6.10. “Fermacell” плитаси Гермпниянинг “Fermacell” плитаси қоғозни иккиламчи қайта ишлашда олинган қоғоз толалари ва гипсдан иборатдир. Иккала табиий хом ашё компонентлари аралаштирилади ва сув қўшилгандан сўнг қовуштирувчидан фойдаланилмагани ҳолда юқори босим остида барқарор плиталарга прессланади, кейин қуритилади, сувдан итарилувчи воситалар сингдирилади ва керакли ўлчамдаги шакллар қирқиб олинади.
Сувли муҳитда гипс толаларни ўзига тортади. Бу “Fermacell” плиталарига мустаҳкамлик ва ёнғинга бардошлик беради. Уларнинг таркиби туфайли бу плиталар ҳам қурилиш, ҳам ёнғинга қарши ва намликка чидамли плиталар сифатида фойдаланиши мумкин.
6.10.1. “Fermacell” плиталарининг қурилишда физикавий хоссалари 6.10.1.1. Товуш изоляцияловчи хоссалари Турли хил муассасаларда ўтказилган синовлар “Fermacell” плиталарининг жуда юқори товуш изоляцияловчи хоссаларга эга эканини тасдиқлади. Шу плиталардан фойдаланган ҳолда тайёрланган деворлар ва тўсиқларни синаш жараёнида товуш изоляцияси даражаси 86 дБ гача етиши, зарбавий шовқинлардан товуш изоляцияси даражаси 16 дБ гача (енгил тўсиқларда) ва 24 дБ гача (массив тўсиқларда) яхшиланади.
6.10.1.2. Ёнғиндан ҳимояловчи хоссалари Қалинлиги 10; 12,5; 15 ва 18 мм бўлган сиртиuга ишлов берилган “Fermacell” плиталари РА III.4.6 синов баённомалари асосида DIN 4102 (1 қисм) стандарти бўйича ёнмайдиган қурилиш материали сифатида Берлиндаги Қурилиш техникаси институти томонидан фойдаланишга рухсат этилган.
Материалларни F 30 дан F 120 ёнғинга бардошлилик синфи учун девор конструкциялари ва тўсиқлар конструкцияларини синаш бўйича немис ва европа лабораторияларида ўтказилган.
6.10.1.3. Товуш изоляцияси Ер тузилиши, қурилиш ва шаҳар қурилиши федерал вазирлигининг W 30/80 қарорида белгиланган “Fermacell” плиталари иссиқлик ўтказувчанлигининг ҳисобий қийматлари диффузияга қаршилик коэффициенти 11 ва зичлик 1.180±50 кг/м3 бўлганда 0,36 Вт/м.К ни ташкил этади.
57-расм. Иссиқликни кам ўтказувчи девор конструкцияси.
1. Сувоқ. 2. Styropor 120 мм WLG 035. 3. Fermacell (гипс-толали плита) 12,5 мм. 4. 160 мм қалинликдаги ёғоч конструкция. 5. Ёғоч синч орасидаги минерал пахта WLG 035. 6. Пар изоляцияси - 0,2 мм.
7.) Ҳаво қатлами - 10 мм. 8. Минерал пахта WLG 040 -50 мм
9.) Латунь 60 мм.
10.) Fermacell (гипс-толали плита) 12,5 мм.
58-расм. Ташқи девор конструкцияси. 1. Fermacell - гипс-толали плита 15 мм.
2. Иссиқлик изоляцияси билан ораси тўлдирилган ёғоч синч - 40 мм
3. Пар изоляцияси.
4.. Иссиқлик изоляцияси билан ораси тўлдирилган ёғоч синч - 120 мм.
5. Fermacell - гипс-толали плита 15 мм.
6. Термо-фасад 107 мм.
Умумий қалинлиги 297 мм.