Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

АСАБ ВА РУҲИЯТ
163
юборамиз», деди. Профессор беморга қараб: «Энди чидайсиз, новокаин 
юбораётганимда оғриқ яна кучаяди, сўнг сиз оёқларингизни оғрисаям, 
букиб-оча бошлайсиз ва ана шундан сўнг тугилган нерв очилиб кетади 
ва оғриқ ўн дақиқага етмасдан тўхтайди», деди. 
Бемор қўрқа-писа юзида хавотир билан оёқларини ёзди ва ўзи 
қорнини очди. Профессор операция қилинган жойни спирт билан тоза-
лаб, чандиқнинг икки четига шприцни тиқиб, зудлик билан новокаин 
юборди. Бемор додлаб юборди. Профессор: «Айтдим-ку, сизга оғрийди 
деб, қани энди айтганимни қилинг, тез-тез оёқларингизни букиб-
ёзинг», деди кескин ва баланд овозда. Бемор шоша-пиша кескин тарзда 
берилган буйруқларни бажара бошлади. «Энди ўтириб олинг, қани тез-
тез бўлинг!» деб беморни шоширди у. Бемор бир оз қийналиб бўлса-да, 
ўтириб олди. «Энди ўрнингиздан туриб юринг!» деб топшириқ берилди. 
Деярли беш кундан буён туриб юрмаётган ва фақат оғриққа шикоят 
қилиб ётган бемор, бир оз ишончсизлик билан бўлса-да, ўрнидан туриб 
юра бошлади. Энди у оғриқ сезмаётган ва ўзида йўқ хурсанд эди. Бемор 
палатада юра бошлади, врачлар унга йўл беришди. Профессорнинг кўзи 
менга тушди. «Ия, невропатологимиз ҳам шу ерда эканлар-ку, бу бемор-
га энди невропатологнинг кераги йўқ. Мана, ўзимиз даволаб қўйдик», 
деди ҳазиллашиб. Профессор операция қилган врачга боқиб, «Бу бемор-
ни бугуноқ уйига юборсанглар бўлади, энди у соғ!» деди. 
Деярли ярим соат олдин оғриқдан букилган оёғини, ҳатто уза-
та олмаётган бемор профессор томонидан жуда устамонлик билан 
ўтказилган психотерапия ва плацеботерапиядан сўнг дарддан халос 
бўлди. У уйга кетиш мумкинлиги ҳақидаги янгиликдан хурсанд бўлиб, 
ўзи ётган ўрнини тахлаб, кетиш тараддудига тушиб қолди.
Профессор ёнидаги шогирдлари ва талабалар билан бошқа па-
латалардаги беморларни кўргани чиқиб кетди. Мен бемор билан 
суҳбатлаша бошладим. Чунки унинг операция қилган жойда тампон 
қолиб кетган, деб қайта-қайта безовталаниб айтган сўзлари эътибо-
римни тортган эди. Суҳбат орасида маълум бўлдики, беморнинг ёни-
да парвариш қилиб ўтирган йигирма тўрт яшар қизи «ўткир аппенди-
цит» ташхиси билан уч марта операция бўлган ва иккала ҳолатда ҳам 
операция муваффақиятсиз чиққан: биринчи гал врач тампонни унутиб 
қолдир ган ва у иккинчи операцияда олиб ташланган. Кейин операция 
қилинган жой йиринглаб кетиб, учинчи бор операция қилинган. Барча 
воқеалар онасининг кўз олдида бўлиб ўтган. Бемор 20 кундан ортиқроқ 
жарроҳлик бўлимида қолиб кетган ва шу вақт мобайнида унинг ёнида 
доимо онаси бўлган. Учта операция учта врач томонидан амалга оши-
рилган. Дастлабки операцияни қилган врач беморни уч кунда оёққа 
қўйиб юборишни ваъда қилган. Бироқ вазият оғир тус олган. Ушбу ва-


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
164
зият бутун бир оилада катта руҳий жароҳат қолдирган. Онаси: «Қизим 
энди тузалмайди, ногирон бўлиб қолади», деб қўрқиб юрган. Чунки йи-
гирма кун ичида қизи жуда ҳам озиб кетган. Лекин бемор қийналиб 
бўлса-да, тузалган. Орадан икки йил ўтмай, Тошкентда ўқиб юрган та-
лаба ўғлини қизи билан бирга кўргани келган онанинг ўзи аппендицит 
бўлиб қолади ва вазият юқорида ҳикоя қилганимиздек кескин тус ола-
ди.
Профессор ишлатган психологик усулни беморни операция қилган 
иккала жарроҳ ҳам ишлатиши мумкин эди. Лекин улар бу усулни 
қўллашмади ёки билишмайди. Бу оддий бир аппендицит билан боғлиқ 
воқеа. Бироқ жарроҳлик амалиётида бир қанча мураккаб ҳолатлар 
бўладики, уларнинг аксарияти психологик ёндашувни талаб қилади. 
Демак, жарроҳлик операциялари муваффақиятли ўтиши учун ҳар бир 
жарроҳ нафақат ўз касбининг етук мутахассиси, балки етук психолог 
ҳам бўлиши керак. 
Бутун зал тўла талабалар бу воқеани жуда қизиқиб эшитишди ва 
мен амин бўлдимки, бўлажак хирург лар психологияни ҳам мукаммал 
ўрганишади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish