Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Фойдаланилган адабиётлар

1. Иноятов У.И. Замонавий электрон дидактик воситаларни яратиш, 
таълим жараёнида ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш 
долзарб ижтимоий-педагогик муаммо.
 
Замонавий узлуксиз таълим 
муаммолари: инновация ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий 
конференция материаллари. 27 апрель, 2018 йил. 
2. Шарипов Ш.С. ўқувчилар касбий ижодкорлиги узвийлигини 
таъминлаш 
технологиялари. 
Замонавий 
узлуксиз 
таълим 
муаммолари:инновация ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий 
конференция материаллари. 27 апрель, 2018 йил. 
3. http://tmatm.uz/site/wp 
 


257 
 
 
 
 
 
2-ШЎЪБА
 


258 
ДИЁРИМИЗ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ 
БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Нурмонова Д.А.- Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, 
ф.ф.н; 
Ишанова М. - Умумий педагогика кафедраси катта ўқитувчи 
 
Аннотация.
Мазкур мақолада диёримиз алломларининг таълим-
тарбия борасидаги қарашлари илмий жиҳатдан таҳлил этилган. 
Шунингдек, мақолада диёримиз алломалари томонидан яратилган 
бебаҳо бойлик маърифат, таълим ва тарбияни, инсон камолоти ва 
миллат равнақининг энг асосий мезони эканлиги илмий жиҳатдан 
ёритилган.
Калит сўзлар:
диёр, инсон, маънавият, таълим, тарбия, 
маърифат, мовароуннаҳр, хуросон, жамият, педагогика, қадрият, 
ахлоқ 
Тарихдан маълумки, диёримиз алломалари азалдан бебаҳо 
бойлик бўлмиш маърифат, таълим ва тарбияни, инсон камолоти ва 
миллат равнақининг энг асосий мезони ва гарови сифатида қадрлаган. 
Масалан, адолатли ҳукмдор ҳақида сўз кетар экан, агар ҳукмдор 
адолатли бўлса, унинг қўл остидаги фуқаролар ҳам бахт-саодатли 
ҳаёт кечириши қайд этиб ўтилган. Шу билан бирга инсонни 
камолотга етказувчи ахлоқий хислатлар сифатида дўстлик, садоқат ва 
вафо, севги ва муҳаббат, ватанпарварлик, самимийлик, саховат, 
мурувват, эркинлик, иродалилик, жасурлик каби фазилатлари илгари 
сурилади. Салбий хислатлар сифатида эса, рашк, риёкорлик, 
худбинлик, очкўзлик, ҳирс, сотқинлик каби иллатлар қораланади. 
Шуни қайд этиш лозимки, шарқ уйғониш даврида соф педагогик 
асарлар яратиб, таълим ва тарбияда инсон етуклигининг хусусий ва 
умумий йўллари ҳақида ўлмас таълимоти билан ном қолдирган 
тарбияшунос олимлар етишиб чиқди. Шарқона фарзанд тарбияси эса 
асрлар оша ўз хусусиятларини йўқотмасдан, аксинча янада бойиб, 
эзгулик сари юксалиб бораверган. Аждодларимиз томонидан 
яратилган таълим-тарбияга оид мерос алоҳида ўрин олган. Бунга 
далил сифатида шуни айтишимиз мумкинки, аждодларимиз 
фарзандларига таълим-тарбияни оғзаки уқтириш билан кифояланмай 
балки ўзининг дидиктик, панднома асарларини яратган.
Жасурлик, адолат, садоқат ва инсонийлик каби хислатлар 
тараннум 
этилган 
Кайковуснинг 
“Қобуснома”, 
Маҳмуд 


259 
Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг 
“Қутадғу билиг”, Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бустон”, 
Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, 
Носириддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Алишер Навоийнинг 
“Маҳбуб улқулуб”, “Ҳайрат ул-аброр”, Гулханийнинг “Зарбулмасал”, 
Абдулла Авлонийнинг “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” каби ўнлаб 
дурдона асарлар асрлар мобайнида фарзандлар тарбиясида 
дастуруламал вазифасини ўтаб келмоқда. Диёримизда ёшларни 
оилавий ҳаётга тайёрлашга алохида эътибор қаратиб келинган. 
Айниқса, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн 
Сино, Юсуф Хос Хожиб, Кайковус, Алишер Навоий, Ризоуддин Ибн 
Фахриддин каби алломалар томонидан яратилган панднома асарлари 
ҳозирга қадар қимматбаҳо маънавий мерос ҳисобланади. Улар 
“Насихатнома”, “Панднома”, “Хикматнома” тарзида бизгача етиб 
келган. Бу манбааларда ёшларни ҳаётга тайёрлашда, уларда инсоний 
фазилатлар шакллантириш тарбиявий аҳамиятга эга ҳисобланган. 
Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом 
эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – 
отаонанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. 
Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. 
Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил 
бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради[1].
Шу ўринда, Шарқ уйғониш таълим-тарбия муаммоларини 
таҳлилий ўрганар эканмиз, уни икки йўналишда - қомусий олимлар 
ижодий меросида таълим-тарбия муаммоси ва соф таълимийахлоқий 
асарларда комил инсонни тарбиялаш муаммоларининг ўрганилиши 
орқали ифодаланганини кўрамиз. 
Қомусий олим Абу Наср Форобий ёшлар таълим-тарбияси 
тўғрисида фикр билдирар экан, у икки нарсани инсон ақлига 
хослигини ажратган: 1)Табиатдан олинган табиий жумбоқлар. 2) 
Таълим-тарбия натижасида эришилган ирода ва истакка мос 
интилиш. Алломанинг қайд этишича, табиий қобилият билан 
биргаликда ёшларда таълим-тарбиянинг ҳам аҳамияти беқиёсдир. Бу 
эса исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Бу соҳада буюк аллома Ибн 
Синонинг педагогик мероси айниқса, бой маънавий хазина 
ҳисобланади. Ибн Синонинг дурдона асарларида инсоний ахлоқий 
қиёфанинг шаклланишида кўп маъно, ҳикматлар, дидактик ҳикоялар, 
доно маслаҳатлар, ўгитларидаги саховатпешалик, олижаноблик, 
ватанпарварлик ҳисси ҳақидаги маслаҳатлар бугунги кунда ҳам ўз 


260 
қимматини йўқотган эмас[2]. Абу Али Ибн Синонинг таъкидлашича, 
ёшлар таълим-тарбияси тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) 
Ақлий тарбия. 2) Эстетик тарбия. 3) Жисмоний тарбия. 4. Ахлоқий 
тарбия. 5. Ҳунар ўргатиш. Ҳозирги кунда юқоридаги тарбия 
турларини ёшлар онгига сингдиришда ўқитувчи, тарбиячи билан бир 
қаторда, оилада ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади. 
Олимнинг “Тадбири манзил” рисоласида инсон табиати азалдан 
ахлоқли ёки ахлоқсиз бўлмайди, деган ғоя мавжуд. Кишидаги 
хусусиятлар ижтимоий ҳаётда секин-аста шахсий ва ўзгалар 
тажрибаси, аждодлар анъаналари, урф-одатлар, расм-русумлар, 
таълим-тарбия, ўзгаларнинг маънавий-ахлоқий таъсирида ўзида 
ижобий ахлоқий фазилатлар, хислатларни шакллантиради ёки ўзида 
мавжуд салбий майллар сабабли худбин кайфиятларга берилади[3].
Таъкидлаб ўтиш жоизки , XV аср Хуросон маънавий ҳаётида 
биринчи ўринда турган шахс Алишер Навоий эди. Алишер Навоий 
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида илм-маърифат, санъат ва адабиёт 
масалалари ҳақида сўз юритади, бу соҳа эгаларига таъриф ва тавсиф 
беради, уларнинг жамиятдаги ўрнига тўхталиб ўтади. “Маҳбуб 
улқулуб” асарининг бир неча қисми маърифат, илм-фан, маданият, 
адабиёт соҳаси вакилларига бағишланган. Алишер Навоийнинг Шарқ 
таълими, одоби, ахлоқ меъёрлари ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари, 
маърифатпарварлик қарашлари асрлар ўтса-да, ўз қадр-қимматини 
йўқотмай келмоқда. Унинг давомчиларидан бири эса кичик 
замондоши Заҳириддин Муҳаммад Бобур бўлди. Машҳур давлат ва 
санъат арбобларидан бири бўлган бу шахс ўз асарларида Кошифий 
ҳамда Навоий китобларида акс этган ахлоқий қарашларни давом 
эттирди. Бобур қўл остидаги беклар, амирзодалардан инсонийлик, 
адолатпарварлик, дўстга вафодорлик туйғулари билан ҳокимиятни 
бошқаришни талаб қилган. Ҳукмдор ва ижодкор шахслар ҳақида 
сўзлар экан уларнинг аввало инсонийлик, дўстни улуғлаш, дўстга ва 
ёрга вафодорлик томонларига чуқур эътибор қаратади.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимиздаги 
таълим-тарбия борасидаги амалга оширилаётган ишларимиз бу кенг 
жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб қувватлашни 
талаб қиладиган умумий масалага айланиб бормоқда. Бугунги замон 
шиддати, таълим-тарбия борасида теран фикрлашни тақоза этаётир. 
Зеро, келажагимиз пойдевори илк маънавият маскани ҳисобланмиш 
билим даргоҳларида яратилади. Халқимизнинг эртанги куни қандай 
бўлиши фарзандларимизни бугун қандай таълим ва тарбия олиши 


261 
билан бевосита боғлиқ. Бунинг учун албатта, ҳар бир ота–она, устоз 
ва мураббий хар бола тимсолида аввало ҳар томонлама етук, 
баркамол шахсни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish