АСАБ ВА РУҲИЯТ
161
Тиббий психологиядан ўқиётган маърузам тугашига бироз вақт
қолганда «Саволлар борми?» дея талабаларга мурожаат қилдим. Улар-
дан бири қўл кўтариб:
«Устоз, жарроҳ бўлмоқчиман, отам ҳам жарроҳ.
Операциядан олдин бемор билан суҳ бат лашиш лозим дейишади. Тўғри,
яхши психологик суҳбат ўтказиш фойдадан холи эмас, бироқ жар роҳлик
амалиёти салбий натижа билан якунланса, суҳбатнинг нима кераги
бор? Шундай бўлгач, муваффақиятли операциянинг ўзи ҳар қандай психо-
логик суҳбатдан устун эмасми?» деб сўради.
Бу савол қайсидир жиҳатдан ўринли эди. Ҳақиқатан, муваффақиятли
операция жарроҳ ва бемор учун ҳар қандай психологик суҳбатдан
юқори. Лекин афсуски, кўпчилик шифокорлар психологнинг асосий ва-
зифаси бемор билан суҳбатлашиб, уни тинчлантириш, деб билишади.
Суҳбат – бу психодиагнос тика ва психотерапиянинг бир услуби ва ал-
батта, психологияда унинг аҳамияти беқиёс. Бироқ психология инсон
тасаввури даражасига сиғмайдиган беқиёс имкониятларга эга фандир.
Талабанинг саволидан сўнг жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ
қизиқ бир воқеа эсимга тушди. «Невропатолог маслаҳати керак», дея
мени жарроҳлик бўлимига чақириб қолишди. Бемор ётган
палата-
га кирсам, жарроҳлик бўлими профессори бир қанча врачлар, талаба
ва ўқитувчилар билан мен кўришим керак бўлган беморни текшира-
ётган экан. Мен профессор кўриги тугашини кутиб турдим. Беморни
операция қилган ёш врач касаллик тарихини ўқиб беряпти.
Врач тун-
ги навбатчилиги пайтида беморни «ўткир аппендицит» ташхиси би-
лан операция қилган. Операция муваффақиятли ўтган. Операциядан
сўнг бемор эрталабгача қотиб ухлаган. Эрталаб соат ўнларда бемор
«Операция бўлган жойим кучли оғрияпти»,
деб палата шифокорини
чақирган. Врач кириб қараса, бемор оёқларини букиб, ёнбошлаб ётиб
олган. Врач операция қилинган жойни текшириб, у ерда ҳеч қандай
асоратларни кўрмаган ва ҳамширани чақириб, беморга тинчлантирув-
чи укол қилишни буюрган. Бемор уколдан сўнг ухлаб қолган, бироқ
уйғонгандан сўнг «Операция қилинган жой яна оғрияпти, у ерда там-
пон ёки бошқа нарса қолган бўлса керак», деб йиғлайверган. Кечга яқин
оғриқ кучайган, бемор ғужанак бўлиб ётиб олган. Бемор тинчлантирув-
чи уколдан воз кечган. «Операция қилинган жойда врач бирор нарса-
ни унутиб қолдирган, уни олиб ташланглар», деб жарроҳларни қайта
операция қилишга ундаган. Ўша куни кечаси янада тажрибали жарроҳ
беморни иккинчи бор операция қилади. Иккинчи операцияни қилган
ушбу жарроҳ ҳам беморни кўришда иштирок қилаётган эди. У операция
ҳақида маълумот берди. Операция жойи иккинчи бор очилганда, у ерда
ҳеч нарса унутиб қолдирилмагани ва биринчи операция ҳақиқатан ҳам
муваффақиятли ўтганини айтади. Бироқ шундай бўлса-да,
операция-
6–Асаб ва руҳият
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
162
нинг тўртинчи куни ҳам оғриқ тўхтамаётгани, аксинча, кучайганини ва
шунинг учун невропатолог чақиришганини профессорга айтишди. Про-
фессор иккала жарроҳни ҳам тинглаб, беморга юзланди. Бемор ғужанак
бўлиб ётиб олган ва кўзларида қўрқув ҳам бор эди. Беморнинг ёнида
ўтирган қизи ҳам суҳбатга қўшилди ва операция жойидаги оғриқ кучли
эканлиги ва шу боис онаси ухламай қийналиб чиқаётганини айтди.
Профессор беморга «Нима учун оғриқ қолди рувчи дорилардан воз
кечяпсиз, ахир оғриқ қолса, ўзингизга яхши-ку», деди кулиб. Шунда у
«Ахир аппендицитда оғриқ қолдирувчи дори қилиб бўл майди, у ёрилиб,
йиринг қоринга ўтиб кетади, дейишади-ку», деди.
Профессор бемор билан баҳслашиб ўтирмасдан,
уни текшира бош-
лади. Ғужанак бўлиб ётиб олган бемор қорнини очиб тек ши ришга ва
ҳаттоки танасига қўл тегизишга қўй масди. Бемор гап билан чалғиганда
оғриққа эътибор қилмас, операция ҳақида сўз кетганда эса азобдан
инграрди. Профессор беморга оёқларини секин-аста ёзишни ва шун-
дай қилса оғриқ камайиши ҳақида кўрсатма берди. Бемор қўрқиб, се-
кин оёқларини узатди. «Энди кўйлакни кўтаринг», деган буйруқ бўлди.
Бемор «Лекин қорнимга тегмайсиз», деб кўйлагини секин кўтарди ва
қўрқув билан профессорга қаради. Операция қилинган
жой бинт би-
лан ёпиб қўйилган ва лейкопластир билан ёпиштирилган эди. Профес-
сор: «Энди бу бинтни оламиз, мен операциялар қандай ўтказилганини
кўришим керак», деди. Бир оз уринишлардан сўнг бемор кўндирилди.
Профессор операция бўлган жойни кўриб, иккала операция ҳам
муваффақиятли ўтганига яна бир бор амин бўлди. Бироқ у ҳамон
оғриқдан шикоят қилар ва операция бўлган жойда худди бир нарса
тиқилиб тургандек, деб йиғларди. Вазиятдан қандай чиқиш керак. Про-
фессор беморни кўндириб, операция бўлган жойни текшира бошлади
ва кесилган жойнинг атрофини атайлаб бирдан босиб юборди. Бемор
дод-вой солиб бақира бошлади ва яна оёқларини ғужанак қилиб олди.
Профессор: «Ана, холос!» деб операция қилган жарроҳларга юзланди.
У «Операциялар яхши ўтган, бироқ бемор ғужанак бўлиб ётавергани-
дан операция қилинган жойдаги нервлар тугилиб қолган, операциядан
сўнг оёқларни чўзиб ётиш керак эди. Нега шуни беморга айтмадинглар,
кесилган нервлар битиш ўрнига тугилиб қолибди»,
деб докторларни
койи гандек бўлди.
Баъзи докторлар профессор нима демоқчи эканлигини анг лаб етиш-
ган бўлса, бошқа бирлари нима учун у «нервлар тугилиб қолган», дега-
нидан ҳайрон бўлиб қараб туришарди. Бемор эса бирдан зийрак тор-
тиб: «Нега нервлар тугулади? Энди нима бўлади?», деб хавотир билан
профессорга юзланди. Профессор биринчи операция қилган доктор-
га қараб: «Беш граммли шприцга новокаин тортиб келинг, энди ўша
«нервлар тугилиб» қолган жойга новокаин юборамиз ва тугунни ёзиб