ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
142
чиқишларида шундай сўзларни кўп такрорлар эдилар: «Давонинг боши
ишончдан бошланади, яъни бемор шифокорга ихлос қўйиши керак. Бу
ишончни пайдо қиладиган инсон, албатта, шифокорнинг ўзи ва унинг
гўзал нутқидир. Шифокор ўзининг хатти-ҳаракатлари, ширин сўзи ва
ташқи кўриниши билан бемор ҳурматини қозониши зарур». Албатта,
тиббиётга пуллик хизматнинг кириб келиши деонтологиянинг баъзи
йўналишларини бошқача таҳлил қилишга ундайди. Бу энди деонтоло-
гиянинг аҳамияти пасайди дегани эмас. «Ахир пул тўлагандан сўнг ба-
рибир яхши қарайди-да», деган фикр янглиш фикр. Ваҳоланки, бемор-
нинг тузалиб кетиши унинг врачга тўлаган пулининг миқдори билан
белгиланмайди, балки унинг билими, тажрибаси ва муомаласи билан
белгиланади. Қолаверса, деонтология дегани беморга ширин сўзлаб,
унга кулиб қараб туриш дегани ҳам эмас. Деонтологиянинг устувор
йўналишларидан бири – бу ишонч. Баъзан ҳадеб ваҳима қилаверадиган
беморни қаттиқроқ «койиб» қўйишга тўғри келади. Ана шундагина у
врачга ишонади. «Агар касалим ҳақиқатан ҳам тузалмас бўлганида, док-
тор мени уришиб бермасди», деган фикр хаёлидан ўтади.
Савол: Баъзи беморлар тўғри даволанаётган бўлишса-да, олаётган
муолажаларидан қониқиш майди ва у врачдан бу врачга, у шифохонадан бу
шифохонага сарсон бўлиб юришади. Шу тўғрими?
Жавоб: Бундай ҳолатларни мен ҳам кўп кузатганман. Ҳақиқатан ҳам,
баъзан беморга берилаётган даво усули уни қониқтирмайди. Кўп до-
ри-дармон ёзилса, «Шунча дори шартмикан ёки касалим оғирми, балки
врач тажрибасиздир?» деган фикрга боради. «Фалончи доктор фалончи
беморни иккита дори бериб тузатиб юборибди» деганга ўхшаш гаплар-
ни баъзан эшитиб қоламиз. Беморга кам дори ёзсангиз, озгина дори би-
лан ҳам тузаламанми, деб ваҳима қилади. Хўш, бундай пайтларда қандай
йўл тутиш керак? Айтиш жоизки, баъзи касалликларни бирмунча узоқ
даволашга тўғри келади ва берилаётган даво чоралари дарров натижа
беравермайди. Бундай пайтда касалликнинг моҳиятини бемор тушуна-
диган тилда баён этиш лозим. Керак бўлса, бемор кўнглидаги ғулғулани
бартараф этиш ва ташхисни янада ойдинлаштириш учун врач ўзидан
тажрибалироқ ҳамкасбларидан маслаҳат сўраши зарур. Бунинг уяти йўқ.
Шуни эсда тутиш лозимки, врач беморни текширади, бемор эса врач-
ни. Беморларимиз шуни ёдда тутишларини жуда ҳоҳлардим: «Аввалам-
бор, кўнглингизга ёқмаган врачга ҳаётингизни ишониб топширманг,
агар унга ишондингизми, сизни даволаётганда ҳалақит берманг».
Do'stlaringiz bilan baham: