Иштихон туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 23-сон мактабгача таълим муассасаси педагогик кенгаш йиғилишининг
Б А Ё Н Н О М А С И
“ 24 ” май 2019 йил №- 5 -сонли
Йиғилиш раиси М.Мониева
Йиғилишда иштирок этди: мактабгача таълим муассасаси барча ходимлари
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 –майдаги “ Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391 сонли Карори. Маърузачи МТМ мудири М.Мониева
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Таълим Сифатини Назорат Килиш Давлат Инспекциясининг 2019-йил 5, 9 – сонли Кўшма Карори. Маърузачи МТМ мудираси М.Мониева
Ҳар хил масалалар.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактабгача таълим муассасаси мудираси М.Мониева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 –майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391- сонли Карори билан таништириб куйидагиларни айтиб ўтди: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли карори билан тасдикланган Низомларга ўзгартириш киритилганлиги , янги Низом бўйича мактабгача Таълим Муассасаси Мактабгача Таълим Ташкилотига айлантирилган. Давлат мактабгача таълим Ташкилоти юридек шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвери туширилган ва ўз номи Давлат тилида ёзилган муҳрга ва штампга, мустакил балансга, бюджет ва бюджетдан ташкари шахсий ғазна ҳисоб варакларига эга. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти юридек шахс ҳисобланади, мустакил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги мол-мулк билан жавоб беради, ўз номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлиши мумкин.
Шунингдек Карорнинг 2-иловаси билан тасдикланган Мактабгача таълим ташкилотларидаги киска муддатли гурухлар тўғрисида Низомнинг ҳар бир бандларини таништириб ўтди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 528-391 сонли кароридаги ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб ўтди:
Янги низомда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари(кийинги ўринда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) максади ва вазифалари, ҳукуклари , мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Давлат мактабгача таълим ташкилоти давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошкариладиган ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига кўйиладиган давлат талабларига мувофик мактабгача таълим хизматларини курсатадиган ташкилот;
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти конун хужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензия асосида,шунингдек Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига куйиладиган давлат талабларига мувофик мактабгача таълим сохасида таълим хизматларини курсатувчи юридик шахс;
Боланинг конуний вакиллари боланинг ота оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар.
Ташкилот фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси “ Таълим тўғрисида”ги Конунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошка конунларига , Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари карорларига, Ўзбекистон Республикаси Призиденти фармонлари, карорлари ва фармойишларига,Вазирлар Маҳкамаси карорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига куйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ва ўз уставига мувофик амалга оширади. Мактабгача таълим ташкилотлари давлар ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкин. Мактабгача таълим ташкилоти ваколатли давлат органи томонидан аттестация асосида конун хужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилади.
Куриб ўтилган масала юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “ Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391 сонли Карори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомлар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Мактабгача таълим ташкилотида фаолияти ва барча хужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “ Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391 сонли Карори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида ташкил қилиниши белгилаб қўйилсин.
Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига:
- ушбу қарор ва қарор асосида тасдиқланган Низомларни тўлиқ ўрганиб чиқиш;
- ушбу қарор ва қарор асосида тасдиқланган Низом талабларини ота-оналарга етказиш вазифаси топширилсин.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан МТМ мудираси М.Мониева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Таълим сифатини назорат килиш Давлат Инспекциясининг 5 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мактбагача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш хақида ” ги 5,9-сонли қўшма қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 107-сонли қарор ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талаблари билан таништириб ўтди.
Куриб ўтилган масала юзасидан йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Таълим сифатини назорат килиш Давлат Инспекциясининг 5 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мактбагача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида олий малака тоифасига талабгар педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлаш хақида ” ги 5,9-сонли қўшма қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 107-сонли қарор ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлар аттестациядан ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига юқорида номлари қайд этилган қарор ва қарор асосида тасдиқланган Низом билан танишиб чиқиш вазифаси топширилсин.