Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й.,
03/20/637/1313-сон https://lex.uz/docs/5013007;
2.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й.,
07/20/4860/1383-сонhttps://lex.uz/ru/docs/5044711;
3.Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 13.10.2021 й.,
09/21/638/0962-сонhttps://lex.uz/docs/5679836.
4.Oizi T.K.S. Topical issues formation of inclusive competence of future
teachers in the republic of Uzbekistan.
БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ХОР САНЪАТИНИНГ
АҲАМИЯТИ
Каримова О. Р. - АДУ,Cанъатшунослик факультети
Мусиқий таълим кафедраси концертмейстери
Аннотация:
мазкур мақолада баркамол авлодни камол
топтиришда, миллий мафкурани шакллантириш, ёш хонанда ва
созандаларни бой маданий меросимиз, асрлар давомидаги
анъаналаримиз ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида
тарбиялаш, уларда зарур билим ва кўникмаларни таркиб топтириш
ва
уларда
Она
Ватанни
севиш,
инсонпарварлик,
маърифатпарварлик ва меҳнасеварлик ҳисларини шакллантириш
масалалари ёритилган.
453
Таянч сўзлар: ХОР
– (юн. Choros) - 1.Вокал хор мусиқасини
айтувчи
ижрочи жамоа. Хор жамоаси 1 жинсда (эркаклар хори,
хотин-қизлар хори, ё болалар хори) ва аралаш хор бўлиши мумкин.
Одатда аралаш хор тўртта хор партияси – яъни сопрано, альт
(хотин-қизлар овози), тенор, бас (эркаклар овози)лардан тузилади.
Аралаш хордаги партиялардан бири бўлмаса мукаммал бўлмаган
аралаш хор бўлади
.
ВОКАЛ САНЪАТИ
– (вокальное искусство) ашула айтиш
санъати. Бу мусиқа санъатининг бир тури бўлиб, ашула айтиш
маҳоратини яхши ўзлаштиришга асосланади. Ашула айтиш якка
ҳолда, ансамбль ва хор билан бўлиши мумкин. В. санъати эстрада
концертларида, опера, мусиқали драммаларда кенг қўлланилади.
Қўшиқ билан ҳаётимиздаги барча воқеалар ҳам чамбарчас
боғлиқдир. У инсонларнинг ички дунёсини бойитади ва ҳаётини
гўзаллик сари чорлайди. Шу жумладан биринчи президент Ислом
Каримовнинг 1996 йил 27 августида «Ўзбекистон - Ватаним
маним» қўшиқ байрами ҳақида фармони чиққан бўлиб бу фармонга
биноан, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
анъанавий қўшиқ байрами ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.
Қарорда таъкидланадики: «...Меҳнаткаш халқимизни улуғловчи,
инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғи, мустақилликни кўз
қорачиғидай асраб–авайлаш туйғуларини тарбияловчи юксак
бадиий савиядаги мусиқа асарлари қўшиқлар байрами сифатида
ўтказилиши лозим. . .»
37
Баркамол авлодни камол топтириш, миллий мафкурани
шакллантириш, ёш хонанда ва созандаларни бой маданий
меросимиз, асрлар давомидаги анъаналаримиз ва умуминсоний
қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига
садоқат руҳида тарбиялаш ёш истеъдодли хонандаларни кашф
этиш, устоз ҳофизларнинг бетакрор ижрочилик услубини улар
мисолида янада ривожлантириш мақсадини кўзловчи Ўзбекистон
халқ артистлари Хожи Абдулазиз Абдурасулов, Комилжон
Отаниёзов, шунингдек Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон
Узоқов, Жўрахон Султонов номларидаги республика хонандалар
танлови эълон қилинди. Буларнинг ҳаммаси ўзбек мусиқа
маданиятининг ривож топишига қаратилган.
37
Маърифат, 28 август 1996 йил.
454
2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши ҳар
тамонлама баркамол ва етук авлод тарбияси мамлакат
тараққиётини, эл-юрт келажагини таъминлашда муҳим омилдир.
Баркамол, оқил, билимли ёшларни тарбиялаб вояга етказиш,
миллий ва умумбашарий қадриятларни шакллантиришда мусиқа
санъатидан фойдаланиш биз-устозларнинг зиммасида. Шунинг
учун ҳам ўтмишда Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи
профессионал хор санъатига эга бўлмасада, қадимдан бери жамоа
бўлиб бир овозли қўшиқ айтиш анъаналарига эгадир. Турли диний
маросимларда, масалан, болаларнинг Рамазон ойида йиғилишиб
қўшиқ айтиши ёки катталарнинг зикр, марсия қўшиқларини айтиши
ҳам жамоа ижросининг бир туридир. Шунингдек, анъанавий
“Наврўз” ва “Лола сайли” байрамларида йигит ва қизлар жамоа
бўлиб қўшиқ айтишган, ўйин кулги қилишган.
Кўҳна замонлардан бери тўй-маросимларда ижро этиладиган ёр-
ёрлар, яллалар, лапарлар жамоа бўлиб ижро этилган. Ушбу
анъанавий маросим қўшиқлари эркаклар ва аёллар томонидан
унисон, яъни бир овозли ижро этилган. Ўзбек халқининг ана
шундай анъанавий фольклор қўшиқлари ва уларнинг азалдан жамоа
бўлиб ижро этилиши келгусида ўзбек халқи орасида хор
ҳаваскорлигининг, қолаверса, хор санъатининг ривожланишига
замин бўлди.
Кўп овозли хор санъати республикамизга XX асрнинг 20-30
йилларидан бошлаб кириб кела бошлаган. Хор санъати дастлаб
мусиқали драмалар ва комедиялар ҳамда операларга мослаб қайта
ишланган ҳолда қўлланилган. Масалан: Толибжон Содиқовнинг
“Лайли ва Мажнун”, С.Василенко ва М.Ашрафийнинг “Бўрон”,
“Дилором” опералари шулар жумласидандир. Булар ўзбек кўп
овозли хор ижрочилигининг ривожига катта ҳисса қўшган.
Кўп овозли хор санъатининг жадал ривожланиши 50-60
йилларга тўғри келади. 1952 йили Ўзбекистон Давлат
Филармонияси қошида ташкил этилган Ўзбекистон Давлат Хор
капелласи С.Валенков раҳбарлигида республикамизда хор
ижрочилигининг ўсишига кенг йўл очиб берди. Бу хор дастурини
бойитишда М.Бурхонов, С.Бобоев, И.Акбаровларнинг биринчи
ўзбек, тожик, қозоқ, қорақалпоқ халқ қўшиқларини хор жамоаси
учун қайта ишлаш натижасида кўп овозли миллий хор асарлари
яратилди. Ҳар йили қўшиқ байрамлари, фестиваллар ўтказилиб,
унда кўп мингли хор жамоалари қатнашган.
455
Ўзбекистонда миллий профессионал хор санъати юзага
келишида 1961 йили республика телевидение ва радиоси қошида
ташкил қилинган Б.Умиджонов раҳбарлигидаги хор жамоаси
муҳим ҳисса қўшди. Ўзбекистон халқ артисти, композитор
Б.Умиджонов хор жамоасининг раҳбаригина бўлиб қолмай, айни
пайтда унинг ижодий бойлигини орттиришда Ўрта Осиё
халқларининг 70 дан ортиқ оригинал ва қайта ишлаган қўшиқлари
билан улкан ҳисса қўшган ҳамдир. Бу хор жамоаси телевидение ва
радио орқали хор санъатини актив тарғиб қилди. Фаол концерт
дастурлари ва хор мусиқаси тарғиботчилиги учун 1982 йилда
Ўзбекистон
телевидение
ва
радиоси
хори
“Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатган хор жамоаси” номига сазовор
бўлди. Ҳозирги кунда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
тасарруфидаги хор жамоаси ҳисобланади.
Кейинги йиллар давомида республикамизда болалар хори ҳам
кенг ривожланди. Ҳар йили ўтказилган анъанавий “Санъат
байрами” кўрик танлови мусиқа ва умумтаълим мактабларининг
кўпдан-кўп хор жамоаларини жалб қилди.
Ўзбекистонда етакчи болалар хор жамоаларидан бири
Ўзбекистон халқ артисти Ш.Ёрматов раҳбарлигидаги Ўзбекистон
телевидение ва радиосининг “Булбулча” миллий болалар хоридир.
Бу хор жамоаси Москва, Озарбайжон, Туркия, Финландия ва бошқа
бир қатор хорижий давлатларда ўз ижрочилик маҳоратини
муваффақият билан намойиш қилган. Ҳозирги кунда бу жамоа ҳам
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги хор
жамоасидир.
Ҳозирги даврда кўпгина умумтаълим мактабларида, мусиқа ва
санъат мактабларида, мусиқа, санъат ва педагогик коллежларида,
педагогика университетларида, Абдулла Қодирий номидаги
Тошкент Давлат маданият институтида, Ўзбекистон Давлат
Консерваториясида вокал-хор жамоалари мавжуд.
Болалар ва катталар қўшиқ айтишни, концертларда чиқишни
ҳавас қилишади, ўз қобилиятларини халқ ҳукмига ҳавола этишни
хоҳлашади. Мусиқа ёш авлодни фикрини уйғотиш, эстетик
туйғуларни тарбиялаш, уларни гўзаллик дунёсига олиб киришда
ёрдам беради. Хорда ашула айтиш хонандаларга, айниқса болаларга
оммавий мусиқий таълим бериш учун жиддий асос бўла олади.
Бизнинг озод ва обод диёримизда ҳар бир бола, у кейинчалик
қайси касбни танлашидан қатъий назар, мусиқа санъатини
456
ўрганиши ва ундан атрофлича бохабар бўлиши зарур. Мусиқа
оҳанглари ҳаётимизни нафақат безайди, айни пайтда унга
байрамона кайфият бахш этади. Шундай мусиқа асарлари ҳам
борки, ҳаётни янада тантанавор, хушчанликка, гўзаллаштиришга,
бойитишга ва яхшилашга хизмат қилади.
Маълумки, санъат шахснинг камол топишига таъсир этувчи
муҳим омиллардан биридир. Санъатнинг асосий вазифаси фикр
уйғотиш, туйғуларни тарбиялаш, инсонпарварлик ва тараққиёт
ғояларига чорлашдан иборат. Хор санъати бу вазифаларнинг
маълум даражада ҳал этишга қодирдир.
Хор санъати ашула айтиш билан чегараланмай, хонандаларга
мусиқий таълим бериш ва тарбиялашнинг оммавий тури эканлиги
бугунги кунда барчага аёндир. Улар орасида қуйидагиларни
таъкидлаб ўтиш жоиздир:
1. Хорда ашула айтиш мусиқа ижрочилигининг бир мунча қулай
тури. Бу қулайлик инсонга табиат томонидан инъом этилган ва
доим ривожланишда бўлган овоз «табиий чолғу» билан боғлиқ.
2. Қўшиқчилик кўникмасини тарбиялашнинг ўзи айни пайтда,
инсон туйғусини ва ҳис–ҳаяжонини тарбиялашдир. Зотан,
қўшиқчилик истеъдоди ўзининг чуқур эмоционал асосига эгадир.
3. Маълумки, хор санъати сўз билан боғлиқ, бу ўз навбатида хор
асарларининг бир мунча аниқ тушуниш учун замин яратади.
Асарнинг мазмуни эса шеърий матн ва мусиқавий ифода
воситасида очиб берилади. Мусиқавий ифода унинг ғоявий
эмоционал аҳамиятини оширишда муҳим омилга айланади.
4. Хорда қўшиқ куйлаш жараёнида жамоа характерини кўрсатиб
ўтиш жуда муҳим. Хор санъатининг бу ўзига хос хусусияти ўзбек
халқ педагогикасининг жамоани ватанпарварлик руҳида
тарбиялашдек муҳим тамойилларига айниқса яқин. Мусиқанинг
эмоционал (ҳис-ҳаяжон) руҳи эса инсонпарварлик ва маънавий-
тарбиявий жараёнига катта таъсирчанлик бахш этади.
Хорда қўшиқ куйлаш мусиқавий нутққа эга бўлишга, хор
жамоасида кйловчи болаларнинг мусиқавий қобилиятларининг
янада аниқ ва чуқурроқ намоён этишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |