Замонга ҳамнафас шоир


Ер юзи қардошларнинг кўмаги ва далдаси –



Download 81 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2022
Hajmi81 Kb.
#73694
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Б.Ёриев Мақола

Ер юзи қардошларнинг кўмаги ва далдаси –
Таянчидир ўз юртин қайтадан қурувчига.
Тўғри, дунёда юртлар кўп, ҳар қайсиси бири-биридан гўзал. Якунланмай қолган “Ҳамма ерда сен гўзал” шеърида шоир жаҳонда ана шундай гўзал жойлар кўплигини, улар “товуснинг паридай ранго-ранг, сўлим”лигини самимий ҳурмат билан қайд этади. Бунинг эътирофи сифатида ўзи кезган, кўрган юртлардан далиллар келтиради. “Писта, арғувон кўп афғон ери”ни, “инжу арчаларга бурканган Ҳирот”ни, “ажиб манзарага эга Карачи”ни ва бошқа жойларни тилга олади. Пировардида, ҳар кимга ўз юрти азиз эканлигини, “туққан Ватан – жаҳон гўзал” бўлишини қайд этади. Фақат уларнинг бирлиги, тотув ва иноқлиги бу юртларнинг гуллаб-яшнашига омил бўлади, демак, дўстлик ҳар нарсадан қадрлидир. Шунинг учун ҳам дўстлик куйчиси “Бизнинг уйга қўниб ўтинг, дўстларим” шеърида “Дўстлар учун жонимиз, ниёзимиз”, дейди.
Ғафур Ғулом дўсти испан шоири Рауль Гонсалес Тунонга бағишлаб ёзган шеърида “қўшиқ учун ер юзида тўсиқ йўқ” деган эди. Унинг қўшиқлари дўстлик ва қардошлик куйларидир. Шунинг учун ҳам атоқли шоирнинг шеърлари жаҳон кезиб, дунё халқларини фидокорликка, дўстона алоқага ва тинчликни сақлашга чорлаб юрибди.
2.ХАТЛАРДА ШОИР СИЙМОСИ
Ғафур Ғуломнинг шоирлик салоҳияти ўзига хосдир. Унинг шеърларидаги мутафаккирона мулоҳазалар, жўшқин туйғулар, моҳирона топилмалар, қуйма ва гўзал шакл ўқувчининг завқини оширади. Шу билан бирга, улуғ шоирнинг дўстларига, яқинларига ёзган хатларида ҳам унинг катта қалб эгаси эканлиги кўзга ташланиб туради. Шоир ўз яқинлари, дўстлари, уламолару санъат ҳамда адабиёт аҳлига турли муносабат билан хатлар йўллаган. Бу хатлар хилма-хил кайфиятларни ифодалайди, уларда хурсандчилик ҳам, ҳазил-мутойиба ҳам, қайғули хабардан ғамга ботиш ва ҳамдардлик ҳам ифода топган. Энг муҳими, бу хатларда Ғафур Ғуломнинг инсонпарварлиги, тоза қалби, билимдонлиги, зукколиги сезилиб туради.
Масалан, синглиси Баҳри Ғуломовага ёзган хатида ўзининг, қариндошларининг соғ-саломатлиги, иш-ташвишларини хабар қилиш баробарида, унинг ҳам аҳволини сўраб, кўнглини кўтарувчи гаплар айтади. Хатнинг “Мулла Баҳри ва севикли Дарвинга” деб бошланишининг ўзида ғафурона самимият тонг насимидай уфуриб туради. “Сен ва ўғлинг тўғрисида бирор дуруст маълумотга эга бўлмаганим учун сендан анча хафа бўлдим. Айниқса, ўғлим Дарвиннинг саломатлиги менинг бахтимдир” деган сатрларда синглиси ва жиянининг аҳволи билан нақадар қизиқаётганлиги, кўнглида уларнинг ташвиши эканлиги аён бўлади. Бу жиҳатдан жиянини ўғлим “Дарвин” деб эъзозлаши уларни ўзига ғоят яқин олишининг белгисидир.
“Иқтисодий томонинг, маишатинг қай хилда? Агар бирор нарсага муҳтож бўлсанг, менга ёзиб юбор. Гарчанд олий бўлмаса ҳам, сенинг қийналмаслигинг учун ҳаракат қиламан. Эҳтимол бор, яқин ўртада ўзим ҳам Москвада бўлсам”, дея ғамхўрлик билдиради. Сўнг яна таъкидлаб: “Жон ука, қийналиб юрма, аҳволингни ёз. Мабодо, келгусидек бўлсанг, икки уйни ремонт қилдим. Бир ўзинг эмас, ҳатто ўртоғинг билан ҳам менга сиға оласан, дийдамнинг устига”, дейди. Шоир, одатига кўра, хатни тўрт сатр шеър билан безаган, кўнгилни кўтарувчи ҳазил-мутойибага яқин гаплар айтган. Ундаги “жон ука”,“жон синглим” каби мурожаатлар аканинг чуқур ҳурмати, меҳри, зиёда одамгарчилигини ифодалайди.
Ўғли Улуғ Ғуломовга ёзга хатларида ҳам оталик меҳри жўш уриб туради. Бу хатларда биз Ғафур Ғуломнинг ўғлига ҳам ота, ҳам устоз сифатидаги меҳрини кўрамиз. Чунончи, “ота-оналик ҳисси билан биз сени соғинамиз, аммо халқимиз ва Ватанимиз келажагимизнинг сендай ўз номингдай улуғ олимларини кутади, - дейди хатларининг бирида. – Бугун-эрта, албатта, шундай бўлиши лозим. Бўлган умидимиз олдида “Соғиндик!” десак, сўз кичик бўлиб қолади”. Шу билан бирга, ушбу хатда яхши тилаклар, орзу-умидлар баробарида ўғлининг соғлик-саломатлиги, ўқишдаги самаралари ҳақида ғамхўрлик билдиради.
Ғафур Ғуломнинг ўғлига ёзган бошқа хатларида ҳазил-ҳузулга мойил жиҳатлари ҳам мавжуд. Масалан, уни уйлантириш билан боғлиқ хати “ҳурматли куёв ўғлим мулла Улуғга” деб бошланади ва ўрни билан хушхабар айтилиб, “биз сени, сен бизни табрик қилишинг мумкин”, дейилади. Тўй тараддуди билан боғлиқ ўринда ноғора чалиш, “опанг билан София хонимнинг сўзлари бир ердан чиқди” гапи олдидан аёлларнинг хурсандчилиги тасвири, “дўстлар шод”, “душманлар ғамгин” бўлди иборалари орасида ҳам шод ва ғамгин қиёфа тасвирлари чизилган. Ўғлига ёзган хатларининг бошқа бирида Тошхон, Хондамирларни ёздириб, уларга изоҳ берган, қизиқарли юмористик кулгили суратлар чизган. Бундан оиланинг тотувлиги, аҳиллиги, хушчақчақлигидан ўғлини хабардор этмоқ истаги сезилади.
Шоирнинг дўсти Улфатга ёзган хатлари ҳам яқинлик, ҳурмат туйғулари билан суғорилгандир. Улар орасида дўстининг бошига тушган қайғуга ҳамдардлик билдириб битилганлари ҳам бор. Масалан, унинг фарзанди вафоти муносабати билан ёзган хатига бир қадар арабча сўз ва иборалар қўллайдики, булар кўпроқ мусулмончилик одоби билан боғланади, куйинишнинг оғир жиҳатларига бориб тақалади. Унда саломдан кейин “Ассабру”, “Мифтахул-фарах” дея сабр-қаноат тилаган. Бу ерда “сабр” сўзи арабчадан ўзлашган, тўзим, қаноат, тоқат маъноларини беради, ундан олдин келган “ас” аслида арабча “ал” изофа белгининг сўзга қўшиб ўқилишидир. “Мифтахул” сўзи ҳм шу изофа билдирувчи артикул билан қўлланган. “Мифтах” калит, очқич маъносини ифодалайди. Демак, инсон қайғу-ғамларни сабр-қаноат билан енгиб, яна яхши кунларга эришади. Шоир дўстига келажакда яна яхши, фарахли кунлар ато этишини тилаган.
Хатда ҳаётнинг абадийлиги ҳақида тўхталар экан, шоир ҳазрати Фузулийнинг шеъридан парча келтиради. Бу шеър ҳам дўстининг қайғули кунларига ҳамоҳанг ҳамда тасалли берувчи маънога эга:

Download 81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish