Калит сўзлар:
мактабгача таълим, услубчи, тарбиячи,
малака ошириш, тизим, таълим, тарбия, профессионал таълим,
бошқарув
.
Аннотация:
в данной статье описывается система повышения
квалификации методистов и воспитателей организаций дошкольного
образования.
Переподготовка
и
непрерывное
повышение
квалификации
руководящих
и
педагогических
кадров
профессиональных образовательных учреждений требует подготовки
высококвалифицированных специалистов.
Ключевые слова:
дошкольное образование, методист,
воспитатель, повышение квалификации, система, воспитание,
обучение, профессиональное обучение, управление
.
Глобаллашув ва жамиятни ислоҳ этиш шароитида янгича
фикрловчи шахсларни тарбиялаш таълим тизимида ҳам жиддий
ўзгаришлар киритишни талаб этади. Мактабгача таълим боланинг
соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди,
унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, мунтазам таълим олишга
тайёрлайди.
Мактабгача таълим боланинг соғлом, ҳар томонлама камол
топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини
уйғотади, мунтазам таълим олишга тайёрлайди.
Тарбиячи ёш авлодимизни халқимизнинг муносиб фарзандлари
қилиб тайёрлашдек муҳим, фахрли ва иш билан бирга масъулятли
вазифани бажаради. Тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни
тарбиялаш сифати учун халқ қамда жамият олдидаги ўз
масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ижодий
ёндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва
ишдаги ўртоқларйни ўсишига ёрдам беради.
«Мактабгача таълим тўғрисида»ги Низомда ҳам мактабгача
таълим ташкилотларини бошқариш ва кадрлар тайёрлаш ишларини
амалга ошириш, раҳбарнинг ҳуқуқ ҳамда кафолатлари белгилаб
берилган. “Мактабгача таълим муассасаси” Низомида услубчининг
ҳуқуқ ва вазифалари аниқ белгилаб берилган. У таълим-тарбия
услубларини мукаммал эгаллаган, сиёсий онги, дунёқараши кенг,
юксак маънавий фазилатлар соҳиби, тадбиркор, камида битта
хорижий тилни биладиган педагоглар орасидан тайинланади.
359
Малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини
ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга
жорий этиш орқали профессионал таълим муассасаларининг
бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг мустақил ўзини ўзи шахсий
ва касбий ривожлантириш мотивларини рағбатлантириш,
шунингдек ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-услубий
даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва
дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий
равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган
касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда
янгилаб бориш узлуксиз малака ошириш жараёнларининг мақсади
ҳисобланади.
Тажрибали услубчи ташаббускорлиги ва ишга ижодий ёндашиш
ғояларини умумлаштира билиши, аниқ мақсадни кўзлаб фаолият
юритиши, ҳар бир тарбиячининг имконият ва қобилиятларини
эътиборга олиши билан ажралиб туради. Мактабгача таълим
ташкилоти
услубчисининг
таълим-тарбия
йуналишидаги
фаолиятининг самарадорлиги, унинг обрў-эътибори кўп жиҳатдан
педагоглар жамоаси, энг аввало, ташкилот раҳбариятининг жипслиги,
уюшқоклиги ва бир ёқадан бош чиқариб фаолият юритишига
боғлиқдир.
Мактабгача
таълим
ташкилотида
таълим-тарбия
ишларини талаб даражасида амалга ошириш, тарбиячиларда меҳнат
интизомига қатъий амал қилиш кўникмасини, бир-бирининг
камчиликларига танқидий муносабатни шакллантириш, меҳнат ва
ижодий фаоллигини ошириш орқали иш самарадорлигини кўтариш;
қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини
таъминлаш услубчидан юксак билим ва малака, тарбиячилар билан
уларнинг руҳиятини инобатга олган ҳолда ишлаш салоҳияти, катта
тажриба ҳамда кўплаб маънавий фазилатлар соҳиби бўлишни талаб
этади. Шунинг учун ишини энди бошлаётган ҳар бир ёш мутахассис
ёрдам ва маслаҳатга муҳтожлигини эътиборга олиб, уни етарли
билим ва тажрибага эга мураббийга бириктириш мақсадга
мувофиқдир. Ёш мутахассиснинг касб маҳоратини эгаллаб олиши,
жамоада обрў-эътибор қозониши осон кечмайди. Шунинг учун ҳам
услубчининг асосий вазифаларидан бири — ёш мутахассиснинг етук
тарбиячи-педагогларнинг илғор иш тажрибаси ва усулларини
эгаллаш, ўз устида тинимсиз ишлаб, билим доирасини кенгайтириб
бориш ва уларни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш борасидаги
360
интилишларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, зарур ҳолларда
амалий ёрдам ва маслаҳат беришдан иборат.
Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда
педагог
кадрларини
қайта
тайёрлаш ва
уларнинг
узлуксиз малакасини ошириш юқори малакали мутахассисларни
тайёрлаш сифатига қўйиладиган талаблар асосида қуйидагиларга
йўналтирилган:
-
касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг
илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда
ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув
жараёнини
ташкил
этишнинг
замонавий
соҳалардаги
кўникмаларини ривожлантириш;
-
юқори самарали замонавий таълим ва инновацион
технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда
профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог
кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз малакасини
ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва
дастурларини доимий янгилаб бориш, профессионал таълим
муассасалари бошқарув ҳамда педагог кадрларининг фаолиятини
зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
-
бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғи, мультимедиа
тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда,
илғор
педагогика,
ахборот-коммуникация
ва
инновацион
технологияларни эгаллаш, уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ
этиш кўникмаларини ривожлантириш;
-
чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва
ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини
муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш;
-
малака оширишнинг билвосита шаклларини амалиётга
тўлиқ жорий этиш, бошқарув ва педагог кадрларнинг илмий ва
илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган,
табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини
ривожлантириш
асосида
малака
оширишнинг
муқобил
шаклларини жорий этиш.
Тарбиячи ёш авлодимизни халқимизнинг муносиб фарзандлари
қилиб тайёрлашдек муҳим, фахрли ва иш билан бирга масъулятли
вазифани бажаради. Тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни
тарбиялаш сифати учун халқ қамда жамият олдидаги ўз
масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ижодий
361
ёндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва
ишдаги ўртоқларйни ўсишига ёрдам беради.
Услубчининг доимий ҳужжатлари қаторига гуруҳлардаги
таълим-тарбия ва соғломлаштириш ишларини назорат қилиш
дафтари (журнали) ҳам киради. Унда услубчи гуруҳларда
болаларнинг ўқуви, ўйин-машғулотлари, меҳнат фаолиятини
ўрганишга доир ишини; тарбиячилар ишининг сифатини; болалар
томонидан дастурнинг турли бўлимлари бўйича эгаллаган билим,
кўникма ва малакаларининг таҳлили; болаларда хулқ-атвор
маданияти,
маънавий-ахлоқий
сифатларни,
жамоада
яшаш
кўникмаларини қай даражада эгаллаганини қайд этади. Услубчи
тарбиячилар ишидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этар экан, улар
дуч келган муаммо ва қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаб,
таълим-тарбия ишларини яхшилаш йўлларини акс эттиради.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларни эътиборга олган
ҳолда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида
мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва ривожланган
фукаролик жамияти барпо этиш, шу жумладан, таълим-тарбия
тизимини
жаҳон
андозалари
даражасида
ривожлантириш,
фарзандларимизни ҳар жиҳатдан баркамол инсонлар этиб тарбиялаш,
уларнинг қобилиятларини руёбга чиқариш борасида улкан ишлар
амалга оширилди. Бу қайси соҳада раҳбарлик қилишидан қатъий
назар, ислоҳотлар моҳиятини, мақсад ва вазифаларини, уларни амалга
ошириш йўллари ва усулларини тўғри тушунадиган, илғор бошқарув
ғоялари, тажрибаси ва ютуқларини ўзлаштирган янги кадрларни, том
маънода лидерларни тарбиялаб вояга етказишга ҳам бевосита
тааллуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |