Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

Литература
1. https://westysluzk.jimdofree.com/номера/подходы-к-обучению-
русск-яз/ 
2. 
Алефиренко Н.Ф. Лингвокультурология. Ценностно-
смысловое пространство языка: Учебное пособие. – М.: Флинта: 
Наука, 2010. – 284 с. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА 
ГЕОМЕТРИК МАСАЛАЛАР ЕЧИШДА ТАСАВВУРНИ 
КЕНГАЙТИРИШ 
Пўлатова К.Н. – НавДПИ, "Математика" кафедраси 
ўқитувчиси 
 
Аннотация:
ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг 
математика дарсларида геометрик масаллар ечиш усуллари, уларнинг 
фазовий тасаввурларини ўстириш ҳақида фикр юритилади. 


441 
Калит сўзлар:
таълим-тарбия, математика, геометрик 
масалалар, фигура, тасаввур, арифметик, алгебраик, чизғич, 
учбурчак. 
Аннотация:
в данной статье рассматриваются методы решения 
геометрических задач на уроках математики учащихся начальных 
классов, развитие их пространственного воображения. 
Ключевые слова:
образование, математика, геометрические 
задачи, фигура, воображение, арифметика, алгебра, линейка, 
треугольник. 
Сўнги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг 
сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчи ва талаба ёшларда 
замонавий билим, кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари 
ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, 
таълимнинг узвийлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг ”Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак 
интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз
тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб 
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг 
бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, - деб таъкидлаши 
таълим соҳасининг янгиланишида устивор вазифа бўлиб саналади. 
Чунки шу жамиятда яшайдиган инсон кенг фаолиятга тайёрланар 
экан, унинг ривожланиши, тафаккурини янгилашда ўқув жараёнига 
илғор технологияларини киритиш ўқувчиларнинг мустақил эркин 
фикрлаш ижодкорлик фаолиятларини, ақлий қобилиятини 
ривожлантиришини тақазо этади[1.89].
Математика дарсларида замонавий методик воситалардан 
фойдаланиш ўқитувчига мавзунинг тўлиқ ўзлаштирилишига ёрдам 
берибгина қолмасдан, ўқув жараёнида ўқувчиларнинг ўзлари фаол 
иштирок этишларини ҳам таъминлайди. Бу эса математика фанини 
ўқитишда ижобий натижаларга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади. 
Бошланғич синф математика дарсларида геометрик масалаларни 
ечишдан аввал болаларнинг фазовий тасаввурларини ўстиришдан, 
уларда турлича геометрик фигура , (нуқта, тўғри ва эгри чизиқ, тўғри 
чизиқ кесмаси, эгри чизиқ, тўғри бурчак ва тўғри бўлмаган бурчак, 
турлича кўпбурчаклар, доира, айлана) ҳақида тасаввур ҳосил 
қилишдан иборат. Болалар бу фигураларнинг ҳар бири алоҳида 
турганда ҳам, таниш фигура бошқа бир фигуранинг қисмини ташкил 


442 
этганда ҳам уларни таний олишлари, фарқлай олишлари, уларни 
тасвирлай олишлари, берилган бир неча фигурадан бошқа бир фигура 
ясашни ўрганишлари керак[2.113]. 
Қалам учининг қоғоздаги изи, бўрнинг доскадаги изи нуқта 
ҳақида тасаввур беради. Биринчи синф ўқувчиларида тўғри чизиқ 
ҳақида тасаввурларни таркиб топтириш уларнинг ҳар хил амалий 
ишларни бажаришларида содир бўлади. Масалан, бўр суртилган 
ипни таранг тортиб туриб қўйиб юборилса, доскада тўғри чизиқ бир 
қисмининг образи ҳосил бўлади. Уни ҳар иккала томонга давом 
эттириш мумкин. 
Чизғич ёрдамида ҳам, бошқа усуллар билан ҳам тўғри чизиқ ясаш 
мумкин. Масалан, қоғоз варағини буклаш йўли билан тўғри чизиқ 
ҳосил қилиш мумкин, буклаш чизиғи тўғри чизиқ бўлади. Бунда 
болалар диққатини шу фактга қаратиш муҳимки, қоғоз варағини ҳар 
хил йўналишда букилганда ҳам натижа бари бир бир хил бўлиб, 
тўғри чизиқ тасвири ҳосил бўлади. Доскада тўғри чизиқ вазиятини 
ўзгартириш, яъни уни горизонтал, вертикал ва қия ҳолда чизиш ҳам 
муҳимдир. Машқларни бажариш жараёнида ўқувчилар тўғри ва эгри 
чизиқларнинг баъзи хоссалари билан танишадилар. Масалан, болалар 
нуқтадан чизиқлар ўтказиш бўйича машқ қилиб, бир нуқта орқали 
исталганча тўғри ва эгри чизиқ ўтказишлари мумкин, икки нуқта 
орқали битта тўғри чизиқ, исталганча эгри чизиқ ўтказиш мумкин, 
деган хулосага келадилар. 
Сонли ифодалар фақатгина арифметик ифодаларда 4 амални 
бажариш эмас, геометрик масалалар, арифметик ва алгебраик 
масалаларни ечишда бевосита қўлланилади. Масалан, учбурчакнинг 
периметри, кубнинг ҳажми, миқдорлар тўғрисида сонли ифодалар 
қўлланилади. Учбурчакнинг томонлари 3 см, 4 см, 5 см бўлса, унинг 
периметри қанча? 3 см 

4 см 

5 см= 

12 см Йиғинди сўзи билан 
таништиришда унинг икки хил маънода ишлатилишини тушунтириш 
керак. 1) икки сон орасига "

" ишора қўйиб йиғиндини топиш. 2) 
битта сон олиб уни иккита сон йиғиндиси шаклида турли кўринишда 
ёзиш: 
Геометрик материалларни ўрганиш: 
- геометрик фигуралар ҳақидаги тасаввурлар заҳирасини тўплашга 
(кенгайтиришга); - фазовий фикрлашни тараққий эттириш, таҳлил 
қилиш, 
умумлаштириш, 
тасаввур 
этиш 
кўникмаларини 
шакллантиришга;


443 
- муҳим амалий кўникмаларни ривожлантиришга;
- болаларни кейинчалик геометрияни ўрганишга тайёрлаш учун 
хизмат қилади.
"10 гача бўлган рақамларни номерлаш" мавзусини ўрганишда 
болалар нуқта ва кесмалар билан танишадилар, улардаги учбурчак, 
тўртбурчак, бешбурчаклар ва бошқа кўпбурчаклар ҳақидаги 
тушунчалари кенгаяди. "100 рақамигача бўлган сонларни қўшиш ва 
айириш" мавзусини ўрганишда эса тўғрибурчак, тўғрибурчакли 
тўртбурчак, квадратлар, кўпбурчакларнинг бир кўриниши сифатида 
ўрганадилар. II ва III синфларда геометрик фигуралар ҳақида 
тасаввур кенгаяди ва чуқурлашади. Бундай тасаввурларни 
шакллантиришда қуйидаги топшириқлардан фойдаланиш мумкин:
- геометрик фигуралар ва уларнинг элементлари чизилади. (Бу 
ҳолатда зарурий атамалар ўрганилади, геометрик фигураларни таниб 
олиш ва ўзаро фарқлаш кўникмалари шаклланади;
- катак дафтарда чизғич ва учбурчак фигураларни ясаш;
- фигураларни гуруҳларга ажратиш;
- фигураларни қисмларга ажратиш ва бу қисмлардан бошқа 
фигуралар ясаш;
- турли предметлар ва уларнинг қисмларининг геометрик шаклини 
яратиш;
- (III синфда) шартли белгилар ёрдамида геометрик чизмаларни ўқий 
олиш кўникмаларини шакллантириш.
Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида геометрик тасаввурни 
шакллантириш методикасида маълум шаклдаги реал предметдан 
унинг тасвири томон ва аксинча, тасвирдан реал предметлари томон 
бормоғи керак. Геометрик элементларни ўрганишда қуйидаги 
методлардан масалан; геометрик моделлаштиришдан фойдаланиш, 
қоғоз, чўплар, пластилин ва симлардан фигураларнинг моделларини 
ясаш, қоғозда геометрик фигураларни чизиш-болалар онгида 
геометрик тасаввурни ривожлантиришга омил бўлади [3.52]. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўқувчиларда геометрик 
тасаввурларни таркиб топтириш, уларни чизиш ва ўлчаш малакалари 
билан 
қуроллантириш, 
улар 
тафаккурини 
ривожлантириш 
масалаларига геометрия элементларини ўргатишда қўлланадиган 
ўқитиш методлари жавоб беради. 

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish