Замонга ҳамнафас шоир


Яқин қуда-қудағай, қадим-қадим-қадимдан буён



Download 81 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi81 Kb.
#73694
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Б.Ёриев Мақола

Яқин қуда-қудағай, қадим-қадим-қадимдан буён,
Бирининг ўғли тожик, келини ўзбек қизи.
Отаси фарғоналик, онаси аз Бадахшон,
Она тилиси тожик, аммо ўзбекдир ўзи.
Халққа бўлган ҳурмат унинг донишмандларига бўлган самимиятда ифода топади. Шоир Ғафур Ғулом “Самад Вурғунга” бағишланган шеърида Озарбойжонда, яъни “қадим оташкадалар муқаддас ўчоғида” саркарда Бобоқларнинг сўнмаган нафасини илғайди, озарбойжонлиларни “мағлубият билмаган халқ” деб улуғлайди. Ўрни билан Махостий ғазалларини “Шу иқлим чўққисидай”, Низомий достонларини эса “Халқнинг ўз туйғусидай” дея юксак баҳолаб ўтади.
Шоир “Энг буюк қардошга энг буюк салом” шеърида Хитой халқига бўлган эҳтиромини ифода этар экан, яна халқларимиз дўстлигининг қадимийлигига эътиборни қаратади. Бу дўстлик ақл-заковат, илму дониш билан боғлиқ бўлгани учун ҳам илдизи мустаҳкамдир:
Ақлимга ақлингнинг қўлин тутқазиб,
Минг йиллар нарёғи дўст бўлганим рост.
Шоир қайси халқ ҳақида сўз юритса, албатта, миллий колоритга эътибор беради, уни улуғловчи бадиий - тасвирий воситаларни ўша халқ ҳаётидан, табиатидан, юртига хос белгилардан топади. Масалан, Хитой халқининг қалбидаги мавжни Хуан-Хе дарёсининг тўлқинига, ғайратидан мукаммал авжни Яньцзи жўшқинлигига ўхшатади. Ўзбек ва Хитой халқларининг қадимий яқинлик ришталарини Бахтибиби, Бибихоним каби ўзбекларга она бўлган асли хитойлик аёллар номини келтириш орқали эътироф этади. Ушбу шеърда хитойликлар “инсонни ипакка буркаган юрт” деб мадҳ этади, бунда ипак хитойликлар томонидан кашф этилганини назарда тутади. Навоий асарларида хитойлик биродарлар ҳурмат билан тилга олинганини эслаб ўтади.
“Улуғ ҳинд халқига” бағишланган шеърда ҳам, аввало, бу халқнинг қадимий маданият яратганлардан эканлигига тўхталиб, “каттакон тарихи неча минг йилнинг олтин варақларини бойитган”лигини таъкидлайди. Уни “филдай улуғ халқ”, “филдай чидамли”, “Гангдай жим оқувчи қодир куч”га эга эканлигини қайд этади. Бу халқнинг “қуёшдай абадий” завол топмаслигини ният қилади. Шу муносабат билан шоир яна дунё халқларининг дўстлигини улуғлайди, халқлар дўстлиги уларнинг тотув-омонликда яшаб қолишига шаҳодатнома деб билади. Бу дўстлик ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди, ҳар бир халқнинг орзу-умидлари куртак отиб ривожланишига асос бўлади. Шунинг учун ҳам шоир тинчликсеварларнинг “Янги авлод саломи” шеърида шундай куйлайди:

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish