Савол: Тиббиётда замонавий текшириш усуллари кўпайиб бормоқда,
янги даволаш усуллари татбиқ қилинмоқда, бироқ шундай бўлса-да, нима
учун табибларга қизиқиш катта? Бунга қандай изоҳ берасиз?
Жавоб: Авваллари врачлар билан табибларни доимо бир-бирига
АСАБ ВА РУҲИЯТ
143
қарши қўйишган. Бу жуда нотўғри ёндашув! Ҳатто табибларни «шарла-
тан» деб аташган. Врач табибни ёмонлаган, табиб эса врачни! Қисман
ҳозир ҳам шундай. Кейинги пайтларда табибларга ҳам катта имкониятлар
яратиб берилди ва тўғри иш қилинди. Чунки одамзод пайдо бўлибдики,
ҳалқ табобати ҳукм сурган. Уларни ҳеч қачон бир-бирига қарши қўйиш
керак эмас. Чунки иккаласининг ҳам мақсади битта: Беморларга шифо
бериш! Сиз «табибларга қизиқиш катта» деб айтдингиз. Халқ табобатига
қизиқиш катта деганингизда тўғри бўларди. Табиблар эса, асосан, халқ
табобати билан шуғулланишади. Врачлар ҳам даволаш жараёнида халқ
табобатидан фойдаланишлари мумкин. Нимага энди минг йиллардан
буён қўллаб келинаётган наъматак ёки мойчечакни мен инкор қилишим
керагу, анальгинни буткул тан олишим керак! Ҳеч ким врачга беморни
даволашда фақат фармакологик дорилардан фойдалан, гиёҳларни эса
ишлатма, деган кўрсатма берган эмас-ку!
Нима учун шифохонада даволаниб юрган бемор табибга ҳам боради
ёки фақат табибга қатнайди? Бу саволга жавобларни қуйидагича ёри-
тиш мумкин. Биринчидан, афсуски, кўп касалликлар сурункали тур-
га ўтиб кетган бўлиб, бир марта эмас, бир неча бор даволашни талаб
қилади; иккинчидан, беморни даволашдаги изчилликнинг бузилиши-
да, яъни бемор шифохонадан чиқиб поликлиникада, у ерда даволаниб
бўлганидан сўнг кўрсатилган муддатларда санаторияларда даволаниши
зарур. Ҳамма беморлар ҳам бунга амал қила олмайди; учинчидан, инсон
пайдо бўлибдики, антиқа нарсаларга, мўъжизаларга интилади, кўрмаган
нарсасини кўргиси, емаган нарсасини егиси, бормаган мамлакатига бор-
гиси келади. Булар ҳар бир инсон учун азалдан хос фазилатлар. Мана шу
фазилатлар бор экан, инсон мўъжиза излайверади! Кимдан, нимадан ва
қаердан излашининг фарқи йўқ, энг асосийси «мўъжиза» топса бўлгани!
Одамларнинг табибларга интилишини ҳам шундай изоҳлайман.
Шу ўринда, табибларни четга суриб, врачларни улуғлаш ниятим ҳам
йўқ. Юқорида келтирилган мулоҳазалар табибларни эмас, айнан врач-
ларни ўйлантириб қўймоғи керак. Ҳақиқатан ҳам, кўп ҳолларда, врач бе-
морнинг сўзини охиригача тингламайди. Бунга сабаб қилиб, ташқарида
кутиб турган беморларни ва вақти зиқлигини рўкач қилади. Лекин шуни
унутмаслик керакки, ҳозир ёнингизга кирган бемор ташқарида кутиб
ўтирган беморларнинг ёки вақтингиз озлигининг қурбони бўлмаслиги
керак. Бу бемор сиздан шифо излаб келганлигини унутмаслик керак.
Беморнинг дардини охиригача эшитиш зарур. Тўғри, баъзан бемор бир
оз гапирганидан сўнг унинг дарди докторга аён бўлиб қолиши мумкин.
Бироқ бемор ҳали дардини охиригача айтиб бўлгани йўқ. У ўзини без-
овта қилаётган барча шикоятларини докторга айтиб бермаса, кўнгли
жойига тушмайди. Гап шундаки, бемор дардини қанча тўкиб солса, шун-
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
144
ча енгиллашади. Буни психонализда катарсис, яъни руҳий покланиш деб
аташади. Беморнинг узундан-узоқ сўзлари докторга ташхис қўйиш учун-
гина эмас, балки унинг дардини енгиллаштириш учун ҳам керак. Демак,
врач беморни эшитаётиб нафақат унинг касалини аниқлайди, балки да-
волайди ҳам! Тўғри, бемор касаллигига тааллуқли бўлмаган маълумот-
ларни кўп сўзлаши, докторнинг вақтини беҳуда ўғирлаши мумкин. Бун-
дай пайтларда, беморга касаллигига доир қўшимча саволлар бериб, уни
тўғри йўлга йўналтириш лозим.
Айниқса, неврозга чалинган бемор кўп сўз лашни, шикоятларини
ранг-баранг қилиб айтишни хуш кўради, замонавий аппаратларда тек-
ширувлардан ўтишни хоҳлайди. Булар шарт бўлмаса-да, беморнинг им-
кониятига қараб, унинг илтимосини бажариш керак ёки бир-иккита тек-
ширувлар ўтказилгандан сўнг «Буларнинг хулосаси яхши чиқди, қолган
текширувлар энди шарт эмас», деб уни тинчлантириш лозим.
Мен вазиятни тўлақонли қилиб ёритганим сабаби, нейропсихолог
сифатида беморлардан сабр тоқатли бўлишни сўрардим. Сизни дарддан
халос қилиш учун бутун вужудини бериб даволаётган врачларни ҳурмат
қилинг ва даволаш жараёнига сабр тоқатли бўлинг, демоқчиман, холос.
Яна энг катта муаммо шундаки, аксарият беморлар врачлар тавсия-
сига ёки телевизорда докторлар томонидан берилаётган маслаҳатларга
қулоқ тутмай, тиббий ёрдамга ўз вақтида мурожаат қилишмайди ва ўз
ҳаётларини хавф остига солиб қўйишади. Касалликни ўтказиб юбориб,
врачга мурожаат қилишади. Менинг ўзим бундай ҳолатларнинг жуда
кўп гувоҳи бўлганман. Бор-йўғи уч ой олдин врачга мурожаат қилса,
оёғидаги фалажликнинг олдини олса бўладиган бемор бугун бораман,
эрта бораман, деб вақтни ўтказиб юради ва бир кун келиб ногиронлик
аравачасига михланиб қолади. Бу жуда ачинарли ҳол!
Савол: Зарифбой Ражабович! Врач хатоси ҳақида нима дейсиз? У хато-
га йўл қўйиши мумкинми? Агар врач хатога йўл қўйса, у албатта жазога
тортилиши керакми? «Бемор доимо ҳақ» деган нақл тўғрими?
Жавоб: Врач хатога йўл қўйиши мумкин. Чунки у ҳам инсон, ҳар бир
касб эгаси каби у ҳам хатога йўл қўяди. «Бемор доимо ҳақ» деган нақл
эса нотўғри. Ҳақлиги исбот қилинган одам ҳақ! Биласизми, ҳамма гап
ўша хатонинг олдини олишда ёки уни тезроқ бартараф этишда, унинг
оғир асоратлар билан тугашига йўл қўймасликда. Бошқа касб эгалари-
га қараганда халқ орасида врач хатосининг кўп муҳокама қилинишига
асосий сабаб – гап инсон ҳаёти ҳақида кетаётганлигида. Биз врачлар,
албатта, бу масъулиятни ҳис қилиб яшаймиз. Тўғри, врачнинг ҳар бир
хатоси орқасида беморнинг ҳаёти ётади. Бу хато сабабли кимдир отаси-
дан, кимдир онаизоридан, кимдир суюкли ёридан ёки фарзандидан жудо
бўлиши мумкин. Врач хатосининг сабабларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
145
Биринчиси, врачнинг саводсизлиги бўлса, иккинчиси, унинг чарчаганли-
гидадир. Хўш, врач хатосини қандай аниқлаш мумкин? У саводсизлиги-
дан хато қилдими ёки чарчаганлигидан? Иккала ҳолатда ҳам жазо бир
хил бўлиши керакми?
Афсуски, илмсизлик оқибатида врачлар орасида хатолар кўп учраб ту-
ради. Лекин баъзан тажрибали врач ҳам хатога йўл қўяди. Номи чиққан
тажрибали врачга кўринишни орзу қиладиганлар сони жуда кўп. Шундай
ҳолатлар бўладики, бир кунда кўринадиган беморлар сони 30 нафардан
ошиб кетади. Тажрибали врачга уйда ҳам, ишда ҳам, меҳмондорчиликда
ҳам, ҳаттоки дам олиш сафарида ҳам тинчлик йўқ. Албатта, бундай пайт-
ларда унинг ҳам хато қилмаслигига ким кафолат беради! Беморга «Йўқ,
мен чарчадим», дея олмайди. «Ҳозир сизни кўра олмайман» деса, врач
этикасига тўғри келмайди. «Кўриб қўяман» деса, врач ҳам руҳан, ҳам
жисмонан чарчаган. Шуни унутмаслик керакки, руҳий чарчаш кўп хато-
ликларга сабабчи бўлади! Бунинг устига, тўғри келган жойда беморни
кўриб бўлмайди. «Илтимос, доктор, менга беш дақиқа вақт ажратинг»,
деб врачни ҳол-жонига қўймайдиган бемор ўз ҳаётини хавф остига қўяди.
Беморни кўриш учун врач ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлиши керак.
Врач доимо изланишда ва ўрганишда бўлиши лозим. Бешикдан
қабргача илм изла, деб бекорга айтилмаган. Ўқимай, бир жойда тўхтаб
қолган врач худди кўлмак сувни эслатади. Унинг ёнига ҳеч қайси жонзот
яқинлашмайди, чунки бу сувдан истеъмол қилса ўлади. Шифокор доимо
илм олишга интилиши керак, чунки тиббиёт доимо ривожланиб борув-
чи фан.
Do'stlaringiz bilan baham: |