Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида


Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati: 
1. Nutq o’stirish (Bolalar bog’chalari uchun she’r va topishmoqlar 
to’plami).T.2004. 
2. Otavaliyeva O’.Bola tarbiyasida bog’cha va oila hamkorligi. T.1994. 
3. Mo’minova L.R. Maktabgacha yoshdagi bolalarni savodga o’rgatish 
dasturi. T. 1996. 
 
 
 
 
 
ОЛИЙ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА БЎЛАЖАК 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН ДИДАКТИК 
ҚАДРИЯТЛАР 

Жалилова Н.Т. - Ў. П. F.I.T.I. таянч 
докторанти
 
Annotatsiya
: мақолада Олий педагогик таълим жараёнида 
бўлажак ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришга 
хизмат қиладиган дидактик қадриятлар, хусусан, инглиз тили 
фанларини ўқитиш жараёнида дидактик қадриятлардан оқилона 
фойдаланиш масалалари ёритилган. 

Kaлит сўзлар:
дидактик қадриятлар, ёндашув, педагогик 
аксиология. 
Аннотация:
в статье рассматриваются дидактические ценности, 
служащие развитию профессиональной компетентности будущего 
учителя в процессе высшего педагогического образования, в 
частности рациональное использование дидактических ценностей в 
процессе обучения английскому языку. 


428 

Ключевые слова:
дидактические ценности, ценностный подход, 
педагогическая аксиология. 
 
Давлатимиз ва жамиятимиз томонидан илгари сурилган 
талабларда, Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш 
Миллий дастури, янги таҳрирдаги Таълим тўғрисидаги Қонуни, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистондаги 
Ислом Маданияти Маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги, 
Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш 
чора-тадбирлари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасида миллий 
маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисидагиi, Маьнавий марифий ишлар тизимини тубдан 
такомиллаштириш 
чора 
тадбирлари 
тўғрисидаги 
Президент 
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 
йилгача ривожлантириш концепциясида ёшларни миллий 
қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий маънавий, илмий 
меросимизга ижобий муносабатни шакллантириш зарурияти қайд 
этилган. Хусусан, олий педагогик таълим жараёнида педагогика ва 
инглиз тили фанларини ўқитиш жараёнида дидактик қадриятлардан 
оқилона фойдаланиш зарур. 
Қадрият ва қадрият шакллари билан боғлиқ масалалар бир қатор 
олимларимиз томонидан ўрганилган. Жумладан, малака ошириш 
тизимига замонавий дидактик қадриятларни татбиқ этиш муаммолари 
va педагогик аксиологияда қадрият ғояси масалалари Ш. Мардонов, 
қадриятларнинг мазмуни ва турлари О.Мусурмонова, педагогика 
Олий таьлим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини 
ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш масаласи Ш.З 
Тайланова, ўқувчиларда маьнавий қадриятларни эгаллаш эҳтиёжини 
шакллантириш технологияси тадқиқи муаммолари Д. Қосимова, IX-
XII асрларда шарқ мутафаккирлари яратган тарбиявий қадриятлардан 
олий педагогик талим жараёнида фойдаланиш технологияларини 
такомиллаштириш масалари З.Б Жалилов томонидан тадқиқ этилган. 
Хусусан, Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот 
институтида 2009-2011 йилларда амалга оширилган “Дидактик 
қадриятларни аниқлаш ва уни педагогик амалиётга татбиқ этиш” 
мавзусидаги илмий лойиҳада энг қадимги даврлардан Шўро тузуми 
давригача бўлган дидактик қадриятлар бирмунча кенг ўрганилган. 
Хорижлик олимлардан 1940-йилларнинг охирларида Р. Мей А. 
Маслоу. К.Роджерс, Г.Олпорт, А.Комбс ва бошқалар инсоннинг


429 
қадриятли йўналтирилган мақсадли хатти-ҳаракатлари масаларини 
кўриб чиқдилар. Тахминан худди шу йилларда, қадриятларларга 
қизиқиш, ўз касбидан қониқиш, касбий афзалликлар, касбий ва 
ахлоқий бурч ва эҳтиёж кабилар киритилди.
Таълимга қадриятли ёндашув 1980 йилларда АҚШ таьлим 
тизимида ҳақиқий амалий эҳтиёжга айландики, ўша давр 
америкалик фуқаролар фикрича, қадриятларсиз таълим бўлиши 
мумкин эмас, зероки, қадриятлар ахлоқ нормаларини кўрсатиб беради 
"чунки қадриятларнинг авлоддан-авлодга ўтиши ҳар доим 
цивилизация функцияси бўлиб келган"[1,43] 
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозирги глобаллашган ва ахборот 
ҳуружлари кучайган пайтда олий педагогик таьлим муассаси 
талабаларида (бўлажак инглиз тили ўқитувчилари) ўзлари 
ўзлаштираётган тил маданиятининг салбий таьсирлари оқимига 
тушиб қолиш тенденциялари кучайиши, таълим жараёнида бўлажак 
ўқитувчининг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат 
қиладиган дидактик қадриятларни ўзлаштириш сусайишини кузатиш 
мумкин. 
Яна шуни қайд этиш лозимки, эндиликда олий таьлим 
муассасаларида ишлаш билан боғлиқ янги тизим яратилиши, олий 
педагогик таьлим муассасаси талабаларга 2 - босқичдан бошлаб ўз 
йўналишида ишлашига рухсат берилиши маьлум қилинди. Бундай 
қарорннинг қабул қилиниши бўлажак ўқитувчининг ўз педагоглик 
касбига мотивацион- қадриятли муносабатни шакллантиришни, 
миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг 
педагогик шарт шароитларини вужудга келтиришни, бўлажак
устозларнинг педагогик компетентлигини ривожлантиришни тақозо 
этади. Чет тилини ўқитиш мақсадлари жамият талаби, ижтимоий 
буюртмаси, шароити, сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Шу ўринда беихтиёр ўтган аср бошидаги маърифат фидойилари – 
жадид боболаримизнинг ғоя ва қарашлари ёдга тушади. Жумладан, 
Маҳмудхўжа Беҳбудий дунё донишмандлари асарларидан хабардор 
бўлиш, жаҳон адабиёти дурдоналаридан чинакамига лаззатланиш, 
шунингдек, замонасини англаш, тараққиёт учун чет тилини билиш 
ўта муҳимлигини таъкидлайди. Чунончи, жадидлар етакчиси миллат 
фарзандлари ўз наьфи, жамиятда муҳим мавқе ва обрўга эга бўлиши 
учун хорижий тилни билиши зарурлиги ҳақида сўзлаб, қатъият билан 
ўзининг “Икки эмас тўрт тил лозим” номли мақоласида ҳақли 


430 
равишда чет тилининг аҳамияти ва зарурияти ҳақида ўз замонасида 
қуйидаги фикрларни билдирган:
“Барча мадрасаларда шарий ва диний китоблар арабий таълим 
берилса ҳам, мударрисларни тақриру таржималари форсчадур. Бу 
қоида, яни, дарс китоби – арабий, муаллим- туркий( ўзбеки), тақриру 
таржимани форсийлиги хийла ажибдур…. Аммо бора бора ёинки 
кела кела усули таълим ва китобатға эҳмол пайдо бўлуб, ҳозир бир 
даражаға келибдурки, аҳли савод, ёинки аҳли илмни юздан тўқсон 
тоққузи бу уч тилда мукаммал таҳрири адабийға молик йўқдир. Яъни 
усули таълим ва тадрисни ислоҳ этмак керак. Ўтайлук….Хулоса, 
бизға тўрт тилға таҳрир ва тақрир этгувчилар керак”[2,151] 
Ҳозирги пайтда аксарият адабиётлар чет тилида эканлигини 
ҳисобга оладиган бўлсак, олий педагогик таълим муассасаси 
талабалари аудитория соатидан ташқари берилган материални 
мустақил ўрганиши, ўз устида ишлаши учун чет тилини билиш 
зарурияти туғилади. Оғзаки ва ёзма нутқ маданияти юқори, мантиқий 
фикрлаш ва уни ифода эта олиш кўникмаларига эга, нутқ 
услубларини фарқлай оладиган, фикрини услубан тўғри баён эта 
оладиган, таҳлилий фикрлаш кўникмалари шаклланган мутахассисга 
эҳтиёж катта. Чет тили ўқитиш мақсадлари жамият тараққиётига ва 
ривожланишига боғлиқ. Олий таълим муассасаларида чет тилини 
ўқитиш ўз мақсадларига эга, чет тилидан таълим бераётган барча 
мураббийлар, албатта, уни олдиндан аниқлаб олмоғи даркор. Зеро, 
олимлар Ў.Ҳошимов ва И.Ёқубов “Инглиз тили ўқитиш методикаси” 
китобида айтганидек, чет тили ўқитиш мақсадлари ўқитиш 
мазмунини, 
воситасини, 
методларини, 
тамойилларини 
аниқлайди”[3,15] 
Шу сабабли ҳам таьлимда аксиологик ёндашув муҳим ўрин 
тутади. Чет тили ўқув предметининг тарбиявий томонини ошириш, 
кучайтириш, мазмунли, тарбиявий характердаги матнларни, рўзнома, 
ойнома мақолаларини ўқитиш орқали, ижтимоий-сиёсий, тарбиявий 
масалаларни таҳлил қилиш, матннинг асосий ғоясини аниқлаш,
қадриятли ёндошган ҳолда муаммоли таҳлил қилиш орқали ҳамда 
синфдан, олий таьлимдан ташқари ишлар орқали амалга оширилади. 
Улар бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини ватанпарварлик, 
байналминалчилик, дўстлик руҳида тарбиялайди, дунёқарашини 
кенгайтиради. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish