Мустакил иш мавзуси: автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва жихозлаш мустакил иш режаси



Download 287,91 Kb.
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi287,91 Kb.
#199925
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
avtomabil yollariin obodonlashtirish va jihozlash


Мустакил иш мавзуси:


АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ
ВА ЖИХОЗЛАШ

Мустакил иш режаси:
1.Кириш
2.Автомобиль йўлларини архитектура-манзаравий ободонлаштириш ҳақида тушунчалар.
3.Ҳаракатга хизмат кўрсатиш тизимини лойиҳалаш. Хизмат кўрсатиш иншоотлари турлари.
4.Йўлларда қисқа муддатли дам олиш жойлари, маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини жойлаштириш. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш иншоотлари.
5.Йўлларда транспорт воситалари учун тўхташ майдончаларини режалаштириш. Автобус бекатлари. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида автобус бекатларини жойлаштириш. Автобус бекатларини жиҳозлари ва режаси.
6. Ёритгичлар тузилмалари ва ёритиш тизимини лойиҳалаш. Йўл алоқасининг вазифаси. Автомобиль йўлларини муҳандислик жиҳозлаш.
7. Пиёдалар ўтиш жойларини лойиҳалаш. Пиёдалар ўтиш жойларида бошқаришнинг техник воситалари.

Кириш

Мустакил иш мавзуси “Автомобиль йўлларини ободонлаштириш” деб номланади, режа мураккаб режа асосида тузилган булиб, у учта мавзу асосида йоритиб берилган, биринчи мавзу автомобиль йўлларини архитектура-манзаравий ободонлаштириш ҳақида тушунчалар, иккинчи мавзу харакатга хизмат кўрсатиш тизимини лойиҳалаш. Хизмат кўрсатиш иншоотлари турлари ва учинчи мавзу йўлларда транспорт воситалари учун тўхташ майдончаларини режалаштириш. Автобус бекатлари. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида автобус бекатларини жойлаштириш. Автобус бекатларини жиҳозлари ва режаси, кабиларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда жаҳон бозорига олиб чиқадиган транспорт коммуникацияларини барпо қилиш ва шу мақсадда халқаро стандартларга мос келадиган автомобиль йўлларини қуриш, уларни келажакда эксплуатация қилиш давлат йўл сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, ҳозирда автомобиль йўлларини жаҳон стандартларига мослаб қуриш ва уларни эксплуатация қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу ўринда “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш асослари” фанининг ўрни ва аҳамияти каттадир. Ушбу фан дастури 5111000 – Касбий таълим (5340800-Автомобиль йўллари ва аэродромлар) таълим йўналиши бакалавр талабалари учун ишлаб чиқилган тавсифларга тўғри келувчи ва ушбу фан бўйича алоҳида мавзу ва саволларни ўрганиш ҳажми, таркиби ва кетма-кетлигини аниқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Мустакил иш 40 бетдан иборат. Мустакил иш сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.

Автомобиль йўли ҳайдовчилар билан йўловчиларнинг руҳий, жисмоний ҳамда эстетик талабларини ҳам қондириши керак.


Автомобиль йўли қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: Йўл пойи, йўл тўшамаси, қопламаси, қатнов қисми, сунъий иншоотлар, бевосита йўл хизмати бинолари ва қурилмалари; ҳаракатни ташкил қилиш воситалари, ҳаракат хизмати тизими ва йўлни тузаш воситалари.
Ҳаракат хизмати тизими тузаш воситалари билан бирга йўлнинг ободонлигини ташкил этади, яъни йўлдан фойдаланадиган инсонларнинг меъёрдаги ҳаёт фаолиятини, транспорт воситалари маромида ишлашини таъминлаш имконини берадиган иншоот ва қурилмалардан иборат бўлади.
Техник эстетика, манзара лойиҳаси ва манзара меъморчилиги автомобиль йўллари ободонлаштирилиши манзара меъморчилиги лойиҳаси тизимини ташкил қилади.
Йўлларни ободонлаштирилишининг манзаравий меъморий лойиҳасини тузиш автомобиль йўлларидан фойдаланишда хавфсиз ва қулай бўлишини таминлайдиган илм ва санъат ҳисобланади.
Автомобилнинг ҳаракат қилиш тартиби ва хавфсизлиги кўп жиҳатдан ҳайдовчи йўлни қандай қабул қилишига, яъни «кўриш муҳити» қандайлигига боғлиқ бўлади.
Йўлнинг ҳаммасини бир вақтнинг ўзида кўз билан тўлиқ идрок қилиб бўлмайди. Шунинг учун йўл ҳақидаги яхлит тасаввур ҳаракат вақтидаги таъсуротларнинг кетма-кетлигидан ҳосил бўлади. Шундай бўлгани учун (автомобиль ҳаракат қилгандаги) қараш нуқтаси ўтиши омиллари билан унинг ҳаракат тезлигини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.
Автомобил йўллари меъморчилиги иккита мақсадга хизмат қилиши керак: бутун йўл бўйлаб йўл ёқасидаги манзара билан уйғун бўладиган яхлит меъморчилик ансамблини яратиш; ҳаракат хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш.
Йўл меъморлик лойиҳасини тузиш иккита миқёсда боради: биринчидан трасса белгиланганда унинг атроф манзарадаги асосий, йирик элементлар билан уйғун бўлиши ҳисобга олинади, иккинчидан эса алоҳида йўл участкаларининг батафсил лойиҳаси йўл ўша қисмидаги муҳит билан боғланиб тузилади. Иккинчи вазифа биринчисидан осон эмас, сабаби уни ҳал қилиш учун бир-бирини истисно қиладиган иккита усул ишлатилади – яъни йўл атрофдаги бинолар, яшил муҳитга мос қилинади, мавжуд ёки лойиҳаси тузилаётган автомобил йўли қандай бўлишига қараб бинолар қурилади, йўл кўкаламлаштирилади, безатилади.
Йўл меъморчилигидаги мақсад унинг қуйидаги асосий қисмларини ҳосил қилди:
-йўлнинг меъморий композициясини тузиш;
-маконда йўл ўтказиш;
-йўлни манзарага уйғун қилиш қоида ва усулларининг бир қисми сифатида манзара лойиҳасини тузиш.
Автомобилни бошқаришда хавфсиз ва қулай бўлиши учун меъморлик объекти комплексининг бир қисми сифатида нигоҳ қаратиладиган (баъзан «оптик йўл кўрсатиш» ҳам дейилади) объектларни барпо қилиш.
Инсонлар ва автомобилларга хизмат қилиш тадбирларининг бир қисми сифатида йўлни обод қилиш.
Ҳар битта меъморчилик объекти, шу жумладан, автомобиль йўлидаги ҳар битта меъморчилик объекти иккита вазифани – ғоявий бадиий ва ҳаётий амалий вазифани бажариши керак.
Ҳар қандай йўлнинг моҳияти – ҳаракат ҳисобланади, лекин йўлдаги ҳаракат (вақт ва макондаги) аниқ мўлжал томонга бўлади.
Автомобил йўллари меъморий композицияси лойиҳасини тузиш қуйидаги кетма-кетлик билан бажарилади:
- районнинг аҳамияти ва кўринишига қараб, манзара таснифи ишлатилиб техник ўрганиш босқичида йўлнинг асосий кўриниши ишлаб чиқилади;
- йўлнинг охиригача бўладиган меъморий ҳавзалар ва улар ҳар бири композиция ечими кўрсатилади;
- йўл чизмаси чизилганда ҳавзаларни чегаралайдиган доминантлар белгиланади, улар трасса элементлари билан боғланади, етишмаётан доминантлар ва чегаралашлар аниқланади;
- макондаги элементларини бир-бири билан уйғун қилиш учун учун йўл трассаси бўйлама профилда таҳлил қилинади, йўлнинг чизиқли меъморчилик тузилиши ишлаб чиқилади;
- доминант, манзара томоша қилинадиган майдончалар, дам олиш майдончалари, кўкаламлаштириш, ҳаракат хизмати иншоотларини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар аниқланади;
- йўлни ободонлаштириш тадбирлари чизиқли жадвали тузилади;
- трасса элементлари лойиҳа ечими, ободонлаштириш тизими тўғрилиги текширилади, уларнинг вариантлари солиштирилади.
Автомобиль йўлларида ҳаракат хизмати тизими лойиҳасини тузиш куйидаги асосий вазифалардан иборат бўлади: хизмат тизими бино ва иншоотлари тури, ўлчамларини белгилаш; алоҳида иншоотлар лойиҳасини тузиш ёки андоза лойиҳаларни маҳаллий шароитга мослаштириш.
Лойиҳадаги биринчи ва иккинчи вазифани йўлчилар ҳал қилиши керак. Учинчи вазифада йўлчилар фақат қисман иштирок этади, яъни, бино ёки хизмат мажмуалари лойиҳасини тузиш ихтисослашган ташкилотларга берилган бўлса иншоотларнинг жойлашиши йўлчилар билан келишилади.
Автомобил йўлларидаги ҳаракат хизмати турларининг ҳаммасини учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
- ҳаракат шароити, диққатга сазовор жойлар, алоқа воситалари, қисқа дам олиш жойлари ва бошқалар ҳақида умумий маълумот бериш хизмати;
- ҳайдовчи ва йўловчилар учун маданий, маиший хизмат турларини таклиф этиш – овқатланиш, дам олиш, тунаш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш – ёнилғи, мойлаш материллари билан таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш;
- авария хизмати ва йўл ҳаракати хизмати – ЙТҲ бўлганда жароҳат олганларга тиббий хизмат кўрсатиш, шикастланган автомобилларни таъмирлаш;
Хизмат кўрсатиладиган субъект ёки объектларнинг хусусияти, қатнов зоналари ва вазифасига қараб ҳаракат хизмати иншоотларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
- қисқа дам олиш ва машина қўйиш жойлари – барча тур ва ўлчамдаги майдончалар, манзара томоша қилинадиган майдончалар, умумий овқатланиш ва савдо муассасалари, тарихий жойлар, боғлар, музейлар, қўриқхоналар, умумий дам олиш жойлари олдидаги автомобил қўйиш жойлари;
- жамоат транспорти билан хизмат қилиш иншоотлари, автостанциялар, автобус бекатлари;
- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш иншоотлари – автоёқилғи қуйиш шаҳобчалари (АЁҚШ), техник хизмат шаҳобчалари (ТХШ), техник ёрдам пунктлари (ТЁП), автомобилларни ювиш пунктлари (асосан, шаҳарга кириш жойларида);
- умумий овқатланиш корхоналари – йўл ёқасидаги кафелар, буфетлар, буфет автоматлар, ўз-ўзига хизмат қилиш ошхоналари, ресторанлар;
- узоқ дам олиш жойлари ва хизмат мажмуалари – йўл ёқасидаги меҳмонхоналар, мотеллар (катта шаҳарлар ўртасида қуриладиган, йўл юрадиганлар учун меҳмонхоналар), кемпинглар – автосайёҳлар лагерлари, шаҳар четидаги умумий дам олиш жойлари, дам олиш мажмуалари ва автопансионатлар, аҳоли кам яшайдиган район йўлларидаги рейсдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари дам оладиган профилакторийлар;
- йўл назорати ва ҳаракат хавфсизлиги иншоотлари – ДЙХХ доимий постлари, ҲХХ (НЎП) назорат-ўтказиш пунктлари;
Ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг ҳаракат хизматига, хизмат комплексларининг жойлашишига, уларнинг таркибига талаби сафардан мақсад, унинг хусусияти, давомийлиги, ҳайдовчилар меҳнатининг ўзига хос томонлари, йўловчиларнинг одатлари, ёши, об-ҳаво шароити ва яна кўп бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Комплекс хизмат ташкил қилишда жуда кўп омилларни ҳисобга олиш кераклиги бу вазифа аниқ бир усул билан ҳал қилишни мураккаблаштиради. Шу билан бирга бу масалада қабул қилинадиган қарор хизмат комплексларининг ҳайдовчилар меҳнат қобилиятига таъсир қилиши, улар чарчашини камайтириши, комплексларнинг йўловчилар, транспорт воситаларига техник хизмат қилиш талабларига мувофиқ бўлишига асосланиши керак.
Вазифасига қараб хизмат турларини тўртта асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
- биринчи гуруҳга ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг дам олишини, яъни биринчи навбатда уларнинг овқатланиши, тунаши, қисқа дам олишини таъминлайдиган хизмат турлари киради;
- иккинчи гуруҳга транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш – ёқилғи қуйиш, мойлаш, техник текшириш, таъмирлаш киради;
- учинчи гуруҳга йўналишда ҳаракатланиш шароити ҳақидаги маълумот хизмати киради;
- тўртинчи гуруҳга махсус хизмат турлари – авария хизмати, йўл транспорт ҳодисаларида жароҳат олганларга тиббий ёрдам бериш, бузилган транспорт воситаларини таъмирлаш киради.
Хизмат комплексларида бундай маълумот ҳаракат иштирокчиларига паннода чизилган йўналиш, йўналишдаги комплекслар, табиатдаги ва тарихий диққатга сазовор жойлар, алоқа воситалари ва ҳк. кўринишида кўрсатилиши мумкин. Бундай маълумот радиодан эшиттирилиши ёки аниқ қилиб чизилган сайёҳлик харитасида ҳам маълум қилиниши мумкин.
Ҳайдовчининг фаолиятига таъсир қиладиган омиллар ичида чарчоқнинг таъсири катта бўлади. Жисмоний толиқиш реакция вақтини кўпайтиради, уйқу келтиради. Ишнинг давомийлигидан ташқари бир хил ҳаракат, бир маромдаги таъсирлар (ўчиб-ёниш), қарши томондан келаётган автомобиллар чироғидан кўз қамашиши ҳам чарчатади. Нотекис йўлдаги ҳаракат тик бориб-келиш, силкиниш, туртилишларга сабаб бўлади ва бу ҳаракатлар ўз навбатида автомобил қисмлари, ҳайдовчи ва йўловчиларга ўтиб уларнинг ортиқча толиқишига сабаб бўлади. Ортиқча чарчамаслик учун дам олишсиз 8 соатдан кўп юришга йўл қўйилмайди; ҳар соатда 5 дақиқадан дам олиш, 5 соат автомобил ҳайдагандан кейин эса камида ярим соат дам олиш тавсия қилинади. Шаҳарлараро йўналишларда 3 соат тўхтовсиз юргандан кейин 10 дақиқа дам олиш, шундан сўнг ҳар 2 соатда дам олиш тавсия қилинади. Хизмат комплексларини ташкил қилганда ҳайдовчилар дам олиш режимини қаноатлантириш талабларини бажариш мажбурий ҳисобланади. Йўловчиларга нисбатан эса бу талаблар унчалик аниқ белгиланмаган ва унчалик қаттиқ эмас. Умуман олганда эса, ҳайдовчиларнинг дам олиш талабларини қаноатлантирадиган комплекслар йўловчиларнинг ҳам эҳтиёжига тўғри келади. Шу билан бирга комплекс таркиби, меҳмонхона ёки мотелдаги ўринлар сони, ресторан ва буфетдаги жойлар сони, автомобил қўйиш жойларининг саҳни айнан йўловчиларнинг сони ва уларнинг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Йўл ҳаракати хизматида автоёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг (АЁҚШ) аҳамияти айниқса катта бўлади. Уларнинг ўтказиш хусусияти, йўл бўйида жойлашиши ҳаракат жадаллиги, станцияларнинг қуввати, капитал қўйиш зарурати ва қарор қабул қилишга таъсир қиладиган бошқа омиллар эътиборга олиниб ишлаб чиқилган техник иқтисодий таҳлилга асосланган бўлиши керак.
Техник хизмат қилиш станцияларини (ТХС) имкон қадар АЁҚШ ва бошқа ҳаракат хизматлари билан битта комплексда бирлаштириш керак. ТХСнинг йўл ҳаракати хизмати ташкил қилиниши умумий муаммосидаги аҳамияти шундаки улар ЙТҲ сабабларидан бири бўлган транспорт воситалари техник носозликларини бартараф қилади. Яхши ташкил қилинган техник хизмат йўл ҳаракати хавфсизлигини оширади, ЙТҲ оғирлигини камайтиради, автомобил транспорти иши самарадорлигини кўпайтиради. Транспорт воситаларига хизмат қиладиган иншоотлар сирасига шунингдек техник ёрдам пунктлари (ТЁП), автомобилларни кўриш эстакадалари ҳам киради.
ЙТҲ натижасида йўлларда инсонлар азият чекишади, автомобиллар шикастланади, йўллар беркилиб қолади. Жароҳат олганларга шошилинч ёрдам бериш, шикастланган транспорт воситаларини олиб кетиш эҳтиёжи пайдо бўлади. ЙТҲда жароҳат олган йўловчилар, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг ҳаёти уларга шошилинч ёрдам берилишига боғлиқ бўлиб қолади. Тез ёрдам бериш учун кўп давлатлардаги автомобил йўллари ёқасида шошилинч ёрдам чақириш колонкалари ўрнатилган. Бундай колонкалар яқиндаги йўл эксплуатация участкаси билан тез боғланиш имконини беради, натижада шошилинч ёрдам келадиган вақт қисқаради, авария бўлган транспорт воситасини олиб кетадиган техника ҳам тез етиб келади. Шикастланган транспорт воситаларини олиб кетишга мўлжалланган автомобиллар уларни 500 м гача олиб бориш имконини берадиган турли воситалар, шикастланган автомобилларни кўтарадиган кранлар, шатакка олиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Умуман олганда эса йўловчилар, ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига хизмат қиладиган комплекслар ва алоҳида иншоотлар сервис хизматига киради.
Бундан ташқари йўл ёқасида автомобил йўлларига хизмат қиладиган, уларни таъмирлайдиган йўл хизмати иншоотлари ҳам жойлашади. Йўл хизмати иншоотлари йўл бошқаруви биноси, йўлдан фойдаланиш хизмати, ишлаб чиқариш базаси, технологик алоқа воситалари, кўприк ва ўтказгичларга хизмат қилиш пунктлари, ишчи ва хизматчиларнинг уйларидан иборат бўлади.
Автотранспорт хизмати автомобилда юк ташиш ишларига хизмат қилади. Бунинг учун юк автомобиллари учун воситалар, транспорт-экспедиция корхоналари бўғинлари, автовокзаллар, диспетчерлик назорат пунктлари ва ҳк. кўзда тутилган бўлади.
ДЙҲХБ хизмати учун йўл ҳаракатини назорат қилиш иншооти кўзда тутилади.

Download 287,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish