Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

бола» синдроми.
Савол: 
«Бебош бола» синдромининг сабаблари нима?
«Бебош бола» синдроми шаклланишида ижтимоий омиллар, яъни 
оилавий шароит ёки наслий омиллар асосий ўрин тутадими ёки йўқми, 
буни аниқлаш қийин. Баъзи мутахассислар фикрича, оиладаги жан-
жал ва можаролар ҳамма вақт ҳам ушбу синдром ривожланишига са-
баб бўлавермайди. Чунки бола ҳам жанжалли шароитга кўникиб ке-
тиб, оиладаги можароларга эътиборсиз бўлиб қолиши мумкин. Бироқ 
ушбу жанжаллар ва терговлар айнан болага қаратилган бўлса, албат-
та бу вазият «Бебош бола» синдроми шаклланишига туртки бўлиши 
эҳтимолдан йироқ эмас.
Савол: «Бебош бола» синдроми қандай намоён бўлади?
Жавоб: Болани текшираётган ҳар бир врач ташхис қўйишга шош-
масдан, уни бир неча кун кузатиши лозим. Бу ерда боланинг ҳаёт тарзи 
ва ўтказган касалликларини чуқур ўрганиш зарур. Агар болада ушбу 
синдромни юзага келтирувчи асаб касалликлари аниқланмаса, бу син-
дромнинг ривожланишига яқин орада бўлиб ўтган оила, мактаб ёки 
кўча-кўйдаги жанжаллар сабабчи бўлган бўлиши мумкин ва ҳоказо. 
Одатда, хулқ-атворнинг бундай бузилишлари вазият тўғрилангандан 
кейин ўтиб кетади. 
Ташхисни тўғри аниқлаш учун, авваламбор, касаллик ва ҳаёт анам-
незини йиғиш ўта муҳим. Бунда онанинг ҳомиладорлик, бола туғилган 
вақти ва туғилгандан кейинги даврдаги касалликлар эътиборга оли-
нади. Унинг қандай оилада ўсиб-улғайгани, оила аъзоларининг ўзаро 
муносабати, темпераменти, ижтимоий келиб чиқиши хронологик тарз-
да ўрганилади. «Бебош бола» синдромига олиб келувчи барча омиллар 
ўзаро солиштирилади ва уларнинг ушбу синдром ривожланишидаги 
ўрни баҳоланади. «Бебош бола» синдромини аниқлаш учун фақат ота-
онадан йиғилган маълумотлар етарли эмас. Унинг ўқитувчилари, тар-
биячилари ва бирга ўйнайдиган яқин ўртоқларидан ҳам маълумотлар 
йиғиш зарур. 
«Бебош бола» синдромининг асосий белгилари бола иродаси, 
ҳис-туйғулари ва хулқ-атворининг бузилишларидан иборат. Булар:
1) импульсив (тезкор) ҳаракатлар; 2) бир жойда тинч ўтира олмас-
лик; 3) бошлаган ўйинни охирига етказмаслик; 4) бировнинг (айниқса, 
ота-онанинг) гапига қулоқ солмаслик; 5) ўз билганидан қолмаслик, 
қайсарлик; 6) диққатнинг пасайиши, уқувсизлик; 7) атрофдагилар 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
152
ишига ва бошқа болалар ўйинига аралашиш, уларга халақит бериш; 8) 
тез-тез жанжал чиқариш, укаларига азоб бериш ёки уларга бутунлай 
бефарқлик; 9) ўзининг нарсаларини боғчада, мактабда ёки бошқа жой-
да унутиб қолдириш; 10) берилган саволга шошиб жавоб бериш; 11) тез 
хафа бўлиш, йиғлоқилик; 12) энурез (тагига си йиш); 13) боши оғриб ту-
риши; 14) фикрининг тез чалғиши; 15) сергаплик.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish