ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2020, 6 (91)
ларида ўқувчи-ёшларни интернетдан фойда-
ланиш маданиятини шакллантириш лозим.
Мақсад.
Маълумки, ёш авлодга таълим-тарбия
бериш, баркамол авлодни шакллантириш,
ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан
соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб бори-
лаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчи-
сига айлантириш, техника ва илғор техно-
логиялари ютуқларидан, интернет ва ижти-
моий тармоқлардан фойдаланиш мадания-
тини шакиллантиришда мактаб таълим муас-
сасасини ўрни ва аҳамияти катта. Мақсад
ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш,
уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга
содиқлик, диний бағрикенглик ва миллат-
лараро тотувлик руҳида тарбиялаш, биз
учун ёт бўлган ”оммавий маданият” ўқувчи-
ёшлар орасига кириб келишига қарши чора-
тадбирларни амалга ошириш, уларда мафку-
равий иммунитетни шакллантиришдан ибо-
рат.
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шав-
кат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муро-
жаатномасида 2020 йилга “Илм-маърифат
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йили”, деб эълон қилиши таълим ва илм-фан
соҳаларининг ўзаро уйғунлиги эътироф эти-
лиши билан бирга давлатнинг ёшларга доир
сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги
замонавий усуллари, жумладан, ахборот-
комуникация технологияларини жорий этиш
соҳасига алоҳида эътибор берилаётган-
лигининг амалий ифодаси деб ҳисобланса
муболаға бўлмайди.
Бугун жамиятимиз ташаббускор ислоҳотчи,
стратегик фикр юритадиган, билимли ва
малакали янги авлод кадрларини тарбия-
лашдан манфаатдор. Шунинг учун боғчадан
бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг
барча бўғинлари ислоҳ қилинмоқда. Биноба-
рин нафақат бугуннинг ёшлари, балки бутун
жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини
ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак
маънавият керак. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганла-
ридек, “Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва,
албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади”
1
. Шарқ
донишмандлари айтганидек, “Энг катта бой-
лик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос
– бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу
билимсизликдир!”. Шу сабабли ёшларимиз
учун замонавий билимларни ўзлаштириш,
чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси
бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши
керак. Тараққиётга эришиш учун рақамли
билимлар ва замонавий ахборот технологи-
яларини эгаллашимиз зарур. Бу ёшларимизга
юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имко-
ниятини беради. Зеро, бугун дунёда барча
соҳаларга ахборот технологиялари чуқур
кириб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шав-
кат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожа-
атномасида таъкидланганидек, “Ҳозирги кун-
гача 7 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш, мак-
табгача таълим муассасалари ва мактаблар
юқори тезликдаги Интернетга уланган бўлса,
кейинги 2 йилда яна 12 мингта муассаса тез-
кор Интернетга уланади”
2
.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий
юксалиши, ахборотга бўлган ҳуқуқларини
рўёбга чиқариш, ахборот эркинлигини таъ-
минлаш мақсадида зарур технологик шаро-
итлар ва ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Ҳар
кимнинг фикрлаш ва сўз эркинлиги, ўзи иста-
ган ахборотни излаши, олиши, уни тарқатиш
борасидаги конституциявий нормалар миллий
қонунларимизда кўрсатиб ўтилган. Шунинг-
дек, халқаро ахборот тармоқлари ва Интер-
нет жаҳон ахборот тармоғидан эркин фой-
даланиш учун шароит яратилишини эъти-
роф этувчи нормалар қонунларимизда ўз
аксини топди. Хусусан, бугунги кунда ахбо-
рот соҳасида оммавий ахборот воситалари-
дан, шундан телевидение, Интернет-кафелар,
Интернет провайдер, давлат ахборот ресурс-
лари, “ZiyoNet”, “Lex.uz”, “Kitob.uz” ёшлар
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
2020 йил 24 январь. - https://uza.uz/oz/politics/zbeki-
https://uza.uz/oz/politics/zbeki-
ston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-
oliy-25-01-2020
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
2020 йил 24 январь. - https://uza.uz/oz/politics/zbeki-
https://uza.uz/oz/politics/zbeki-
ston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-
oliy-25-01-2020
59
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |