Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: «Бебош бола» синдроми белгилари ёшга қараб ўзгариб боради- ми? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: «Бебош бола» синдроми белгилари ёшга қараб ўзгариб боради-
ми?
Жавоб: «Бебош бола» синдроми белгилари, одатда, 5–7 ёшлар ора-
сида кўзга ташлана бошлайди, врач ёки психологга мурожаат қилиш 
даври 8–11 ёшларга тўғри келади. Бу давргача ота-она вазиятни фақат 
тарбиялаш йўли билан тўғрилашга ҳаракат қилади. Бу йўл ёрдам бе-
равермагач, врачга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Албатта, бу 
давр дастлабки мактаб ёши бўлиб, бола учун катта синов давридир. 
Ўсмирлик даври боладан диққат-эътибор ва мақсадга йўналтирилган 
ҳаракатларни талаб қилувчи давр. Айнан мана шу хусусиятлар «Бебош 
бола» синдромида турли даражада ўзгарган бўлади ва болада ўқишга 
қобилият бўлса-да, хулқ-атворнинг юқорида кўрсатилган бузилишлари 
унинг мактабда янги мавзуларни ўзлаштиришига тўсқинлик қилади.
Савол: «Бебош бола» синдромини тўғри аниқлашда қандай невро-
логик текширувлар ўтка зи лиши керак?
Жавоб: Боланинг асаб системасини текшириш керак. Масалан, 
электроэнцефалография (ЭЭГ) орқали миянинг функционал ҳолати 
ўрганилади. Бу текширув бола учун мутлақо безарар. Баъзида МРТ 
текширувини ўтказиш зарурати туғилиши мумкин. Бироқ улар фақат 
невропатолог тавсияси билан ўтказилади. Баъзан ота-оналар боласи-
ни ушбу текширувлардан ўтказишга ҳаракат қилишади. Бундай қилиш 
нотўғри! Болага ушбу текширув шарт бўлмаслиги мумкин. 
Савол: «Бебош бола» синдромини психологик тест лардан фойдала-
ниб ҳам аниқлаш мумкинми?
Жавоб: Албатта, аниқлаш мумкин. Бироқ психологик тестларни асо-
сий диагностика қуроли сифатида қабул қилмаслик керак. Психологик 
тестлар тиббий текширувларга ёрдам берувчи қўшимча текширув усу-
ли, холос. Бугунги кунда ушбу синдромни тўла аниқлаб берувчи пси-
хологик тест мавжуд эмас. Тўғри ташхис қўйиш учун энг зарур бўлган 
усул – бу врач ва психологнинг кузатуви. Боланинг ақлий ривожлани-
шини аниқлаш учун хорижда кенг тарқалган Векслер шкаласидан фой-
даланилади. Бироқ бу шкала ҳам боланинг хулқ-атворини тўла акс эт-
тириб бера олмайди. 
Савол: Мақтов, эркалаш ва қаттиқ тергаш ёрдам бермас экан, унда 
«Нима қилиш керак ва «Бебош бола» синдромини қандай даволаш мум-
кин?» деган савол туғилиши табиий. 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
153
Жавоб: Мана шу саволга тўғри жавоб топиш тиббиёт ходимлари ва 
психологлар олдида турган катта муаммодир.
Ақлий ривожланиши яхши бўлса-да, «Бебош бола» синдроми 
аниқланган баъзи болалар мактабда ёмон ўқишади. Бунинг сабаб-
лари диққатнинг суст лиги, дарсни қунт билан эшитмаслик ва хулқ- 
атворнинг ёмонлиги. Шунингдек, уларнинг баъзиларида ёзиш, ҳисоб 
ёки ўқиш каби қобилиятлар суст ривожланган бўлади. Шу сабабли ҳам 
улар дарсни яхши ўзлаштира олишмайди. 
«Бебош бола» синдромини даволашда психоло гик суҳбатларга, пси-
хотерапияда хулқ-атворни кор рекция қилишга қаратилган самарали 
усулларга ур ғу бериш лозим. Бундай психотерапевтик усуллар жуда 
кўп. Уларни танлашда боланинг жинси, ёши ва тафаккур даражаси эъ-
тиборга олинади. 
«Бебош бола» синдромини даволаш баъзан ўта мураккаб кечади, 
айниқса, унинг келиб чиқишида наслий омил аниқланса. Баъзи ҳол-
ларда даволаш самарасиз бўлади ёки психокоррекция даври чўзилиб 
кетганлиги сабабли ота-оналар даволанишни тўхтатиб қўйишади. 
Шунинг учун ҳам хулқ-атвори ўзгарган болаларга мослаштирил-
ган махсус психоневрологик йўналишдаги сиҳатгоҳлар, мактаб лар ва 
меҳрибонлик уйлари мавжуд. Бу жойларда бола даволаниши, ўқишини 
давом эттириши ва яшаши мумкин. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish