Тарихнинг фан сифатида ва ҳозирги замонда тутган ўрни
«Тарих» сўзи асли арабча бўлиб «ўтмишдаги воқеалар ҳақида аниқ хикоя қилиш» маъносида ишлатилади. Бу сўз лотинчада «история» деб юритилади ва бу ибора кўп ғарб мамлакатлари халқлари тилларга сингиб кетган. Тарих маълум бир маконда у ёки бу даврга оид, аниқланган, тадқиқ этилган инсон ҳаётидаги воқеалар, тараққиёт йўлидаги одимлар тўплами.
Тарихни ўрганиш фактларни таққослаш, мантиқий қиёсий хулосалар чиқариш ва умуман фалсафий тафаккур ўтмишимизни теран англашда асосий мезон бўлиб қолади.
Тарих халқимиз кечмиши уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Чунки тарих бу ўтмишга мансуб бўлган, яъни бўлиб ўтган воқеа, ходисадир. Лекин одамлар уни маълум мақсадларда бузиб кўрсатиши, ўзгача талқин беришлари мумкин экан. Тарих - беғараз, объектив бўлмоғи лозим. Демак, ўтмишни ўрганишда ва ёритишда холислик, халоллик муҳим ўринни эгаллайди. Мавжуд барча воқеликни инобатга олиб ҳаққоний далилларга асосланиш керак. Шу билан бирга ўтмишни ўрганишда миллий қадриятлар, халқ анъаналари, диний эътиқод, турли ижтимоий табакаларга нисбатан тарихий-маданий нуктаи назарда ёндашув катта аҳамиятга эга.
Табиийки тарих фани ўтмиш меросини янги авлодларга тўлақонли етказиш билан уларнинг маънавий тарбиясига, комил инсонлар бўлиб етишувига ўз муносиб хиссасини қўшмоқда. Юртимиз ўтмиши халқ хотираси, авлодлар ўрганиб сабоқ олувчи Ҳаёт мактабидир. Тарих – бу нафакат ўтмиш унинг таҳлили бугунги кунимиз учун муҳим хулосалар манбаи бўлиб, у истиқболимиз режасини аниқлашда ҳам катта аҳамият касб этади. Тарихнинг тарбиявий аҳамияти ҳам каттадир.
Демак, тарихий хотира, ҳақиқатни билиш, аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросини эгаллаш талабаларда ватанпарварлик, одиллик, халоллик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, меҳнатсеварлик, илмга интилиш каби инсоний фазилатлар шаклланишга ёрдам беради. Хулоса қилиб айтганда, тарих бу тафаккур булоғи. У бизни ўтмиш воқеаларига очиқ кўз билан қарашга, оқ-қорани аниқроқ кўришга, зийраклик билан англашга ўргатадиган, тарихий шахслар фаолиятини, ходисаларни қиёслаш, таққослаш асосида мустақил хулоса қилишга даъват этадиган фандир.
9-12 асрларда Ўрта Осиёда маданий юксалишни таъминлаган омиллар ва шарт-шароитлар.
VIII аср охири-IХ аср бошида халифаликни ларзага келтирган оғир сиёсий вазият аббосийларнинг Мовароуннаҳр ва Хуросонда олиб бораётган сиёсатини ўзгартиришга мажбур этди. Бирин-кетин Ўрта Осиёда тоҳирийлар, саффорийлар, сомонийлар дав-латлари ташкил топди. Мамлакатда содир бўлган бундай сиёсий ўзгаришлардан сўнг Мовароуннаҳр Хуросондан ажралиб ўз мустаққиллигини тўла тиклаб олиш имконига эга бўлди. Мовароуннаҳрни бирлаштириб мустаҳкам давлат тузган давлат арбоби Исмоил Сомоний, 900 йилда Хуросонни ҳам саффорийлардан тортиб олиб улкан дав-лат барпо этди. Халифа сомонийлар давлатини тан олишга ва унга ҳукмронлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлди. Шу тариқа IХ аср охирларига келиб Мовароуннаҳр халқлари Араб халифалигидан абадий халос бўлади ва араб халифалигидан мустақил бўлган йирик феодал давлат-Сомонийлар давлати ташкил топади.
Сомонийлар мамлакатни бошқаришда давлат маъмуриятини ташкил этадилар. Мамлакат ўнта девон (девони вазир, девони мустафи, девони амир ал-мулк, девони соҳиб аш-шурат, девони соҳиби муайид ёки борид, девони мушриф, девони мумалликайи хос, девони муҳтасиб, девони авқоф, девони қазо аз-зия) бошқарувида идора этилган. Сомонийлар ҳокимияти йирик заминдорларнинг манфаатини ҳимоя қилувчи мустақил феодал давлат эди («мулки султоний», «мулк ерлари», «вақф ерлари») Х аср охирига келиб мамлакатда авж олиб кетган ўзаро урушлар унинг иқтисодий ва сиёсий қудратига катта путур етказди ва сомонийларнинг қорахонийлар давлатидан мағлубиятга учрашига олиб келди. ХI аср бошларида сомонийлар давлати ҳудудларида икки давлат: қорахонийлар ва ғазнавийлар давлатлари пайдо бўлди.
Мовароуннаҳрда кўп ўтмай ҳатто она тилидан кўра араб тили ва ёзувини яхшироқ билган билимдонлар пайдо бўлди. Маҳаллий билимдонлар ўз ватанида қувғин остига олиниб, кўпгина толиби илмлар халифаликнинг марказий шаҳарлари-Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа ва Басрага бориб билим олишга ва араб тилида ижод қилишга мажбур бўладилар. Давлатни бошқаришда аббосийлар маъмурияти кўплаб билимдон сиймоларга муҳтож эди, чунки араблар орасида шу даврда давлат ишига яроқли бўлган билимдорлар ҳали оз, борлари ҳам заиф эди.
9-12 асрларда Шарқ халқпари фани ва маданиятидаги илмий юксалиш, шубхасиз, кўп жиҳатлари билан Ўрта Осиё олимларининг самарали ижоди туфайли вужудга келди. Бу даврда риёэиёт, фалакиёт, табобат, кимё, жуғрофия, тилшунослик, хадисшунослик, адабиёт ва хатто мусиқа сохаларидаги янги кашфиётларни Ўрта Осиё олимларининг хизматларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Фикримизнинг исботи учун тарихий далилларга мурожаат этамиз.
Иқтисоднинг жадал суръатлар билан ривожланнши натижасида фаннинг турли жабҳаларида ва, айниқса, риёзиёт, фалакиёг, геодезия, кимё каби амалиёт билан боғлиқ сохаларда чуқур билимларга эҳтиёж сезила борди. Бундан ташқари, мусулмончиликка хос урф-одатларга риоя қилиш - намоэ ўқиш, рўза тутиш, қибланинг йўналиши, қуёшнинг чиқиши ва ботиши хамда савдо-сотиқ ишлари учун шаҳарлар орасидаги масофалар, кимсасиз чўлларда савдо карвонларини тўғри бошкаришда юлдузлар жойлашувидан тўғри фойдалана билишни талаб қилар эди. Бундай кундалик хаёт эхтиёжлари, хусусан, табиий фанларни ўрганишни тақоэо этди ва ўз навбатида, уларнинг ривожига туртки бўлди.
20 аср тарихга муносабат ва тарихни даврлаштириш масалалари
Do'stlaringiz bilan baham: |