Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

«БАҚА ЮТГАН» АЁЛ ТАҚДИРИ
Жарроҳлик жараёнида психология фани нақадар аҳа миятли эканли-
ги ҳақида китобда маълумот берган ман. Баъзан руҳий жароҳатларни 
даволашда жар роҳлик усулларидан ҳам фойдаланиш зарурати 
туғилади. Ҳаттоки гипноз ёрдамида ҳам даволаб бўл майдиган баъзи 
оғир руҳий жароҳатларни даволашда жарроҳлик операциясига мурожа-
ат қилишга тўғри келади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтган ушбу воқеа 
бунга яққол мисол бўла олади. 
Воқеа ёз кунларининг бирида рўй берган. Бир аёл «инсомния», яъни 
уйқусизлик ташхиси билан нев ропатологда даволаниб юради. У кеча-
лари ухлай олмай чиқарди. Уйқусизликдан азият чекиб, яна врачнинг 
олдига борганида, врач унга кучлироқ ухлатувчи дори буюради. Бемор 
дорини ичса-да, ҳеч уйқуси келавермайди. Уйқуси қочган бу аёл тун-
да тўлин ойнинг ёғдусида пастқам уйи нинг деразасидан ташқарига 
қараб хаёл суриб ўтиради. Деразанинг тагидан кичик бир ариқча оқиб 
ўтарди. У ариқчада сакраб ва сузиб юрган бақаларга тикилиб, «Бунча 
кичик бўлмаса булар, ухлаб ётганимда ичимга кириб кетишса-я», де-
ган хаёл билан чой шабни устига ёпиб, ухлаб қолади. Туш кўради. Ту-
шида кичикроқ бир бақа деразадан у ётган кароват томон сакраб-са-
краб юради ва беморнинг оғзига кириб кетади. Бемор қўрқиб уйғониб 
кетади ва бирдан деразага қарайди. Тонг энди отаётган эди. Ёруғлик 
туша бошлаган дераза токчасида 2–3 та бақа сакраб юрганига кўзи 
тушади. Уларни кўриб, беморда қаттиқ кекирик пайдо бўлади ва у 
бақанинг сайраганига ўхшаб эшитилади. Кекирик тез-тез такрорлана-
веради. Ҳовлига чиқади ва водопровод жўмрагини очиб, оғзини чайиб 
ташлайди, қусишга ҳаракат қилади, қуса олмайди. Бир коса илиқ сувни 
тўлдириб ичади ва яна натижасиз қусишга ҳаракат қилади. Кекирик ку-
чайиб бораверади ва тез-тез кузатила бошлайди. Бу аёлнинг эри олам-
дан ўтган бўлиб, вояга етган қизи билан яшарди. Қўрқиб кетиб, қизини 
уйғотади ва унга «Мен ухлаб ётганимда, бақа ютиб юбордим шекилли, 
у ошқозонимда турибди», деб йиғлаб юборади. Қизи уни тинчланти-
ришга ҳаракат қилади, «Балки туш кўргандирсиз», дейди. «Йўқ, тушим 
бўлганида билардим, мен аниқ биламан, бақа оғзимга кириб кетгани-
дан сўнг уйғониб кетдим, кўзимни очсам дераза токчаларида бақалар 
ўйнаб юрувди, бу туш эмас!» дейди зорланиб. Қизининг «Ойижон, баъ-
зан одамнинг тушини ўнгидан ажратиш қийин бўлади-ку, сиз туш 
кўргансиз», дейишига қарамасдан докторга борамиз, деб туриб олади.
Улар эрта саҳарда бир таниш докторнинг уйига боришади ва бўлган 
воқеани айтиб беришади. Бемор тинмай кекирарди. Доктор уни тек-
ширмасдан кулиб, шундай дейди: «Бақани ютиб бўлмайди, у томоқдан 
ўтмайди, бақа ҳеч қачон одамнинг оғзидан унинг ичига кира олмайди». 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
159
Бемор доктордан норози бўлиб, унинг ёнидан чиқиб кетади. Бемор 
қизи билан бошқа врачларга қатнай бошлайди, улардан турли текши-
рувлар ўтказишни та лаб қилаверади. Уни невропатолог, психиатр, жар- 
роҳ, терапевт, рентгенологлар текширишади. Тек ши рувда қатнаш ган 
барча шифокорлар беморнинг ичида бақа йўқлигига уни ишонтир-
моқчи бўли шади. Бироқ бу уринишлар зоя кетади. Бемор табиб ларга 
қатнай бошлайди. Уларнинг деярли ҳаммаси бир хил гапни айтишарди: 
«Бақа одамнинг ичига кира олмайди, сиз ёмон туш кўргансиз». Бемор-
нинг тинчи бузилади, у нима еса, қусиб ташлайверади, кекириш сира 
қолмайди.
Бемор шу аҳволда бир ой қийналиб юради ва озиб кетади. Бу 
воқеадан хабардор одамлар: «Бақа қолган бўлса ҳам у ўлиб бўлган, ор-
ганизмдан чиқиб кетган», деб ишонтиришга ҳаракат қилишади. Ле-
кин бу гаплар ҳеч наф бермайди. Бақа ичимга кириб кетди, деган фикр 
унинг миясига ўтириб қолган эди. У жарроҳлардан операция қилиб, 
бақани олиб ташлашни талаб қила бошлайди. Қаерга ва қайси доктор-
га учраса, ошқозонини операция қилиб, бақани олиб ташлашни талаб 
қилаверади. «У менинг ошқозонимда яшаб юрибди, у ҳали ўлмаган, 
ичимни кемираяпти», деб йиғлайверади. 
Ахийри уни профессорга кўрсатишади. Профессор бўлиб ўтган бар-
ча воқеаларни батафсил ўрганиб чиқади, беморни тўла текширади ва 
беморга жарроҳ билан маслаҳатлашиб, унинг қорнини операция қилиб, 
очиб кўришни ваъда қилади: «Агар ҳақиқатан ҳам бақа ичингизда яша-
ётган бўлса, уни олиб таш лаш керак!» дейди. Бу сўзлардан беморнинг 
кўнгли таскин топади. Уни жарроҳлик бўлимига ётқи зиб, операцияга 
тайёрлашади.
Профессор «ошқозондан бақани олиб ташлаш» операцияси билан 
боғлиқ бўлган барча муолажа ларни бутунлай сир сақлашни операция-
ни ўтка зувчи жарроҳга ва ҳамширага тайинлайди. Бемор операция 
хонасига олиб кирилади ва у дори таъсирида ухлатилади. Операция-
дан олдин кичикроқ бир бақа топиб келишади ва у ёпилиб-очилади-
ган идишга жойланади. Операциянинг барча қонун-қоидаларига амал 
қилинган ҳолда беморнинг қорин териси, тери ости ёғ қатлами кеси-
лади ва қайта тикиб қўйилади. Операцияда бор-йўғи учта одам, яъни 
жарроҳ, ҳамшира ва профессор иштирок этишади. Бу ғаройиб опера-
циянинг сирини фақат улар билишарди. Профессор ҳамширага бемор 
кўзини очган заҳоти бақа солинган идишни очиб юборишни буюради. 
Наркознинг таъсири қочгач, бемор кўзини очади. Шу пайт ҳамшира 
бақа солинган идишни очиб юборади. Бақа беморнинг устидан бир-
икки сакраб пастга тушиб кетади. Бемор бу ҳолатни ўз кўзи билан 
кўради. Профессор беморга боқиб: «Сиз тўғри айтган экансиз, бақа 
ҳақиқатан ҳам қаттиқ ухлаб ётганингизда ичингизга кириб кетган экан, 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
160
лекин у шунча вақт ичингизда ўлмай яшаганига ҳайронман!» дейди. 
Жарроҳ ҳам «Мен бунақа операцияни биринчи марта қилишим», дейди 
кулиб. «Ахийри менинг айтганим тўғри чиқди», дейди бемор юзидан 
нур ёғилиб. Хуллас, бемор бутунлай тузалиб кетади, кекириш йўқолади, 
иштаҳаси очилади, уйқуси ҳам тикланади. Қорнида фақат кесилгандан 
енгил чандиқ қолади, холос. 
Орадан бир йил ўтади. Бир куни бозорда «бақа ютиб юборган аёл» 
қизи билан айланиб юриб, ҳамширани учратиб қолади. Ҳамшира уни 
зўрға танийди, касалликдан қийналиб, озиб кетган бу аёл энди семи-
риб, таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган эди. Улар қадрдон дугона-
лардек узоқ вақт суҳбат қуришади, уни операция қилиб оғир ва уятли 
дарддан халос қилган докторларга мингдан-минг қуллуқ билдиради 
ва салом айтиб қўйишни сўрайди. Суҳбат орасида «Менга ўхшаб бақа 
ютиб юборган аёллар келишаяптими», деб сўрайди кулиб. Ҳамшира 
кетишга шайланаётганида унинг калла сига бемаъни бир фикр ке-
лади: «Аслида нима бўлга нини айтиб берсаммикан, орадан бир йил 
ўтди-ку, барибир бемор тузалиб кетган-у». Бебурд бу ҳамшира бўлиб 
ўтган воқеа тафсилотини оқизмай-томизмай беморга сўзлаб беради. 
Ҳамшира шифокор этикасига мутлақо зид бўлган ўта қалтис ишга қўл 
уради. Барча ҳақиқатни ўз қулоғи билан уни операция қилишда ишти-
рок этган ҳамширадан эшитган аёл турган жойида қотиб қолади. Унинг 
кўзлари бир нуқтага тикилган ва қулоғига ҳеч нарса кирмас эди. Пси-
хиатрияда бу ҳолат ступор деб аталади. Онасининг бу ҳолатини кўрган 
қизи ҳамширани сўзлашдан тўхтатади. Ҳамшира бу ҳолатни кўриб, 
қўрққанидан воқеа жойидан кетиб қолади. Аёлни руҳий касалликлар 
шифохонасига жойлашади. Бемор сув ичмай, овқат емай қўяди. Уни 
зонд орқали овқатлантириш ҳам жуда қийин кечади. Бемор озиб кета-
ди. Орадан бир ой ҳам ўтмасдан аёл вафот этади. 
Сўз инсонни ўлдиради, деб шуни айтишса керак. Ҳа! Сўз билан ин-
сонга жон киритиш ҳам, унинг жонини олиш ҳам мумкин. Шифокор де-
ган улуғ номга доғ туширмайлик. Бемор олдида ҳар бир сўзни ўйлаб 
гапирайлик.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish