Мустакил иш мавзуси: автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва жихозлаш мустакил иш режаси



Download 287,91 Kb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi287,91 Kb.
#199925
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
avtomabil yollariin obodonlashtirish va jihozlash

Йўлни ва йўл иншоотларини ёритиш
Транспорт воситалари, пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қоронғуда йўлнинг ўтказиш хусусиятини ошириш учун стационар ёритиш воситалари кўзда тутилади. Уларнинг лойиҳаси тузилганда қуйидаги талабларга амал қилиш керак:
ёритиш воситаларининг тури ва жойлаштириш усули танланганда йўл қатнов қисми ўртача ёруғлик меъёрларига мувофиқ ёритилиши, йўл ёқаси ва тротуарлар ўртача горизонтал ёритилиши таъминланиши керак: ёрқинлик тақсимланишининг бир текислиги (қатнов қисми алоҳида нуқталарида максимал ёруғликнинг минимал ёруғликка нисбати); кўз қамаштириш кўрсатгичи;
нур манбаалари ёришишининг ўзгариши, устун ва ёритгичларнинг жойлашиши, қатнов қисми хавфли зонадаги ёруғликнинг ошиши хавфли зоналарни (йўл кесишадиган, бирлашадиган, тораядиган жойлар, пиёдалар ўтиш жойлари, автобус бекатларини ) ажратиб кўрсатиши керак.
устун ва ёритгичларни оқилона жойлаштириб, йўл ёқасидаги ёруғлик манбаалари ёруғлигини ўзгартириб, ҳайдовчини чалғитадиган реклама, витрина чироқлари, йўл яқинидаги объектларни қўриқлаш мақсадида ўрнатилган чироқлар таъсирини камайтириб ҳайдовчи йўлда мўлжални тўғри олишига ёрдам бериш;
йўлнинг мураккаб ва хавфли қисмида ёруғлик кескин ўзгаришига, ёритиладиган ва ёритилмайдиган участкалар алмашинишига йўл қўймаслик, йўлнинг ёритиладиган қисмлари бир-биридан 250 м дан кам оралиқда жойлашган бўлса ёритиш узлуксиз бўлишини таъминлаш;
ёритиладиган қисмдан ёритилмайдиган қисмга ўтганда, узунлиги 150-250 м бўладиган ўтиш зонасини тузиб қатнов қисми ёритилиши оҳиста камайтирилишиги эришиш;
эстетика талабларига жавоб берадиган, йўл меъморчилик ансамбли ва ундаги иншоотлар кўринишини бузмайдиган ёритиш жиҳозларини ишлатиш;
ёритиш асбобларини йўл транспорт ҳодисларига сабаб бўлиши мумкин бўлган йўл ва йўл кесишган жойлар элементларига ўрнатмаслик; Автомобил урилганда қаршилиги кам бўладиган таянчлар ишлатиш.
15.2. Автомобил йўлларидаги стационар ёритгичлар қуйидаги жойларга қўйилиши керак:
аҳоли пунктларига; биринчи 5 йил ишлатилганда ҳаракат жадаллиги 20 минг авт./сутка бўладиган I тоифа йўлларга; 18-жадвалга мувофиқ ўрта ва катта кўприкларда (йўл ўтказгичларда);
18-жадвал

Кўприкнинг (йўл ўтказгичнинг узунлиги, м.

Электр қуввати бериш линиясидан ёритиладиган объектгача кабелнинг узунлиги, км

Йиллик ҳаракат жадаллиги ошиши учун ёритиш ўрнатилиши оқланадиган бошланғич минг авт./сутка ҳаракат жадаллиги, %

5

10

15

50-100




1
5
10

8,0
12,5
18,5

4,0
7,5
13,0

2,0
6,0
9,0

100-200


1
5
10

5,0
9,5
12,5

2,5
5,0
8,0

1,0
1,5
4,5

200 <


1
5
10

4,5
7,5
10,0

2,5
3,5
5,0

1,0
1,5
2,5

Эслатма: 1. Жадвалда икки ва уч полосали йўллардаги бошланғич ҳаракат жадаллиги кўрсатилган. Ажратиш полосали тўрт полосали йўлларда уни 1,5 марта ошириш, олти полосали йўлларда эса 2 марта ошириш керак. 2. Оралиқ қийматни интерполяция билан аниқлашга йўл қўйилади.

I ва II тоифали йўллар бир-бири билан бир даражада ёки турли даражада кесишган, турли даражадаги кесишган йўлларга бириккан йўлларда, уларга яқинлашиш жойларида ўтиш-тезлашиш полосаси бошланган жойдан камида 250 м жойда;


темир йўллардан ўтиш жойларида (Ўтиш жойларини жиҳозлаш ва хизмат қилиш ҳақидаги Қўлланмага мувофиқ);
I ва II тоифали йўллардаги автомобил тоннелларида ва уларга яқинлашиш жойида, тоннел бошланишидан 150 м олдин;
I-III тоифалари йўлларда, агар улар остидаги ўтиш жойининг узунлиги 30 м дан ошса;
автобус бекатларида, ер ости ўтиш йўлларида, клублар, кинотеатрлар ва пиёдалар кўп йиғиладиган бошқа, тунда йўл-ҳаракат ҳодисаси бўлиш эҳтимоли кўп бўладиган жойларда, кўча ёритилмайдиган аҳоли пунктларида электр қуввати таъминотигача масофа 2 км бўлганда, Давлат автомобил назорати талаблари эътиборга олиниб;
Аҳоли пукнтларидан ташқаридаги йўллар, кўприклар (йўл ўтказгичлар) қатнов қисмининг ўртача ёруғлиги қуйидагича бўлиши керак: I тоифалари йўлларда 0,8 кд/м2; II тоифали йўлларда 0,6 кд/м2; турли даражада кесишган йўлларга бирлашган йўлларда 0,4 кд/м2. Йўл ёқасининг ўртача горизонтал ёритилиши қуйидагича бўлиши керак: I тоифали йўлларда 8 лк; II тоифали йўлларда 6 лк; турли даражада кесишган йўлларга бирлашган йўлларда 4 лк. Кўприклар (йўл ўтказгичлар) ўртача горизонтал ёритилиши аҳоли пунктларидаги тротуарларни ёритиш меъёрларига мувофиқ белгиланади.
I тоифали йўлларда қатнов қисми максимал ёритилиши нисбати минимал ёритилишидан 3:1 дан кўп бўлмаслиги, бошқа йўлларда эса 5:1 бўлиши керак. Ўртача ёритилиш меъёри 6-8 лк бўлганда йўл ёқасининг максимал ёруғлиги ўртасига нисбатан 3:1 дан кўп бўлмаслиги, 4 лк бўлганда эса 5:1 дан ошмаслиги керак.
Автомобил йўлларидаги тоннеллар ва (узунлиги 60 м дан ошиқ) йўл ўтказгичлар остидаги йўлларнинг ёритилиш меъёри камида 15 лк деб қабул қилинади, максимал ёритилишнинг ўртачага нисбати эса 3:1 дан кўп бўлмайди. Ташқи ёритиш воситаларининг кўз қамаштириши 150 дан ошмаслиги керак.
Ёритгич устунлари одатда йўл тўшамаси қошидан камида 0,5 м нарида ўрнатилади. Баландлиги 3 м дан баланд кўтармаларда таянч ўрнатиш учун ўлчами 2х2 бўлган, кўмиладиган берма кавланади. Кўтарма бундан баландроқ бўлганда, қиялик барқарор бўлса таянч узунлиги 5-6 м, каллакли қозиқоёққа ўрнатилади (4.40, а расм). Тупроқ бўш бўлса ёки абадий музоқ туманларда таянч ёғоч тўсиқ билан ўралган котлованга ўрнатилади (4.40, б расм), ён томони зах қочирадиган тупроқ билан тўлдиради. Истисно тариқасида (3 м дан баланд кўтармада, йўл учун ажратилган жой ёни барқарор бўлмаганда, таянч ўрнатилишига кабел, ҳаводан ўтган алоқа линиялари ёки электр узатиш линиялар халақит берганда) таянчларни йўл ёқасида ёки (кенглиги камида 3 м бўлганда) ажратиш полосасида ўрнатишга рухсат берилади.


Download 287,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish