Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Фойдаланган адабиётлар: 
1.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-12-жилд. – Т: “Ўзбекистон 
миллий 
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 2006 
2. М.Иноятова. Ўзбек алифбе дарсликларининг тарихий тараққиёт 
босқичлари ва дидактик асослари. Пед. фан. номзоди илмий 
даражасини олиш учун ёзилган дисс.– Тошкент, 2006. – 185б. 
3. Р.Х.Джураев, С.Т.Турғунов. Таълим менежменти. –Тошкент: Voris
Nashriyot, 
2006 
– 
263б. 
4. Ў.Толипов, М.Усмонбоева. Педагогик технология: назария ва 
амалиёт. 
– 
Тошкент: Ўзбекистон фанлар академияси «Фан” нашриёти, 2005. – 
205б. 
5. Р.Сафарова, У.Мусаев, П.Мусаев, Ф.Юсупова, Р.Нуржанова 
Ўзбекистон 
Республикасида умумий ўрта таълим мазмунининг янги моделлари, 
уларни татбиқ этиш йўллари.–Тошкент: Ўзбекистон Республикаси 
фанлар академияси “Фан”нашриёти, 2005. – 255б. 


449 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ИНКЛЮЗИВ 
ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ (ТАЖРИБА ЙИЛИ 
ХУЛОСАЛАРИ) 
Тоджибаева К. С.–Т Т.Н.Қори Ниёзий номидаги 
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 
докторанти 
Аннотация: 
мазкур мақолада 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 
Республикамизнинг 43-мактабида очилган инклюзив синфларнинг 
фаолияти ҳақида айрим фикр ва мулоҳазалар берилган.
Калит сўзлар:
инклюзив таълим, инклюзив синф, алоҳида 
таълим эҳтиёжлари бўлган болалар

Аннотация: 
в данной статье представлены некоторые идеи и 
отзывы о деятельности инклюзивных классов, открытых в 43 школах 
республики с 2021-2022 учебного года. 
Ключевые слова:
 инклюзивное образование, инклюзивный класс, 
дети с особыми образовательными потребностями

Маълумки, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Таълим 
тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири [1], ЎзбекистонРеспубликаси 
Президентининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга 
таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4860-сонли Қарори [2], ҳамда
Вазирлар Махкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган 
болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
тасдиқлаш тўғрисида»ги 638-сон қарорлари [3] асосида 2021-2022 
ўқув йилидан бошлаб Республикамизнинг 43 мактабида инклюзив, 12 
та мактабда эса коррекцион синфлар тажриба синов тариқасида 
очилган эди.
Инклюзив таълим: 
• расмий таълим тушунчасидан кенгроқ, чунки унга уйда, жамиятда 
олинадиган ва норасмий таълим тизимлари киради; 
• барча болалар ўрганишга қодир, деган фикрга асосланади;
• таълим тизими ва методологияларининг барча болалар 
эҳтиёжларига жавоб беришини кафолатлайди;
• болалар орасидаги фарқ, масалан ёш, жинс, миллат, дин, тил, 
имконияти чекланганлик ва саломатликдаги фарқларни эътироф этиш 
ва ҳурмат қилишга асосланади; 


450 
• инклюзив, яъни барча иштирокидаги ва барча учун очиқ 
мониторинг ҳамда баҳолаш жараёнини тарғиб қилади;
• урф-одатлар ва бошқа шароитлар таъсирида тез ўзгариб турадиган 
жараён;
• инклюзив, яъни барчанинг иштирокини таъминлашга тарғиб этувчи 
кенг кўламли стратегиянинг бир қисми. 
2020–2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни 
ривожлантириш концепциясида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган 
болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш 
бўйича қуйидаги вазифалар белгилан эди: 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим 
муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва 
тасдиқлаш; 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим 
муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли 
касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга 
қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун 
инклюзив 
таълим 
тизимини 
ташкил 
этиш, 
умумтаълим 
муассасаларини махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, 
тутқич ва бошқалар), шунингдек,тегишли кадрлар (махсус педагог, 
болаларни руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар) билан 
таъминлаш; 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мослашиши ва 
интеграцияси учун мактаб-интернатларни босқичма-босқич махсус 
жиҳозлар билан таъминлаш вабошқалар. 
Қарор билан умумий таълим муассасаларида алоҳида таълимга 
муҳтож 
болаларни 
инклюзив 
ўқитиш 
тўғрисидаги 
низом 
тасдиқланди. У қуйидагиларни назардатутади: 
-инклюзив таълимнингмақсадва вазифалари; 
-мактабларда инклюзив таълим ва бошланғич тузатиш синфларини 
ташкил этиш тартиби ва алоҳида таълимга муҳтож болалар учун 
ўқув жараёни; 
-болаларни инклюзив таълим ва бошланғич асосий тузатиш 
синфларига қабул қилиш тартиби; 
-инклюзив таълим ва бошланғич асосий тузатиш синфларида таълим 
сифатини назорат қилиш ва бошқариш бўйича чора-тадбирлар. 
Бундан ташқари: 


451 
-жисмоний, ақлий, ҳиссий ёки ақлий нуқсонли боалар учун 
ихтисослаштирилган таълим муассасалари; 
-санаторий-курорт типидаги ихтисослаштирилган таълим давлат 
муассасалари; 
-жисмоний, ақлий, сезги ёки ақлий нуқсонли болалар, шунингдек, 
узоқ муддатли даволанишга муҳтож болалар учун якка тартибда уйда 
таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 
Шунингдек, қарорда алоҳида таълимга муҳтож болалар учун 
ихтисослаштирилган 
таълим 
давлат 
муассасаларида 
касбий 
тайёргарлик курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланган 
эди. 
Инклюзив таълим шунчаки, оммавий мактабларга алоҳида 
таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқишга қабул қилишни эмас, 
балки улар учун зарур шарт-шароит ва оптимал ривожлани муҳитини 
яратиш мажбуриятини қўядики, ушбу муаммоларни ҳал этмасдан 
туриб, инклюзив таълимдан кўзланган натижаларга эришиб 
бўлмайди. Кузатишларимиздан маълум бўлдики, инклюзив таълим 
соҳасида қуйидаги муаммолар ҳали хам ўз ечимини тўлиқ топмаган:
-алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар ўқитиладиган айрим 
таълим муассасаларида улар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятлар 
яратилмаган; 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга 
жалб 
қилиш 
билан 
боғлиқ 
муаммоларни 
ҳал 
этиш 
масалаларига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан етарли 
эътибор қаратилмаяпти; 
-президент қарорида кўрсатилган вазифа яъни, инклюзив таълимга 
ёрдамчи педагог (тьютор) ва махсус педагог-дефектологларни жалб 
қилиш, улар мехнатига хақ тўлаш тизими ишлаб чиқилмаган; 
-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим 
муассасалари зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли 
касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан тўлиқ 
таъминланмаган [4]; Ўзбекистонда мактабларда тўлақонли инклюзив 
таълим муҳити, керакли шароит, ўқув қўлланмалар, кадрлар 
етишмовчилиги муаммолари мавжуд; 
-педагогика ва методика фанларига оид дарсликларда инклюзив 
таълим 
дастурлари 
киритилмагани, 
шунингдек, 
бўлажак 
педагогларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар жалб 
қилинган таълим муассасаларида амалиёт ўтамаётгани уларнинг 
касбий тайёргарлик сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. 


452 
Инклюзия- нафақат таълимда, балки бутун жамиятда, 
инсонларнинг муносабатларида шаклланмоғи лозим. Инклюзия – 
давлатнинг фақат сиёсий ёки ижтимоий имиджи учун хизмат 
қилмаслиги, аксинча кафолатли хизматлар ва реал натижалар билан 
мустахкамланиши даркор. Инклюзив таълимнинг мақсади - алоҳида 
таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва 
методларни қўллаш орқали махсус педагогларни жалб этган ҳолда 
тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг 
жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига 
хизмат қиладиган 
сифатли 
умумий 
ўрта 
таълим 
беришни 
таъминлашдан иборат. Мактаблар алоҳида таълим олиш эҳтиёжи 
бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига коррекцион педагогик 
ёрдам олишида ва касбга йўналтиришда ҳар томонлама ёрдам 
кўрсатиши лозим. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish