Замонавий қурилиш материаллари, буюмлари ва технологиялари



Download 14,42 Mb.
bet21/37
Sana08.04.2022
Hajmi14,42 Mb.
#538161
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Bog'liq
2 5213445090176930857

6.2. ИЗОРОК
Минерал пахта тайёрлаш учун хом ашё материалларини танлаш аввало ишлаб чиқариладиган махсулотга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан холда амалга оширилади. Минерал пахта ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлиб габбро-базальтли тоғ жинслари хизмат қилади (48- расм). Ишлаб чиқаришда хом ашё компонентларнинг кимёвий, минералогик ва фракцион таркиби, унинг намлигини аниқ назорат қилиш ишлаб чиқаришдаги омиллардан биридир (48-54 расмлар).


48- расм. Изорок минерал пахтаси ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси

49-расм. Хом ашёни қазиб олиш.
II. Компонентларни хумдонларда эритиш 15000С ҳароратда амалга оширилиб, ўнлаб параметрлар компьютер ёрдамида назорат қилиниб, зарур кимёвий таркибли ва қовушқоқликдаги эритма тайёрланади.
 
50- расм. Компонентларни тайёрлаш ва эритиш
Эритиш ваннали хумдон ёки кокслаш вагранкасида амалга оширилади. Ваннали хумдон горелкалар ёрдамида қиздириладиган резервуардан иборат бўлиб, унга компонентлар дозаторлар ёрдамида ўлчаб солинади. Кокслаш вагранкаси эса маҳсулдорлиги оширилган сўнги авлод эритиш агрегатидир.
III. Эритма центрефугага тушиб, марказдан қочувчи кучлар ёрдамида тола ҳосил бўлади ва ҳаво оқими ёрдамида тола йиғиш камерасига ўтказилади. Камерада толага боғловчи, модификацияловчи қўшимча ва чангдан холи қилувчи қўшимчалар билан ишлов берилади.
Тола валлари минутига 7000 марта айланувчи кўп валли центрефуга ёрдамида ҳосил қилинади. Ҳосил қилинган тола барабан туридаги камерада чўктирилади ва унга сув шимдирмайдиган ва чангдан холи қилувчи қўшимчалар билан ишлов берилади.
IV. Минерал толали гиламни ҳосил қилиш учун толани тегишли равишда тақсимлаш маятникли тақсимлагич ёрдамида бир неча қават қилиб, толалар йўналишини ҳар хил қилиб жойланади. Кейин минерал толалардан хосил қилинган кўрпа қўшимча зичланади.

51- расм. Минерал толали гиламни ҳосил қилиш
V. Ҳосил қилинган кўрпа иссиқлик ишлов бериш камерасига ўтказилади. У ерда боғловчи полимеризациялашади ва зарур хоссаларга -қалинлик, зичлик ва мустаҳкамликка эришади.

52- расм. Минерал пахтага иссиқлик ишловини бериш
VI. Маҳсулотни замонавий кесиш узели вертикал фреза ва горизонтал тасмали арралар билан жихозланган бўлиб, улар узунлиги, кенглиги ва қалинлиги бўйича аниқ ўлчамдаги минерал плита ва кўрпаларни ҳосил қилиш имконини беради.

53- расм. Маҳсулотни замонавий кесиш узели
VII. Махсулотни термочидамли пленкага упаковка қилиш ишлаб чиқариш самарадорлиги ва махсулот турига қараб ишлаш режими автоматик равишда бошқариладиган учта машинадан иборат линияда амалга оширилади. Конвейернинг манипуляторлари минерал плита ва кўрпаларни автоматик равишда ўлчамлари бўйича саралайдилар.


  1. 54- расм. Маҳсулотни термочидамли пленкага упаковка қилиш

VIII. Қуруқ шароитли ёпиқ омборда сақланаётган тайёр махсулот истеъмолчининг талабига кўра автомобиль ёки темир йўл транспорти ёрдамида етказиб берилиши мумкин.

Download 14,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish