6.4. “Schwenk” енгил қурилиш плиталари
Енгил қурилиш плиталари ва кўп қаватли енгил қурилиш плиталари– булар изоляцион материалларни ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этиладиган энг ишончли изоляцион плиталарнинг биридир. Такомиллаштириш туфайли, масалан минерал пахтадан қистирмали кўп қатламли енгил қурилиш плиталарини ишлаб чиқиш туфайли изоляцион материалнинг бу тури келажакда ҳам ўз қийматини йўқотмайди.
Цемент боғловчили “Schwenk” енгил қурилиш плиталари узоқ муддат давомида сақланган, чиримаган ёғочдан олинадиган узун толалардан иборат. Бу жуда бир жинсли ёғоч толасига юқори сифатли цемент аралашмаси сингдирилади, мустаҳкам плиталар тарзида прессланади.
6.5. Минерал пахта қистирмали “Schwenk” енгил
изоляция плиталари
Минерал пахтадан қистирмали “Schwеnk” енгил изоляция плитаси ички қатлами минерал пахтадан ва бир жинсли структурага эга ёғоч толасидан 7,5 мм қалинликдаги, цемент боғловчи ёрдамида бириктирилган иккита устки қатламдан иборат. Минерал пахтали кўп қатламли “Schwenk” енгил қурилиш плиталари барча турдаги саноат, хўжалик ва жамоат биноларини, айниқса павильонларни қуриш учун яроқлидир.
Бу плиталар яхши акустик хоссаларга ҳам эга. Плита сиртининг ғовак структураси ва минерал пахта қистирмали плиталарнинг мутлақо товуш ютишини таъминлайди.
Минерал пахтадан қистирмаси бўлган “Schwenk” плиталари – бу кўп қатламли енгил қурилиш плиталарини ишлаб чиқаришга қўйилган янги қадамдир.
6.6. Ёғоч қипиғидан ишланган ”Schwenk” изоляция ғиштлари
Ёғоч қипиғидан тайёрланган “Schwenk” изоляцион ғиштлари икки томонлама иссиқлик изоляциясини, иссиқликни оптимал аккумуляциялашни, юқори ҳаво сингдирувчанлигини ва жуда яхши товуш изоляциясини ўзида мужассамлаштирган. Санаб ўтилган хоссалари туфайли бу ғиштлар ажойиб девор материали ҳисобланади. Ёғоч минг йиллар мобайнида синалган табиий изоляцион материал сифатида фойдаланиб келинаётгани ёғоч қипиғидан изоляцион ғишт яратишга туртки бўлди. Ёғоч қипиқлари минераллаштирилади, яъни цемент ёрдамида тошга ўхшаш материалга айланади. Бунда ғовакли структура бузилмайди, бу эса яхши изоляцион хоссаларни таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Шу тарзда олинган изоляцион материал қолипларда прессланади. Ёғоч қипиқли “Schwenk” изоляция ғиштларидан тикланган деворлар ёғоч ва бетоннинг афзалликларига эга бўлиб, уларнинг камчиликларини ўзида сақламайди.
Ёғоч қипиқларидан тайёрланган “Schwenk” изоляция ғиштларидан фойдаланиш оддийлиги билан ажралиб туради. Улар қуруқ ҳолида терилиб, бетон билан тўлдирилади. Бунда иссиқлик кўприклари бўлмайди, чунки аралашма тўлдирилган чоклар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |