Замонга ҳамнафас шоир


Бу боғ ҳуснига гарчанд хазондан офат вор



Download 81 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi81 Kb.
#73694
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Б.Ёриев Мақола

Бу боғ ҳуснига гарчанд хазондан офат вор,
Уни тадорик этар оқибат насими баҳор.
Бу ерда “вор”, “бор”нинг озарбайжонча шакли “тадорик” чора, илож маъносидадир. Демак, боғнинг куз хазонига учраши ҳам, баҳорда қайта яшнаши ҳам табиий хусусиятга эга. Сўнгра шоир “тарихи вафот айтмоқлик малоли қалбдур” дея надомат билдиради-да, тарих битади:
Кулли шайин зоикат ул-мавт,
Кулли шайин яржиу ило аслихи.
Бу байт арабча битилган бўлиб, “кулли” катта, “шайин” – доғ, “зойи”- йўқотиш, “мавт” – ўлим маъносидаги сўзлардир. Бундан келиб чиқиб, “Доғи фарзанд” (тарих: 1346-1946) деб битилган ва “бунда йигирма – “қул”нинг кофидандир”, дея эслатиб ўтилган.
Кейин “Искот – сен билан мендурман” дея яна ҳамдардлик билдирилади. Бу ерда “исқот” сўзи ҳам арабча бўлиб, соқит қолиш маъносини билдиради. Хат охирида “Муҳаррамхон қаттиқ ачинди. Маҳбубахонга сабру қаноат тилади”, дея куюнчаклик билдирилиши уларнинг оилавий дўст эканликларидан далолат беради. Хатнинг бу тарзда битилиши, бир жиҳатдан, эвфемистик оҳанг талаблари билан бўлса, иккинчидан, шоирнинг дўстига ҳамдардлик билдириш йўлларини излаганини кўрсатади.
Қисқаси, Ғафур Ғулом ёзган хатларнинг ўзи бир тарих, унинг ўз яқинларига ёзган хатларида ҳам юксак одмгарчилиги, беқиёс меҳрибонлиги, улуғвор садоқати ифода топиб турибди.

3. СЎЗ СЕҲРИ


А. М. Горький Х. Андерсен эртакларини биринчи ўқигандаёқ маҳлиё бўлганлигини эслайди. Бир куни Алёша дўкондан унинг тўпламини сотиб олиб, мактабга келтиради ва ўртоқлари билан эртаклардан бирини ўқий бошлайди, “Хитойда ҳамма хитойлик, императорнинг ўзи ҳам хитойлик”. Ана шу жумла “ўзининг соддалиги, қувноқ кайфият қўзғовчи мусиқийлиги ҳамда қандайдир ҳайратда қоларли яхшилиги билан менга ёқиб тушган ва ҳайратга солган эди”, дейди. Горькийни жумладаги мусиқа лол қолдирган, у ўша матнда сўз мағзига жойлашган сеҳрни, ҳали илғаб оломаган, лекин қандайдир ғаройиб бир гзалликни сезади, сўз санъатининг кучини ҳис этади.
Дарҳақиқат, бадиий сўзнинг кучи, қудрати ва эстетик қуввати бебаҳодир. Буни яхши тушунган ижодкорлар ўз асарларининг тили устида ишлашга алоҳида эътибор беришади, шу асосда мазмунни ихчам, таъсирчан ифодалашга эришадилар. Шунинг учун ҳам “поэтик маҳорат тушунчасидаги энг муҳим ва асосий масалалардан бири шоирнинг асар тили устида ишлаши билан боғлиқ бўлган масаладир” (Н. Шукуров). Шоирдаги юксак поэтик маҳорат кўп жиҳатдан унинг бадиий асар тили устида қандай ишлаганида кўринади. Тилдан моҳирона фойдаланган тақдирдагина ҳаётни ва унга бўлган муносабатни тўғри, тўла ва бадиий шаклда акс эттириш мумкин.
Академик шоир Ғафур Ғулом ўз ижодий фаолиятида бу талабга етарли эътибор берган, шунинг учун ҳам моҳир сўз санъаткори бўлиб етишгандир. Унинг асарларининг тили содда, таъсирчан, образли тасвирларга бойлиги бир қатор тадқиқотчи олимлар томонидан қайта-қайта айтиб ўтилган.
Буни шунда ҳам кўришимиз мумкинки, атоқли шоиримизнинг асарларида сўз маъно жиҳатидан ўзига хос ранг очади, ғафурона кўтаринки услубни яратишга хизмат қилади. Уларнинг айрим кўринишларига тўхталиб ўтайлик.
Ғафур Ғулом шеърларида атоқли отлар услубий аҳамият касб этади. Масалан, “Санъатим” шеърида:

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish