Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1. Долимов.У. Туркистонда жадид мактаблари... Т.: 1992. –Б.19.
2. Ўз МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1168-иш, 136-варақ орқаси.
3. Ўз МДА И. 461-фонд, 1-рўйхат, 1260-иш, 157-варақ.
4. Верст қадимги рус ўлчов бирликларидан бири бўлиб, 500 саженга,
яъни 1, 0668 км га тенг бўлган. Қаранг: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси. 2-жилд.-Т.: Давлат и Ўз МДА И. 461-фонд, 1-
рўйхат, 1315-иш, 337-варақ орқаси.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
252
Азизова З. - Андижон давлат университетининг Педагогика
институти доценти, PhD;
Мирзаикромова Н. - Андижон давлат университетининг
Педагогика институти талабаси
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий
соҳаларида амалга оширилаётган модернизациялаш жараёнлари
узлуксиз таълим тизимига бевосита таъсирини кўрсатмоқда. Бу ўз
навбатида замонавий таълим муҳитининг муҳим тавсифи ҳамда шахс
имкониятларини муваффақиятли амалга оширилишининг шарти
сифатида таълим парадигмаларини ўқувчиларнинг ижодкорлик
фаолиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда такомиллаштириш унинг
таркибий қисмлари функционал ва концептуал муаммолари ечимини
ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Бугун
мамлакатимиз
таълим
тизимида
инновацион
технологияларга
асосланган
таълим-тарбия
тизимини
такомиллаштириш,
унинг
миллий
заминини
мустаҳкамлаш,
ижтимоий фаол ва малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашни
жаҳон андозалари даражасига чиқариш масалаларида тадқиқотлар
олиб борилмоқда. Таълим соҳасидаги сифат ўзгаришлари ва юқори
самарадорлик уларнинг жаҳон таълим талаблари билан мослиги ва
педагогларнинг келгуси меҳнат фаолиятларида ўзлаштирган
компетенциялари қай даражада амалиётга татбиқ қилинаётганлигига
боғлиқ.
Ижодкор,
мустақил
фикрловчи
шахсларни
тарбиялаш
вазифалари аввало умумий ўрта таълим тизимида амалга оширилади.
Бироқ, таълим ва тарбия амалиётида ўқувчилар ижодкорлик
қобилиятларини ривожлантириш таълимий технологияларнинг
таркибий қисми сифатида амалга оширилмасдан, бу борада
функционал ёндошув устунлик қилмоқда. Баъзи педагоглар ўқув-
ижодий фаолиятга нисбатан ижобий мотивларга эътиборни қаратса,
бошқалари интеллектуал сифатларни, ўқувчининг мустақил ижодий
фаолиятини ташкиллаштиришга асосий эътиборни қаратмоқдалар.
Бунда
ижодкорлик
қобилиятларининг
таркибий
қисмлари
номутаносиб ривожлантирилиши натижасида етишиб чиқаётган
мутахассисларда ижодкорлик фаолиятига барқарор қизиқишни
шакллантиришга, унинг касбий йўналтирилганлигини таъминлашга
эришиш долзарблик касб этади.
253
Узлуксиз таълим тизимида ҳар томонлама етук, ижодкор
шахсни тарбиялаш, ўқувчини узлуксиз
ривожлантириш
учун
таълим-тарбия
жараёнининг
барча
босқичларида педагогик тизимнинг таркибий қисмлари ўзаро
алоқадорлиги, мувофиқлиги ҳамда истиқболга йўналтирилганлигини
таъминлашни тақозо этади. Республикамизда амалга оширилаётган
таълим ислоҳотларида шахснинг ривожланиши узлуксиз жараён
сифатида қаралиб, унда ўқув жараёнининг фақат билиш эмас, балки
ўзлаштирилган билимларни ижодий талқин қилишни назарда тутувчи
ривожлантирувчи таълим ғоялари билан уйғунлашган. Бу эса таълим
тизимининг ахборотли ўқитишдан продуктив таълимга, хотирага
асосланган таълимдан фаол ўзлаштиришга асосланган таълимга
ўтилишини белгилаб берди.
Таълим-тарбиядаги сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорлик
эса мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш натижасида таълимда
сифат ва самарадорлик таъминланиб, педагогик инновацион жараён
вужудга келади.
Инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга
қаратилган фаолият. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да
кўрсатилишича, инновация қуйидагича мазмун ва тушунчаларга эга:
“Инновация (ингл. “innovationas” – киритилган янгилик, ихтиро) – 1)
техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун
иқтисодиётга сарфланган маблағлар; 2) илмий-техника ютуқлари ва
илғор тажрибаларга асослангаан техника, технология, бошқариш ва
меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек,
уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланиши” .
Инновацион таълим (ингл. “innovation” – янгилик киритиш,
ихтиро) – таълим олувчида янги ғоя, меъёр, қоидаларни яратиш, ўзга
шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъёр, қоидаларни
табиий қабул қилишга оид сифатлар, малакаларни шакллантириш
имкониятини яратадиган таълим.
Инновацион фаолият – янги ижтимоий талабларнинг анъанавий
меъёрларга мос келмаслиги ёки янги шаклланаётган ғояларнинг
мавжуд ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган
мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият
Педагогик инновация – бўлажак мутахассисларни янгича
шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги
эгалланган билимлар асосида таълимда сифат жиҳатидан ўзгаришлар
қилиб, юқори самарадорликка эришишга янгича ёндашув қилишдан
254
иборатдир. Педагогик инновациялар тегишли соҳада ижобий
ўзгаришларни содир этиш, сифат жиҳатдан юқори натижаларга
эришиш мақсадида қўлланилади.
Бундай тизимнинг мақсади деганда, таълимнинг мазмун-
моҳияти, белгиларини, имкониятларини, вазифаларини, тараққиёт
босқичлари ва тамойилларининг ривожланиш механизмларини ва
улардан фойдаланишга услубий тавсиялар ҳамда бу борада
педагогларда шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш жараёнини
ифодаловчи
таълим-тарбия
тизими
сифат
кўрсаткичларини
такомиллаштириб, бу соҳада юқори самарадорликка эришиш
тушунилади.
Бугунги кунда таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари
педагог кадрлар салоҳияти билан боғлиқ. Ўрганиш ва таҳлиллар
замонавий педагогнинг касбий компетентлиги тезкор ривожланаётган
таълим
жараёнларининг
талабларидан
орқада
қолаётганини
кўрсатмоқда. Бу ҳолат педагогик таълимни ривожлантириш ва
узлуксиз таълим жараёнида педагогларни тайёрлашни яхшилаш
билан боғлиқ муаммоларнинг долзарблигини кўрсатади.
Ушбу муаммоларнинг жиддийлиги шубҳасиздир – мунтазам
ўтказилаётган мониторинг жараёнларида таълим тизимининг тезкор
янгиланиши натижасида юз бераётган ўзгаришларга жавоб бериш ва
улардан ўзиб кетишга етарли тайёр бўлмаган педагог кадрлар
мавжудлиги, таълимга, шахсга ва ўқитувчилар фаолиятига бўлган
замонавий ижтимоий талаблар ва бу талабларга етарли даражада
жавоб бермайдиган педагог кадрлар тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг ҳолати акс этмоқда.
Ахборотларни қўллаш, фақат улар ўлчангани, қайта ишлангани
ҳолдагина, таълим жараёнининг барча иштирокчилари ўртасида уни
ўзлаштириш ва ўзаро алмашиш қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда
баҳолаш ва меъёрлаш амалга оширилган бўлсагина педагогик
жиҳатдан фойдали бўлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда таълим
жараёнининг асосини ташкил этадиган ахборотларни баҳолаш
муаммоси ўта долзарб ҳисобланади.
Лекин ҳар қандай ўзгаришлар ахборотларнинг муҳим таснифий
хусусиятларини: ишончлилик, тизимлаштирилганлик, тўлиқлик,
аниқлик, оперативлик, камхаржлилик, фойдалилик, қимматлиликни
сақлаб қолиши лозим. Албатта, ахборотларнинг у ёки бу
сифатларининг бўлмаслиги ёки етарли эмаслиги нафақат таълим
255
жараёнига, балки педагог фаолияти натижаларига ҳам салбий таъсир
кўрсатади.
Инсоннинг ахборотлашган жамиятда яшаш тарзининг тубдан
ўзгариши, ахборотлашган жамият вужудга келиши билан пайдо
бўлган илмий-техника ва ижтимоий тараққиётнинг воқеликлари
уларни замонавий таълим мазмунига, таълим тизимларининг кўлами
ва ривожланиш даражасига мос келмаслигига олиб келди.
Ҳозирги кунда XXI аср юксак технологиялар замони, тафаккур
ва ялпи ахборотлашув асри, глобаллашув даври, деб таъриф
этилмоқда.
Глобаллашув – инсониятнинг онгу шуури, тафаккури самараси
сифатида вужудга келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён, у чегара
ва ҳудудларни билмайдиган, тузумларни тан олмайдиган, узлуксиз
кучайиб ва ривожланиб бораётган жараёндир. Ана шундай
глобаллашув даврида ҳар қандай давлатнинг тараққий этиши, уни
ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олиши, биринчи
навбатда, давлатнинг интеллектуал салоҳияти,иш авлод таълим-
тарбияси ва замонавий кадрлар тайёрлаш тизимига боғлиқдир.
Таълимнинг инновацион электрон-дидактик шакллари – таълим
олувчининг қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда
таълим-тарбия мазмунини, таълим мақсадига мос равишда
лойиҳалаш ҳамда педагогик, ахборот-коммуникацион услублар,
шакллар ва ўқитиш усулларини татбиқ этишга йўналтирилган
психологик, умумпедагогик, дидактик ва шахсий услубий тартиблар
асосида амалга оширилувчи таълим берувчи ва таълим олувчи
ўртасидаги ўзаро таъсир тизимидир.
Ахборот-таълим муҳитини яратиш таълимда ахборотлаштириш
жараёнини
ривожлантиришнинг
объектив
натижаси
бўлиб
ҳисобланади. Таълимни ахборотлаштиришнинг мақсади ахборот –
коммуникацион технологияларни жалб қилиш ва қўллаш ҳисобига
интеллектуал фаолиятни глобал жадаллаштиришдан иборат.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш доирасида технологиялар ва
ахборотлаштириш воситаларини бир тизимга бирлаштиришнинг
педагогик, методик ва технологик асосларини ишлаб чиқишга
йўналтирилган тадқиқотлар ўтказиш лозим.
Халқаро тажрибаларнинг кўрсатишича, оддий ёзишма
асосидаги коммуникацион ахборот-таълим муҳити ижобий педагогик
натижага олиб келади. Турли шаҳарлар, минтақалар ва давлатлар
таълим олувчиларининг тармоқдаги биргаликдаги ўқув фаолиятини
256
ташкил этишнинг асосий шакли электрон, ахборот-дидактик
воситалар ҳисобланади.
Ҳар қандай муаммо ечими интеграциялашган билимни талаб
этади.
Ахборот-таълим
муҳити
чуқурлашган
билимлар
интеграциясини, нафақат тадқиқ қилинаётган муаммо юзасидан фан
билимлари
соҳасини,
балки
ҳамкорнинг
миллий-маданий
хусусиятларини, унинг дунёни билиши ва тушунишини, қарашларини
билишни ҳам тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |