6.7. Энергия тежовчи уй ишончли келажакни таъминлайди
Германияда энергия нархи анчадан бери чўзилиб келаётган муаммо бўлиб қолган. Ёқилғининг қазиб олинадиган турлари нархи доим ўсиб бормоқда ва истиқбол оптимизмдан далолат бермаяпти. Уй эгалари нархларнинг бундай босимига қаршилик қила олмаяптилар. 2002 йилдан бери амал қилувчи энергияни тежаш тўғрисидаги кўрсатма янги қурилган ва қайта қурилган уйлар учун ёнилғи истеъмоли кўрсаткичини йилига фақат 9,5 л/м² миқдори билан чеклайди. Бу ҳам вазиятни бироз яхшиланган бўлса ҳам, оилавий бюджетдаги юк ҳали ҳам анча юқоридир. Мазкур муаммонинг муқобил ечими энергияни тежовчи уй ҳисобланади. Мисол тариқасида Унтерфранхендаги шундай уйнинг энергетик балансини келтириш мумкин, бу баланс оилаларни янги уйга кўчирилганда бир йил кейин тузилган эди. Мазкур уйнинг иситилиши учун иссиқлик энергиясига ва иссиқ сув олишга бўлган эҳтиёжи йилига 1 м² фойдали юзага квт.соат бирламчи энергияни ташкил этади. Бу миқдор иссиқ сув олиш ва уйнинг 263,5 м² иситиладиган юзини иситиш учун 5,3 л мазут сарфланишига мос келади. Шундай қилиб, энергияни истеъмол қилиш кўрсаткичи энергияни тежаш тўғрисидаги кўрсатмада кўзда тутилган кўрсаткичдан 44% паст. Бу ҳақда кўпчилик уй эгалари орзу қилишади. Уйдан фойдаланишнинг биринчи йилида иситиш ва иссиқ сув қиймати 750 еврони, яъни йилига 2,85 евро/м² ни ташкил этди. Бундай оз миқдорда энергия сарфланишга эга бўлган бу уй йилига 60 квт.соат/м² миқдорида энергия истеъмол қилиш тўғрисидаги энергияни тежовчи уйга бўлган талабларга мос келади.
Бундай ғаройиб натижага қандай эришилди? Аввал бошданоқ, гап фақат замонавий меъморий безаш тўғрисида эмас, балки иситиш ва иссиқ сув олиш учун минимал энергия сарфлаш тўғрисида олиб борилди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда уй энергия тежовчи қилиб лойиҳаланган эди. Мазкур уйнинг жуда кам энергия истеъмол қилишини асосан унинг конструкцияси билан изоҳланади. Деворларнинг рационал конструкцияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, иссиқлик изоляцияси ана шундан бошланади. Фойдаланилган қурилиш материали порит кўпикбетон яхши иссиқлик изоляцияси учун шароит яратади. У хоналарда қулай микроиқлимни таъминлайди ва энергия истеъмолини анча камайтиради. Ташқи деворларни қуриш учун материал сифатида қалинлиги 8 см бўлган минералкўпик материалдан ишланган изоляцияли қалинлиги 30 см ли поритли ясси блоклардан фойдаланилди. Бундай блокларнинг бошқа қурилиш материалларига қараганда афзалликлари, биринчи навбатда, уларнинг ғовакли тузилиши билан таъминланувчи юқори иссиқлик изоляцияси қобилияти, шунингдек, юқори даражадаги мустаҳкамлигидир. Бундан ташқари, енгил йирик ўлчамли блокларнинг юпқа қатламли аралашма устига териб чиқиш сезиларли даражада тежам берди.
Бу уйнинг кам энергия истеъмол қилишига бошқа омиллар ҳам таъсир этган, жумладан, изоляцияловчи ойналар ўрнатилган ёғоч деразалар, иссиқлик изоляцияловчи том, зарбали шовқинлардан изоляция қилиш учун минерал толалардан тайёрланган матолар билан подвал устёпмалари, шунингдек, гараж билан ишчи кабинет ўртасидаги изоляцияланган тўсиқ кабилар. Энергияни тежашда катта улушга ёғоч ва гранулаланган ёнилғи билан ишловчи газ қозони ва печи ёрдамида бинони иситиш ҳисобига эришилди. Оловдон биринчи қаватда 70 м² юзани иситади ва қулай микроиқлим ҳосил қилади. Қуёш термобатареяси қуёш энергияси ёрдамида хўжаликка керакли сувни иситади.
Do'stlaringiz bilan baham: |