Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Ключевие слова
: термин, перевод, концепт-терминология, 
словарь 
и 
энциклопедия, 
толковый 
словарь, 
глоссарий, 


445 
дополнительное образование, новый термин, педагогические 
понятия

Дунёда педагогик атамаларнинг пайдо бўлиши ва алоҳида 
терминологик қатлам сифатида шаклланишини антропоцентрик 
планда тадқиқ этиш, терминларнинг ифодалашидан келиб чиқиб 
тартибга солиш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу маънода 
таълим ва ўқитиш сифатини ривожлантириш ҳамда олий таълим 
муассасалари фаолиятининг сифат кўрсаткичларини белгилашда 
бўлажак ўқитувчиларда педагогик атамаларни амалиётда қўллаш 
даражасини аниқлаш имкониятини кенгайтирмоқда. Педагогик 
тушунча-терминологик тизими юзасидан аниқ хулосаларга келиш, 
тадқиқотлар олиб бориш долзарб вазифаларидан биридир. 
Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасини ривожлантириш ва 
ислоҳотлар жараёнида илмий-интеллектуал, илмий-инновацион 
салоҳиятдан кенг фойдаланиш, узлуксиз таълим тизимини янада 
такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим 
хизматларига имкониятларни ошириш, замонавий билимга эга ва 
мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий 
ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали 
механизмларини яратиш долзарб вазифа этиб белгиланганлиги 
соҳани барқарор тараққий эттиришнинг устуворлигини кўрсатади. Бу 
ўз навбатида, тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг 
шакилланиш тарихи ва амалиётда қўллашни такомиллаштириш 
заруриятини юзага келтиради. Таълимнинг интеграциялашуви 
шароитида педагогик атамаларни тарихий ёндашувлар асосида 
ўрганиш ва уни амалиётда қўлланилишни ривожлантириш чуқур 
таҳлил қилиш билан боғлиқ. Педагогика фани атамаларнинг 
шакилланиш 
тарихи 
ва 
уларни 
амалиётда 
қўллашни 
такомиллаштириш муаммолари ечимини тадқиқ этиш зурур масала 
ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги тадқиқотлар педагогика фанини 
ривожланишида ҳисса қўшиши ва маънавий-маърифий соҳадаги 
долзарб вазифалардан биридир. 
Педагогикада «атама» тушунчаси остида илмий-амалий 
маънода педагогик тушунчаларнинг аниқ ифодаланган шакли 
тушунилади. Педагогик тушунчаларни ифодалашга хизмат қиладиган 
сўз ёки сўз бирикмалари ўзининг аниқ дефинициялари, яъни 
аниқловчиларига эга. Шунинг учун ҳам бундай аниқловчилар илмий-
педагогик услуб доирасига киради. Педагогик атамалар педагогикага 


446 
оид илмий тушунчаларни ифодаловчи сўзлар мажмуидир. Улар 
педагогика 
фанининг 
муҳим 
тушунчаларини 
ўзида 
мужассамлаштиради.
Ўзбек тилида педагогик атамалар ўзининг узоқ муддатли 
ривожланиш 
йўлига 
эга. 
Аждодларимиз 
баркамол 
авлод 
тарбиясининг педагогик, маънавий-ахлоқий асосларини яратиш 
жараёнида кўплаб педагогик атамаларни кашф қилганлар.
XIX асрнинг охири XX - асрнинг бошларига келиб дастлабки 
дарслик ва қўлланмаларнинг таржима қилиниши ва яратилиши билан 
боғлиқ ҳолда педагогик атамалар кўлами кенгайди. Бундай
атамалар ўша даврда яратилган дастлабки илмий мақола, газета ва 
журналларда ёритила бошланди. 
ХХ асрнинг 20-йилларидан педагогик атамаларнинг миқдори 
кўпайиб, уларни истеъмол қилувчилар сони ҳам ортди, бироқ 
педагогик атамаларни тўплаш ва луғат шаклида тартиб бериш 
соҳасидаги ишлар амалга оширилмади. Ўша йилларда педагогика 
соҳасида кўплаб янги атамалар рус тилидан ўзбек тилига кириб 
келиб, ўзлаштирила бошланди. Бу сўзлар рус тилидан тўғридан-
тўғри қабул қилиш ва таржима қилинган ҳолда истеъмолга киритиш 
орқали ўзбек тили луғат бойлигидан ўрин олди. Ўзбек педагог 
олимлари ҳам узоқ йиллар мобайнида 1925–2000йилларда чоп 
этилган бир қатор луғат ва энциклопедиялардан фойдаланиб 
келишган.
Мутахассислар ХХ-асрнинг 90-йилларида рус олимлари 
томонидан педагогиканинг алоҳида соҳалари бўйича чоп этилган
луғатлардан ҳам унумли фойдаланишган. Лекин бу луғат яратиш 
соҳасида Ўзбекистонда ҳеч қандай иш амалга оширилмаган, деган
хулосани келтириб чиқармаслиги керак. Узоқ даврлар мобайнида 
педагогикага оид атамалар турли луғатлар таркибида аралаш тарзда 
берилган. Бугунги кунга келиб педагогикага кўплаб янги атама, 
тушунча ва иборалар кириб келди. Уларнинг маъноси турлича 
изоҳланиб, манбаларда турли-туман шаклларда берилмоқда. Бу, ўз 
навбатида, мазкур атамалардан фойдаланувчиларни баъзи ҳолларда 
чалғитмоқда. Айрим вақтларда эса фикрнинг ёритилишига салбий 
таъсир кўрсатмоқда. 
Шунинг учун ҳам педагогик атамалар мазмунига янгича 
контекстда ёндашиш педагогика фани олдида турган муҳим 
вазифалардандир. Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш 
ва унификациялашда янги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан 


447 
боғлиқ ҳолда педагогик атамаларнинг янги мазмун-моҳиятга эга 
бўлишига асосланган ҳолда ёндашиш, бунда мазкур атамаларнинг 
бошқа тилларда қай шаклда қўлланиши ва қандай мазмун-моҳият 
касб этишини ўрганишва ўзаро қиёслаш муҳимдир.
Педагогик атамалар илмий жиҳатдан тўғри тавсифланиши, 
уларнинг барчамаънолари изоҳланиши лозим. Бу, ўз навбатида, 
педагогика илмининг ривожланиши ва оммалашишида муҳим 
аҳамият касб этади. Атамаларда педагогика фанида барқарорлашган
билимлар, ёндашувлар, концепциялар ўз ифодасини топиши керак. 
Педагогик атамаларнинг шарҳ ва изоҳлари педагогик энциклопедия 
тарзида тизимлаштирилиши лозим. Педагогик энциклопедиялар 
илмий, ижтимоий, педагогик вазифаларни бажаради.
Улар мутахассисларга муайян педагогик ҳодиса ҳақида ҳар 
томонлама мукаммал маълумот бериш функциясига эга. Уларни 
педагогикага оид сўзлар, тушунчалар, атамалар ва уларнинг илмий
моҳияти 
ҳамда 
йўналишлари 
билан 
таништиради. 
Мутахассисларнинг педагогика ва таълим-тарбия соҳасидаги сўз 
бойлиги ҳамда билим доирасини оширади. Бундай энциклопедиялар 
бугунги кунда педагогика ва таълим-тарбия соҳасида маълумот, 
ахборот тўплаш ҳамда уни мутахассисларга етказишда муҳим илмий-
амалий аҳамиятга эга. 
Жаҳонда педагогларнинг интеллектуал даражаларига қўйилган 
талабларнинг ортиб бораётганлиги, педагогиканинг пайдо бўлиши, 
шаклланиши, 
ривожланиш 
босқичлари 
турли 
аспектларда 
ўрганилган.
ЮНЕСКО томонидан 2030-йилгача белгиланган халқаро 
таълим концепциясида «сифатли таълим ижодий тафаккурни ва 
билимни рағбатлантиради, саводхонлик ва ҳисоб малакалари 
асосларини, шунингдек, таҳлил қилиш, муаммоларни ҳал қилиш, 
фикрлаш ҳамда бошқа шахслараро ва ижтимоий муносабат 
кўникмаларини юқори даражада эгаллашни кафолатлайди»
36
, деб 
қайд этилган. Педагогика илми, таълим ва тарбиянинг тез сурьатлар 
билан ривожланиши натижасида педагогик атамалар луғатини 
яратиш,олий таълим муассасаларида ўқув фаолиятининг мазмунини 
ифодалашда, 
атамалар, 
термин 
ва 
тушунча, 
уларнинг 
амалиётда қўлланилиши 
кабилар 
педагогика 
фанини 
ривожлантиришда асосий масалаларидан бирига айланган. 
36
Incheon Declaration/Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for 
all (Word Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea). 


448 
Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасини ривожлантириш ва 
ислоҳотлар жараёнида илмий-интеллектуал, илмий-инновацион 
салоҳиятдан кенг фойдаланиш, узлуксиз таълим тизимини янада 
такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим 
хизматларига имкониятларни ошириш, замонавий билимга эга ва 
мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий 
ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали 
механизмларини яратиш долзарб вазифа этиб белгиланганлиги 
соҳани барқарор тараққий эттиришнинг устуворлигини кўрсатади. Бу 
ўз навбатида, тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг 
шакилланиш тарихи ва амалиётда қўллашни такомиллаштириш 
заруриятини юзага келтиради. Таълимнинг интеграциялашуви 
шароитида педагогик атамаларни тарихий ёндашувлар асосида 
ўрганиш ва уни амалиётда қўлланилишни ривожлантириш чуқур 
таҳлил қилиш билан боғлиқ.
Педагогика фани атамаларнинг шакилланиш тарихи ва уларни 
амалиётда қўллашни такомиллаштириш муаммолари ечимини тадқиқ 
этиш зурур масала ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги тадқиқотлар 
педагогика фанини ривожланишида ҳисса қўшиши ва маънавий-
маърифий соҳадаги долзарб вазифаларни ҳал қилади. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish