечиктириш мумкин.
6.11. Етказилган зарар шунингдек бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта пули) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурта қилдирувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган – ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.
6.12. Суғурта қилдирувчи суд қарорини ижро этиш асосида унга нисбатан суғурта шартномаси тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарни қоплаган тақдирда суғурталовчи Суғурта қилдирувчига суғурта товони (суғурта пули)ни тўлашни у амалга оширган зарар товони доирасида, лекин суғурта шартномаси бўйича белгиланган суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.
6.13. Суғурта қилдирувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган суғурта товони (суғурта пули)ни доирасида суғурталовчига ўтади ва Суғурта қилдирувчи шу билан боғлиқ барча хужжатларни суғурталовчига топшириши шарт.