ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 11
ёшдагиларга хосдир. Чунки бу ёшдаги шахс-
ларда анатомо-физиологик, интеллектуал, ах-
лоқий ва бошқа жиҳатларида ўзгаришлар рўй
беради. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, ёшлар
психикасидаги аномаллик ҳолатини келтириш-
га замин яратиши мумкин. Тарбияси «қийин»
ўсмир ва ўспиринлар – кичик ижтимоий муно-
сабатлар (оила, мактаб, лицей, касб-ҳунар кол-
лежлари) ҳамда характер, жинсий ва ёш хусу-
сиятлари жиҳатидан яқин бўлган кичик ижти-
моий гуруҳларга хос ижтимоий меъёрлар,
хатти-ҳаракатлар ва қоидалардан чекиниши
натижасида уларнинг бу турдаги ҳаракатини
интизомсизлик, деб ҳам қаралади. Тарбияси
«қийин» илк ўспирин ёшдагиларнинг баъзи
ҳолатларда агрессияга мойиллиги, ўқишда ва
бошқа фаолиятида ўзбошимчаликка йўл қў-
йиши, ичкиликка, асоциал ҳаракатларга бери-
лиши кузатилади. Маълум вазиятларда ўсмир
ва ўспиринларнинг шу каби хатти-ҳаракатла-
рини намоён этиши девиант ҳаракатларнинг
типик хусусиятидир. Делинквент
1
хатти-ҳаракат
девиант ҳаракатлардан фарқ қилиб, асоциал
ҳаракатларнинг доимий характерга эга бўлиши
билан белгиланади.
Вояга етмаган ёшлар орасида девиант ҳара-
катларни вужудга келтирувчи қатор сабаблар
мавжуд. Жумладан:
– биологик омиллар, яъни болаларнинг иж-
тимоий ҳаётга мослашувини мураккаблашти-
рувчи нохуш физиологик ва анатомик
ҳолатлар:
– генетик (ақли заифлар, кўрлар, карлар ва
ҳ.к);
– психофизиологик (инсон организмига
сал бий таъсир кўрсатувчи, соматик ҳаракатлар,
аллергиялар ва токсик касалликларни келти-
рувчи турли хил зиддиятлар, кимёвий модда-
лар ва ҳ.к);
– физиологик (атрофдагиларда нохуш кай-
фият уйғотувчи ташқи қиёфа, тилнинг дудуқ-
лиги ва бошқалар);
– психологик омиллар, яъни инсондаги пси-
хопатологик ёки акцентуант (муайян вазиятга
ҳаддан ташқари урғу бериш) ҳолатлар. Бу
омиллар асаб касалликлари: психопатия, нев-
растения каби касалликлар билан боғлиқ;
1
Деликвент - ҳуқуқ бузувчи, мажбуриятларини бажар-
майдиган (таҳр.).
– ижтимоий-педагогик омиллар, яъни бо-
лалик давридан бошлаб мактаб, оила ва жамо-
атчилик тарбиясидаги нуқсонлар;
– ижтимоий-иқтисодий омиллар;;
– маънавий-ахлоқий омиллар, яъни жами-
ятдаги маънавий кадриятларнинг қадрсизла-
ниши, инсонларнинг маънавий қашшоқланиши,
муайян жамиятдаги ижтимоий институтларнинг
унда рўй бераётган девиант ҳаракат ларга бе-
фарқлиги ва лоқайдлиги киради.
Бизнинг жамиятимизда мустақиллиги миз-
нинг дастлабки кунлариданоқ ёш авлод тарбия-
сига катта эътибор қаратилди ва таълим-тарбия
жараёнини уйғунликда олиб боришга қара-
тилган махсус дастурлар, концепциялар ишлаб
чиқилиб, улар бугунги кунда амалда ўзининг
самарасини бермоқда. Худди шундай жамият-
да мавжуд бўлган тарбияси «қийин» ўсмирлар
билан ишлашга мўлжалланган реабилитация,
профилактика ва коррекция масалаларига ало-
ҳида эътибор қаратилмоқда. Девиант хатти-
ҳаракатдаги болалар ва ўсмирларга нисбатан
профилактика, реабилитация ва коррекция
иш лари амалга оширилмоқда. Буларга услубий
ёрдам сифатида Э.Ғозиевнинг «Ёш даврлари
психологияси»
2
, В.Каримованинг «Ижтимоий
психология»
3
, Ш.А.Абдуллаеванинг «Педагогик
диагностика ва педагогик коррек ция»
4
китоб-
ларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Тарбияси «қийин» илк ўспирин ёшдагилар,
тартиббузар ва интизоми бўш ёшларни жамоат
топшириғисиз қолдириб бўлмайди. Жамоат
топшириғи ўсмирларда ва илк ўспиринлик
босқичидаги ёшларда меҳнатсеварлик, масъу-
лиятлилик, тежамкорлик каби хислатларни
шакл лантиради, ўзига-ўзи ишонч ҳиссини уйғо-
тади ва тартиб, интизомга ўргатади. Тарбияси
«қийин» ёшларнинг ривожланишидаги у ёки
бу педагогик чекинишларни бартараф этиш
учун ўсмирлар билан реабилитацион ва про-
филактик ишлар ўтказилади.
«
Do'stlaringiz bilan baham: