Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


«БЕБОШ БОЛА» СИНДРОМИ ВА УНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 «БЕБОШ БОЛА» СИНДРОМИ ВА УНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Савол: Нима учун болаларда ҳам асаб бузилишлари кўп учрайди. Бу-
нинг асосий сабаби нима? Нотўғри тарбиями ёки бирор-бир касаллик 
асоратими?
Жавоб: Унисиям, бунисиям! Чунки нотўғри тарбия ҳам, бош мия 
касалликлари ҳам боланинг хулқ-атворини кескин ўзгартириб юбора-
ди. Бола нинг мияси нафақат анатомик жиҳатдан каттала шиб ва шак-
лланиб боради, балки ташқарида бўла ёт ган салбий ва ижобий маълу-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
149
мотлар ҳам бола хотирасида сақланиб қолади. Кўп ўтмай ота-она ҳам, 
жамият ҳам уларнинг натижасини боланинг хулқ-атворида кўради. Бо-
ланинг яшаш тарзи, асосан, тақлидга асосланганлигини унутмаслик 
керак. Тақлид боланинг ҳаёт тарзидир! Эрта болалик давридан тортиб 
ўсмирлик даври тугагунга қадар бола бошқаларга тақлид қилиб яшай-
ди! Бу жуда катта давр! У нафақат ота-онаси, атрофдаги қўни-қўшнилар 
ва мактабдаги устозларига, балки киноқаҳрамонлари, артистлар ва 
машҳур футболчиларга (айниқса, ўсмирлар) ҳам тақлид қилади. Булар-
нинг ичида боланинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар 
кўп бўлиши мумкин.
Савол: Мана шу салбий таъсирларни бартараф этиш учун нималар 
қилиш керак? 
Жавоб: Фарзандларимизни спортга қизиқтириш керак! Барчага маъ-
лум, нафақат Тошкентда, балки чекка туманларда ҳам турли хил спорт 
иншоотлари кўпайиб бормоқда. Коллеж ва лицейлар катта-катта спорт 
заллари билан қурилмоқда. Қисқаси, Ўзбекистонда спорт оммалашиб 
кетган. Бироқ баъзи ота-оналар ҳатто ёнгинасида жойлашган спорт ин-
шоотларига ҳам боласини олиб боришмайди. Кейин бола нима қилади? 
Кечаю-кундуз телевизор ёки компьютер олдида вақтини ўтказади. Бу-
нинг оқибатида боланинг мияси кераксиз маълумотларга тўлаверади 
ва унинг хулқ-атвори бузилиб боради. Чунки шунча информацияни 
таҳлил қилиш ҳам керак-да?! Ҳадеб телевизор кўраверадиган ёки соат-
лаб компьютер ўйинига берилган бола нафақат руҳан чарчайди, балки 
жисмонан нимжон бўлиб ўсади. 
Бизда ҳозир «Боламга тинчлантирувчи дори ёзиб беринг, уни ҳеч 
бошқариб бўлмаяпти», деб мурожаат қилувчи ота-оналар кам эмас. 
Билмайдики, бунинг асосий сабаблари – боланинг тинмай телевизор 
кўриши, компьютер ўйнаши ёки қўл телефонларидаги ўйинлар би-
лан овора бўлиши. Ахир ҳали 10 ёшга тўлмаган болага асабни тинч-
лантирувчи дори бериш унинг ақлий ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатмайдими! Кейинчалик бундай болалар психологик ногирон 
бўлиб қолади-ку! «Доктор, боламнинг хотирасини яхшиловчи дори 
ёзиб беринг», деб мурожаат қилувчилар ҳам йўқ эмас. Бундай боланинг 
ҳаёт тарзини яхшилаб ўргансангиз яна ўша аҳвол: доимо компьютер 
ўйини, телевизор кўриш ва қўл телефони ўйнаш. Уларнинг нафақат 
асаби бузилади, балки юраги нимжон бўлиб ўсади, иштаҳаси йўқолади. 
Яхши овқатланмаган боланинг иммунитети пасайиб, тез-тез шамол-
лайдиган бўлиб қолади ва натижада ҳадеб касал бўлаверади. Спорт 
тўгаракларига қатнамаган бола энди шифокорга қатнай бошлайди. 
Савол: Бола хулқ-атворидаги ёмон хислатлар наслий бўлиши мум-
кинми? 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
150
Жавоб: Ҳа, бўлиши мумкин. Халқ орасида аввалдан мавжуд бўлган 
бу фикр ХХ асрдаги илмий-тадқиқотлар асосида ўз тасдиғини топди. 
Кўпчилик наслий омил ҳақида гап кетганда ёмон ёки яхши аломатлар 
юз фоиз фарзандга ўтади деб ўйлашади. Бу нотўғри фикр! Биология 
фанидан Менделнинг нўхатлар билан олиб борган тажрибасини бир 
эсланг! Турли хил белгилар наслдан-наслга 25%, 50%, 75% ва 100% 
ўтиши мумкин. Масалан, оилада 4 та фарзанд дунёга келса, ота ёки она-
сидаги ёмон хислат 1 болага ўтиши, қолган 3 болага ўтмаслиги мумкин. 
Шунинг учун ҳам битта ота-онадан туғилган болаларнинг хулқ-атвори 
турлича бўлади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish