АСАБ ВА РУҲИЯТ
121
қўлга олади, унинг ҳуқуқлари беқиёс бўлиб, ҳаттоки эркак
киши ба-
жариши лозим бўлган ишларни ҳам ўзи назоратга олади ёки ўзи ба-
жаради, яъни у хотин эмас, балки
Она ролини ижро этади. Эрнинг ҳақ-
ҳуқуқлари эса бу ерда жуда кам ифодаланган бўлиб, оилани бошқариш
ишларига у деярли аралашмайди,
яъни у оилада эр эмас, балки
Ўғил
вазифасини ижро этади. Оилани бошқаришнинг бундай усули икка-
ла томонни ҳам қониқтиради, яъни эр-хотин орасидаги муносабатлар
шундай вазиятни юзага келтиради. Хотин эрини ўз ҳимоясига олади,
уни бошқа эркаклардан асрайди, унга доимо маслаҳат бериб юради. Бу
оилада сўнгги қарор хотин томондан қабул қилинади, эр эса унинг айт-
ганларини сўзсиз амалга оширади.
«Ота-қиз» тоифасидаги оила
Бу оилада барча юмушларни эркак киши бажаради, эрнинг
ҳуқуқлари беқиёс бўлади, у ҳаттоки аёл киши бажариши лозим бўлган
оила юмушларини ҳам ўз қўлига олади, хотинига қиз болага қарагандек
муносабатда бўлади.
Яъни у эр эмас, балки
Ота вазифасини бажара-
ди. Хотиннинг ҳақ-ҳуқуқлари эса бу ерда жуда кам ифодаланган бўлиб,
оилани бошқариш жараёнига деярли аралаша олмайди, аёл киши ба-
жариши лозим бўлган ишларга ҳам эридан берухсат қўл урмайди,
яъни у оилада она эмас, балки
қиз вазифасини ижро этади. Оилани
бошқаришнинг бундай усули иккала томонни ҳам қониқтиради, яъни
эр-хотин орасидаги муносабатлар ушбу вазиятни юзага келтиради.
Психологик нуқтаи
назардан олганда «Она-ўғил» ва
«Ота-қиз» тои-
фасидаги оилада вояга етган фарзандларнинг ҳаёти кейинчалик хавф
остида қолиши мумкин. Уларнинг кейинги тақдирини 2 хил вариантда
таҳлил қиламиз:
А) «Она-ўғил» тоифасидаги оилада вояга етган қиз
«Ота-қиз» тои-
фасидаги оилада вояга етган ўғилга турмушга чиқса, бу оила бар-
бод бўлиши мумкин. Чунки қиз Она ҳукмронлик қилган оилада, ўғил
эса Ота ҳукмронлик қилган оилада катта бўлган. Қиз
оилани Она-
сидек бошқаришга, яъни эрини ўзига бўйсундиришга интилса, йи-
гит оилани худди Отасидек бошқаришни истайди ва хотинини ўзига
бўйсундиришга ҳаракат қилади. Табиийки, бунинг уддасидан чиқиш
ўта мушкул бўлиб, тез-тез уриш-жанжаллар рўй бериб туради. Бунинг
оқибатида фарзандлар тарбиясига катта зиён етади ва бу оила барбод
бўлиш даражасига келади.
Б) «Она-ўғил» тоифасидаги оилада вояга етган ўғил
«Ота-қиз» тои-
фасидаги оилада улғайган қизга уйланди, дейлик. Бундай оиладан оила
йўлбошчиси етишиб чиқиши анча мушкул. Чунки ўғил Она ҳукмронлик
қилган оилада, қиз эса Ота ҳукмронлик қилган оилада ўсиб вояга ет-
ган, яъни «кичик» ролни ўйновчилар турмуш қуришган.
Ушбу янги
оилада йигит хотини йўлбошчи бўлишини хоҳласа, қиз бунинг теска-
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
122
рисини, яъни эри йўлбошчи бўлишини хоҳлайди. Уларнинг ўзлари ои-
лани мустақил равишда бошқара олишмайди, бировларга қарам бўлиб
яшашади, маслаҳат учун қиз
Отасининг олдига чопса, ўғил Онаси-
нинг олдига отланади. Бу вазият узоқ давом этиб, ахийри улар оилани
бошқаришни ўзлаштириб олишади.
Do'stlaringiz bilan baham: