ЎҚУВЧИЛАР ДАВОМАТИ ЯХШИЛАНМАСА КИМ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ? #Савол Мен мактабда ММИБДЎ лавозимида ишлайман. Яширмайман ҳозирда бизнинг мактабда 10- 11 синф ўқувчилар давомати жуда ёмон аҳволда. Ўқувчиларимизнинг кўплари репититорга бораётганлиги сабабли дарс қолдирмоқдалар. Бу эса бошқа ўқувчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ота-оналарга тушунтирсак ҳам фойдаси бўлмади. Саволим шундан иборатки агар текширув келса давомат паст чиқса менга нисбатан қандай чора кўрилади? Имкон бўлса бундай вазиятда мен нима қилсам бўлади? #Жавоб Ўқувчилар давоматига мактаб директори бошчилигида барча ходимлар бирдек жавобгардир.
Мактаб миқёсида кунлик ўқувчилар давомати ёшлар етакчиси томонидан олиб борилади.
Ўкувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс давомида
синфлар кесимида ўрганилади. Ўқувчилар давомати мактаб миқёсида директорпипг маънавий-
маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади ва
мувофиқлаштирилади.
Мактаб маъмуриятининг хатоси нимада? Барчамизга маълумки хар кунги давомат туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига
юборилади ва мактабнинг давомат журналига қайд этиб борилади. Давоматнинг ҳақиқий
ҳолатини эса мактаб маъмурияти доим яширишга ҳаракат қилади. Бу эса катта хатодир.
Ҳўш унда нима қилиш лозим? 1-қадам: Ўқувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс
давомида синфлар кесимида ўрганиш. Бу орқали мунтазам дарсларга қатнашмаётган
ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.
2-қадам: Мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига огоҳлантириш
хатларини чиқарилади. Агар огоҳлантириш хатлари чиқарилганда ҳам бу натижа бермаса
ушбу ўқувчилар рўйхати маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим этилади. Бу ҳам натижа бермаса
профилактика инспекторларига билдириш хати билан мурожаат қилинади.
3-қадам: Мунтазам равишда дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларни таълимга жалб қилиш
борасида мактаб раҳбарияти томонидан олиб борилган ишлар самарасиз якунланган
ҳолатларда, бундай ўкувчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими
бўлимига тақдим этилади.
Давоматга масъул ходимлар ўзининг ваколати доирасида иш қилиб, ўқувчилар ва
уларнинг ота-оналарига тушунтириш ишларини олиб бориб, огоҳлантирш хатларини чиқариб,
бу ҳолат юзасидан мактаб директорига, маҳаллага, профилактика инспекторларига билдирги
билан мурожаат қилиб, буларнинг барчаси самарасиз якунланган ҳолатларда ўкувчилар
ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилган бўлса
бу вазиятда мактаб маъмурияти эмас балки шундай ўқувчиларнинг ота-оналари жавобгарликка
тортилади.