Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Adabiyotlar ro‘yhati 
1.
Mirziyoyev Sh.M. Xarakatlar strategiyasi. Toshkent: O‘zbekiston, 
2017. – 104b. O‘zbekiston tarixi.Darslik.T.,2019. 
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА МАСЪУЛИЯТ 
ҲИССИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
Абдуллаева Н. Ж. - Андижон давлат университети Умумий 
педагогика кафедраси мудири, доцет,п.ф.н., 
Собиржонова Н. Ҳ. -Бошлангич таълим ва спорт тарбиявий 
иши йўналиши талабаси 
Аннотация.
Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларида 
масъулият иссини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари талқин 
қилинган. 
Калит сўзлар
: масъулият хисси, устувор омиллар, замон 
талаблари, таълим тизими, сабаб ва оқибат, жавобгарлик

Бугунги кунда таълим соҳаси тараққиётнинг, миллат 
равнақининг устувор омилларидан бириэканлиги эътироф этилган 
ҳолда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тараққиёт омили бўлган
таълим тизимини тубданислоҳ қилиш, мазмунан бойитиш, таълим 
тизимига илғор инновацион технологияларни жорий этиш ва уни 


183 
замон талаблари даражасига кўтариш бизнинг мамлакатда олиб 
борилаётган бу борадаги сиёсатнинг асосий ғоялари хисобланади. Тез 
ўзгараётган давр педагогларни ҳам давр билан ҳамнафас қадам 
ташлашга, доимо ўз устида ишлашларига, таълим-тарбия бериш 
жараёнига янгича ёндашув асосида ҳаракатланишга ундамоқда Бу 
албатта ҳар бир ўқитувчидан юқори даражада масъулият ва 
жавобгарликни хис этишларини талаб этади. Шунга мос равишда 
ўқувчиларга таълим-тарбия беришда аввало уларда гўзал хулқни ва 
юқори интеллектни шакллантириш билан бир қаторда шахс учун 
мухим бўлган унинг келажагини таъминловчи сифатлардан бири 
бўлган масъулиятни ҳам шакллантиришга алоҳида эътибор 
қаратилиши мақсадга мувофиқдир. 
Ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашга бошланғич 
таълим давриданоқ мухим вазифа сифатида қаратилиши лозим. Зеро, 
бу даврда ўқувчида шаклланадиган хулқ-атвори сифатлари секин-
аста кейинга босқичларида мустаҳкамланиб боради.
“Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда 
“жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, бирор иш, 
хатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун жавобларликни англатади19 .
«Тарбия» энциклопедиясида «масъулият»га қуйидагича изоҳ 
берилган: масъулият — хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг оқибатлари 
натижаси учун бўлган жавобгарлик20 . Дарҳақиқат таъриф юзасидан 
қуйидагича муносабат билдирамиз: сабаб ва оқибат, оқибат ва натижа 
тушунчалари доимо ёнмаён ҳодисалардир яъни хатти-ҳаракат билан 
боғлиқ жараёнларнинг якуний ҳолатини ифодалайди. Шу сабаби 
кўпроқ оқибат учун жавобгарлик дея талқин этилади. Юқоридаги 
фикрлардан келиб чиқиб, хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари 
учун жавобгарликни туйиш- бу масъулиятлиликдир. Масъулият 
ижтимоий тарбия мезонларидан бири бўлиб, шахснинг ҳар бир 
фаолиятини натижаси унинг ўзи ва ўзгалар учун фойдали бўлишини 
англай олиш қобилиятидир. Масъулиятнни тарбиялашга бола 
ҳаётининг илк йилларидан киришмоқ керак.
19
Узаков, И. А. «Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини / И. А. Узаков. — Текст : 
непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 251-254.
20
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е — М. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. — 671 б.


184 
Масъулиятли ўқувчи ахлоқан тарбияланган,муайян ижтимоий 
меъёрларга амал қилувчи, ўз устида ишлаш кўникмасига эга ва энг 
асосийси фаолияти натижаси учун жавобгарликни туя оладиган 
бўлиши лозим. Болани имкон қадар мустақил фаол фаолият 
юритишга, 
ўзи 
қарор 
қабул 
қилишига, 
фаолиятини 
ўзи 
режалаштириш ва назорат қилишга тайёрлаб бориш керак. Болалар 
ота-она, устозлари олдида ўз хатти-ҳаракати натижаси учун 
масъулиятли бўлишга интилишлари зарур.Уларни масъулиятли 
қилиб 
тарбиялашда 
ота-оналарнинг 
шахсий 
намунаси 
муҳимхисобланади. Оиладаги ахлоқий муҳит, ота-она ва фарзанд 
ўртасида ўзаро муносабатлар, болаларни қуллав-қувватлаш, уларни 
мустақил ўз фаолиятини назорат қилишга ўргатиш, болаларнинг 
мактабдаги фаолияти билан қизиқишлари масъулият тарбиясининг 
янада такомиллашувигв олиб келади. Бизнинг фикримизча, 
масъулият муайян хатти-ҳаракат орқали ижтимоий фаолиятни 
бажариш, шунингдек, инсонлар олдида жавобгарликни ҳис этишдир. 
Шахс масъулият ҳиссининг мавжудлиги хатти-ҳаракатларини муайян 
тартибга солади ва мақсадли фаолият сари ундайди. Масъулият хисси 
турли ёшда турлича намоён бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларида 
эса масъулиятлилик ўзига хос хусусиятларни намоён қилади. 
Ўқувчиларнинг ўйин, ўқиш ҳамда меҳнат фаолиятларини амалга 
оширишдаги масъулияти масалаларига тўхталиб ўтамиз. Ўйинни 
орқали ўқувчиларга турли хил топшириқлар берилади ва унда 
иштирок этиш жараёнида ўқувчилар жамоа бўлиб ҳаракатланиш, 
мажбуриятни бажариш, жамоанинг обрўсини сақлаш учун курашиш, 
тенгдошларига ёрдам бериш, вазиятга тўғри ёндашиш, ғолиблик сари 
интилиш каби сифатларнинг тарбияланишида алоҳида аҳамиятга эга. 
Имкон қадар ўйин орқари белгиланган мақсади ва вазифаларининг 
тўла бажарилишига эришиш, болаларда муайян сифатларни таркиб 
топишида муҳим аҳамият касб этади. Бу орқали уларда якуний 
натижаларга эришиш учун курашиш хисси тарбияланади. Ўйин 
фаолияти бошланғич синф ўқувчиларининг меҳнат ва ўқиш 
фаолиятига масъулиятли ёндошувини қарор топишида муҳим 
ахамият касб этади. Шу сабабли ўқитувчиларнинг ўйинни 
бошлашдан аввал ўқувчиларга улар зиммасига юклатилган 


185 
вазифаларнинг бажарилишига масъулият билан ёндашишлари муҳим 
эканлигини таъкидлаб кўрсатилади. 
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларида 
масъулият хиссини шакллантириш учун уларга ёш хусусиятларини 
инобатга олган ҳолда топшириқлар бериш, яъни синфда навбатчи 
бўлиши, зеро, навбатчилик қилиш ўқувчилар зиммасига маълум 
вазифаларни юклаш билан бирга уларни бу жараёнга жиддий қарашга 
ўргатади. Юқорида қайд этилган холатлар ўқувчиларда меҳнатга 
масъулиятли муносабатни таркиб топишига туртки бўлади. Меҳнатга 
масъулиятли муносабатда бўлиш, ўз навбатида ахлоқнинг энг муҳим 
таркибий қисми ҳисобланади.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish