Зарифахон Маматқулова Улуғбек Пўлатов


ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/231
Sana05.11.2022
Hajmi2,41 Mb.
#860862
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   231
Bog'liq
2 5213275374544228803

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ? 
#Савол 
Mактабларда асосий ўқитувчилар дарс машғулотини ўтказиб бўлгандан кейин мактабда 
бошқа турдаги ишларни ( тугарак, навбатчилик, ёки педагогик юкламада белгиланган бошқа 
ишларни) бажариши ҳақида юўриқнома борми? Aксарият мактабларда дарс бўлмаган куни 
ўқитувчи келмайди. Ўқитувчи неча соат мактабда бўлиши керак ёки фақат дарс вақтидами? 
#Жавоб 
Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 
томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор 
ўринбосари томонидан амалга оширилади. 
Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга 
келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш 
табелида акс эттирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади: 

амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони);

педагогик иш соатлари; 

барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси. 
Ўқитувчиларнинг ишга келиши ва кетиши шнурланган ва рақамланган журналга 
ўқитувчилар томонидан қайд қилинади ҳамда уларнинг шахсий имзоси билан тасдикданади.
Ўқитувчи мактабдан ташқарида педагогик фаолият олиб борса, ўқув ишлари бўйича 
директор ўринбосари мазкур ўқитувчининг ўрнига имзо қўяди. Ўқув ишлари бўйича директор 
ўринбосари журналда қайд этилган ёзувлар асосида ишланган иш вақтини ҳисобга олиб 
табелини ёзади (тўлдиради). Бажарилмаган ўқув (дарс) соатлари ва тегишли педагогик соатлар 
ўқитувчининг шахсий иш режасига асосан амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси 
касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади, табелга киритилмайди ва ҳақ 
тўланмайди. 
 
Ўқитувчи неча соат мактабда бўлиши керак ёки фақат дарс вақтидами? 
Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган 
бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, 
ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш 
натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.
Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар 
билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб 
раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-
моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ 
бўлиши мумкин эмас.


202 
Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш 
ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз 
соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас. Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор 
шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 
жавобгарликка тортилади. 
Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб 
бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида 
ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш 
вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 
120 соатдан ошмаслиги керак. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish