156
Xорижий давлатлар олий
таълим тизими ривожланиш
тенденцияларининг
қиёсий
таҳлили
натижасида,
етакчи
давлатларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши, миллий, тарихий
анъаналари асосида шаклланган жиҳатларини ўрганиш катта амалий
аҳамиятга эга.
Европадаги таълим тизимида Буюк Британия ОТМлари алоҳида
ўрин тутади. Буюк Британиянинг таълим тизимидаги энг катта
бойлиги, бу унинг университетларидир. Бугунги кунда бутун дунёга
машҳур Оксфорд ва Кембридж университетларидир. Бу гуруҳга
Шотландиянинг Сент-Эндрюс, Глазго, Абердин ва Эдинбург
университетларини ҳам киритиш мумкин.
Европа Иттифокида олий таълим бўйича ягона маконнинг
шаклланиши ва ривожланишига хукуматлараро келишилган ва
имзоланган, таълим тизими мобилликни
таъминловчи БОЛОНЬЯ
ДЕКЛАРАЦИЯСИ сабаб бўлди. 1988 йилда имзоланган Сорбона
Декларациясининг тўрт иштирокчиларидан бири Буюк Британия эди.
Болонья жараёни ва Декларациянинг асосий максади юқори таълим
сифатига эришишга каратилган бўлиб, таълим муассасалари аро
баҳслар, дебатлар, таълим сифатини таъминлаш,
аккредитация
ўтказиш масалалари бўйича, сифат кафолати бўйича, Британия
Агентлиги муҳим фаолият олиб борди. (Quality Assurance Agency for
Higher Education QAA) мустақил орган олий таълим муассасалари ва
колледжлар томонидан молиялаштирилади. Бу агентлик олий таълим
сифатини таъминлаш бўйича Европа Ассоциацияси таркибига
киради. Яқин муддатлардан бери Германияда ўқув юртларида
назарий билимларни олиш билан бир қаторда иш берувчи-корхонада
ишлаш асосида амалий тажрибаларни ҳам орттириб боришга
йўналтирилган таълим усули кенг тарқалиб бормоқда. Бу таълим
беришнинг дуал тизими ҳисобланади.
Германияда ушбу тизим
анъанавий таълим тизимидан фарқ қилади, Федерация олий таълим
вазирлигининг
маълум
қилишича,
немис
мактаблари
битирувчиларининг тахминан 60% Duales Studium тизимида ўқишни
давом эттириш хоҳишини билдирганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда
ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда
ОТТдаги профессор-ўқитувчиларнинг интеллектуал салоҳиятидан
янада
унумлироқ
фойдаланиш,
замонавий
илм-фан
ва
технологияларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал қилиш ҳамда
профессор-ўқитувчилар, мутахассис-олимлар, катта илмий ходим-
157
изланувчи ва мустақил изланувчилар томонидан олиб борилаётган
илмий-тадқиқотларнинг юқори натижавийлигига эришиш ҳамда
натижаларни иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига, таълим жараёнига
татбиқ этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада
мустаҳкамлаш, илм-фаннинг таълим амалиёти билан мустаҳкам
алоқасини таъминлаш, яъни кадрлар тайёрлаш
тизимида илм-
фаннинг узвийлигини қарор топтириш, янги замонавий илмий
лабораториялар фаолиятини юқори савияда ташкил этиш ва улардан
унумли фойдаланиш бугунги кунда ОТМлари олдида турган муҳим
вазифалардандир.
Олий ўқув юртларида илмий тадқиқотларни олиб бориш учун
иқтидорли ёш олимларнинг купрок жалб этиш ва хориждан етакчи
мутахассис-тадқиқотчиларни тажриба
алмашиш учун шароитлар
яратиш зарур. Таълим тизимида мутахассисларни меҳнат бозорида ўз
ўрниларини топишлари учун таълим муассасалари ўртасида
рақобатни ташкил этиб, хусусий таълим муассасаларини ташкил
этиш керак. Inpact Factor илмий журналларга ҳар бир таълим
муассасаси йўналишидан келиб чиқиб, обуна бўлиш ва бу
журналларга ОТМ илмий тадқиқот ишлари натижаларини чоп
этишни кенгайтириш ва илмий мақолалар
чоп этган профессор-
ўқитувчларни рағбатлантириш тизимини яратиш керак.
Ривожланган чет эл давлатларининг тажрибаларидан келиб
чиққан ҳолда, тадқиқот ишлари ва ишланмаларини манфаатдор
ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар ва юридик шахслар
томонидан молиялаштириш масалалари амалга оширилиши лозим.
Ўзбекистон олимларини чет эл олимлари билан ҳамкорликдаги
илмий тадқиқот ишларини олиб боришларини жадаллаштириш
лозим. Бу мақсадни амалга оширишда олимларимиз ўзларининг
илмий тадқиқот ишлари натижаларини
чет элдаги нуфузли илмий
журналларда чоп этишлари, ҳалқаро миқёсдаги илмий анжуманларда
фаол қатнашишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: