Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Нарколепсия – кўп ухлаш демакдир



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Нарколепсия – кўп ухлаш демакдир
Нарколепсия. Нарколепсия – бир неча кунлаб уйқуга кетиш билан 
намоён бўладиган патологик ҳолат. Бундай бемор тўсатдан уйқуга 
кетиб, 2–3 кун ва ундан ҳам узоқ муддат ухлаб ётаверади. Улар кундуз 
куни ҳам, кечаси ҳам уйғонишмайди.
Асосий сабаблари. Бу ўткир стресс ва руҳий касалликдир. Баъзида 
бош миянинг ял лиғ ланиш касалликлари (энцефалит) ва бош мия жаро-
ҳатлари ушбу касаллик сабабчиси ҳисоб лана ди.
Белгиси ва кечиши. Кундуз кунлари тўсатдан уйқуга кетиб, 
бир неча кунлар ухлаб ётиш, тунги уйқу режимининг бузилиши, 
алаҳсирашлар, хотира бузилишлари, баъзида тутқаноқ хуружлари, 
қотиб қолишлар, хулқ-атвор бузилишлари.
Давоси. Нарколепсия билан касалланган бемор ни психиатр 
даволайди. Бунинг учун ушбу беморда нарколепсиями ёки уйқу бузи-
лишининг бошқа турими, шуни аниқлаш лозим.

 Инсомния – ухлай олмаслик
Инсомния – уйқусизлик билан намоён бўлувчи сурункали касаллик. 
Инсомния билан 10% аҳоли (баъзи ривожланган давлатларда 20%) 
азият чекади. Бемор ойлаб, йиллаб ухламайди.
Сабаблари. Ўтказилган ўткир стресс, депрес сия, паркинсонизм, 
мигрен, энцефалит (бош мия яллиғланиши) ва бош мия жароҳатлари 
уйқу йўқолишининг асосий сабабларидир. Бир-икки кунга ухлай 
олмаслик барчамизда кузатиладиган ода тий ҳол. Бундай ҳолатлар, 
айниқса, невроз билан касалланганларда кўп учрайди. Бироқ инсом ния 
узоқ йиллар уйқу йўқолиши билан намоён бўладиган касаллик бўлиб, 
жиддий даволанишни талаб қилади. 
Белгиси ва кечиши. Асосий белгиси бир неча ойлар ва йиллар 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
147
мобайнида ухлай олмаслик. Бош қа белгилар кузатилмайди. Инсомния 
билан касаллан ган бемор бошқа одамлар каби ишга қатнайверади, 
ақлий ва жисмоний фаоллиги бошқаларникидан фарқ қилмайди. 
Инсомнияга чалинган баъзи одамлар тунлари яхши асарлар ёзишади, 
ихтиролар қилишади. Агар да инсомния билан касалланган бемор-
да бошқа бир неврологик бузилишлар аниқ лан са, унда неврологик ва 
нейропсихологик касал ликлар аниқланиши мумкин.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish