ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2020, 6 (91)
ахборот портали ва ахборот-кутубхона муас-
сасалари фаолият юритмоқда.
Давлатимиз томонидан яратилаётган шун-
дай даврда бундан унумли фойдаланмоқ
керак. Айни пайтда мамлакатимизда 1400
дан зиёд оммавий ахборот воситалари фао-
лият юритмоқда
1
. Бугун юртимизнинг мил-
лий ахборот маконида газета, журнал, радио
ва телевидение каби анъанавий ОАВ билан
бир қаторда, рақамли ва мобил телевиде-
ние, интернет-газета, интернет-радио ҳам кун
сайин мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Ҳозирги
кунда уларнинг сони 330 дан ошди. Шунинг-
дек, 60 дан зиёд телеканал ёшлар аудитори-
ясининг турли-туман ахборот эҳтиёжлари
ва қизиқишларини қондириш учун хизмат
қилмоқда
2
. Ушбу оммавий ахборот восита-
лари навқирон авлод вакилларининг ахборот
маданиятини ва мафкуравий иммунитетини
шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. Хусусан,
таълим муассасаларини компьютер техника-
лари билан таъминлаш баробарида таълим
беришни замонавий усуллардан фойдала-
ниш, барча таълим муассасаларида ахборот-
ресурс марказларидан фойдаланиш таълим
имкониятларини янада оширишга имконият
бермоқда.
Шулардан Ziyo Net жамоат ахборот таъ-
лим тармоғи бугунги кунда ёшлар ҳамда таъ-
лим олувчиларга ахборот-коммуникация хиз-
матларини кўрсатиш борасида салмоқли
ишларни амалга оширмоқда. Бироқ масала-
нинг яна бошқа бир тарафи борки, яратилаёт-
ган имкониятлардан ёшлар қай йўсинда фой-
даланаяпти? Бу каби имкониятлар уларнинг
камол топишига қандай таъсир кўрсатаяпти?
— деган оғриқли саволлар вужудга келмоқда.
Ҳозирги кунда ёшларнинг 90 фоизи асосий
ахборот манбаи сифатида Интернетга муро-
жаат қилмоқда. Фойдаланилаётган ахборот
воситаларининг катта қисми асосан «Тwitter»,
«Facebook»,
«Odnoklassniki»,
«YouTube»
каби ижтимоий тармоқлар ва видео- ҳамда
аудиопорталларга тўғри келса, маълум бир
қисмигина зарарли таъсир этмайдиган, илмий,
маданий ва маърифий сайтлардан иборат-
1
Қирғизбоев М. Ўзбекистонда демократик жамият
қуриш назарияси ва амалиёти. – Тошкент: “Наврўз”,
2014.
2
Қирғизбоев М. Сиёсатшунослик. – Тошкент: “Янги аср
авлоди”, 2013. – Б. 439-450.
лигини кузатиш мумкин. Маълумотларга
қараганда, бугунги кунда интернет тармоғида
ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини
тарғиб қилувчи 9 мингдан зиёд сайтлар мав-
жуд бўлса, 49 фоиз компьютер ўйинлари
зўравонлик ва ёвузликни тарғиб қилади. Айни
вақтда, 42 фоиз болалар ва ўсмирлар онлайн
тарзда тарқатиладиган порнография таъси-
рига бутунлай тобе бўлиб қолган. Халқаро
экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола
зўравонлик руҳидаги сайтларга, 26 фоизи
мил латчилик характеридаги веб-саҳифаларга
мунтазам киришини тасдиқламоқда
3
.
Ахборот глобаллашуви жараёнида мил-
лий ахборот маконини шакллантириш, ҳимоя
қилиш ва уни ривожлантиришнинг ташкилий-
ҳуқуқий асосларини яратиш ҳар бир давлат-
нинг стратегик манфаатлари билан ҳамоҳанг
бўлган устувор вазифалар сирасига киради.
Ахборот-коммуникация
технологиялари
ривожланиш суръатининг янада ошири-
лиши эса ахборот алмашинуви соҳасида чек-
сиз имкониятлар яратади. Бу, ўз навбатида,
дунё мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий ва
иқтисодий ривожланишининг асосий омил-
ларидан бирига айланган. ХХ асрда инсоният
учун ядровий қуроллар хавф солган бўлса,
ХХI асрга келиб, турли мақсадларни кўзлаб
дин ниқоби остида уюштирилаётган ахбо-
рот хуружлари бутун дунёни таҳликага солиб
қўймоқда.
Интернет кучли ижтимоий таъсирга эга
бўлган оммавий ахборот воситаларидан
бирига айланиб бўлди. Сўнгги йилларда турли
ижтимоий тармоқлар интернет оламининг
ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Хўш,
ижтимоий тармоқнинг ўзи нима? Келинг, шу
масалагa ойдинлик киритиб олсак. Масофадан
интернет орқали одамлар орасидаги “онлайн”
танишув ҳамда мулоқотни таъминловчи, аъзо-
ларининг турли хил шахсий маълумотларини
ўзида акс эттирувчи интернет тармоқларига
(сайтларига) ижтимоий тармоқлар дейилади.
“Facebook”, “Odnoklassiniki.ru”, “Telegram”,
“Mail.ru” каби ижтимоий тармоқлар гирдобида
ўқувчилар ўртасида ёт бўлган турли иллат-
лар шаклланмоқда. Эндиликда ядро майдон-
лари эмас, мафкура майдонларида бўлаётган
курашлар кўп нарсаларни ҳал қилади. Шундай
3
http;//www.scholar.google.com
60
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |