ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 8
UMAROV B. M., RAJABOVA F.P. DISTRUCTION OF TINAGERS BEHAVIOR AND SOCIAL-
PSYCHOLOGIC FACTORS OF THEIR BREADING
There is analized in the article the social and psychological factors of deviation behavior and vio-
lation of education, issues of work with difficult children and teenagers. In particular, the features of
the social environment as healthy and unhealthy environment, especially nature and human behav-
ior, social norms, and the contradiction between the individual, prevention of impulsivity, the affects
of exposure to troubled teenagers and the need for intelligent solutions in such cases. In addition,
the article discusses the psychology of education and psychological requirements for activities car-
ried out with difficult children and teenagers.
Keywords:
deflection behavior, deviant behavior, the educational process, education of youth,
defective education, aggression, unhealthy family relationships, poor spiritually-moral development,
illegal actions.
Мамлакатимизда иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга
оширилаётган кенг қамровли ишлар билан бир қаторда, ўсиб
келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, эртанги куни,
уларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан баркамол ривожла-
нишлари борасида давлат миқёсида улкан даражадаги ишлар
амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг «Фарзандларимиз, ёшларимиз,
бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз,
ёшларимиз бугунги ва эртанги кунимизнинг
ҳал қилувчи кучидир»
1
, деб айтган сўзлари
юртимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эъти-
бор берилаётганлигидан далолатдир.
Илмий тадқиқотлардан
2
маълум бўлишича,
болалар ва ўсмирлар хулқ-атворидаги сал-
бий ўзгаришларнинг ижтимоий-психологик
хусусиятлари ва уларнинг сабабларини ўр-
ган масдан туриб, уни фақатгина статистик
жиҳатдан таҳлил қилиш билангина бундай
ҳодисаларнинг ижтимоий-психологик хусуси-
ятларини илмий жиҳатдан асослаб бўлмайди
3
.
Шунга кўра, тарбиядаги нуқсонлар ва хулқ
оғишининг ижтимоий-психологик омиллари
ҳамда сабабларини ҳар томонлама ўрганиш за-
1
Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тарақ-
қиётининг пойдевори. – Т.: «Ўзбекистон», 1997. –92-б.
2
Ганишина И.С. Неблагополучная семья и девиантное
поведение несовершеннолетних: Учебное пособие. –
М.: Издательство МПСИ, 2006. –С. 345; Змановская Е.В.
Девианто логия (психология отклоняющегося поведе-
ния). – М., 2007, 4-е издание. –С. 285; Нормуродов Ғ.
Вояга етмаган қонунбузар ўсмирларни тарбиялашда
оиланинг роли. // «Педагогик маҳорат», 2006, 1-сон. –34-
36 б.; Шнейдер Л.Б. Девиантное поведение детей и под-
ростков. – М.: «Академический Проект»; «Трикста», 2005.
–С. 336.
3
Личко А.Е. Психология и акцентуация характера у под-
ростков. – Л., 1983. –С. 125.
рурияти келиб чиқади. Тарбиядаги нуқсонлар
ва хулқ оғишининг сабабларини ўрганиш ушбу
ҳодисанинг келиб чиқиш механизмлари ва
шарт-шароитлари тўғрисида янада тўлароқ
маълумот олиш имкониятини беради.
Қуйида биз болалар ва ўсмирларда хулқ
оғиши ва тарбия бузилишини келтириб чи-
қа рувчи
ижтимоий-психологик
сабаблар
тўғрисида фикр юритишга ҳаракат қиламиз.
Хулқ оғишининг келиб чиқиш сабабларини
аниқлаш, энг аввало, у юзага келган ижтимо-
ий муҳит хусусиятларини ўрганиб чиқишни
тақозо қилади. Чунки хулқ оғишини умумий
кўринишда оладиган бўлсак, у бирор бир шахс-
га хос бўлган субъектив хулқ-атвор натижаси
эмас, балки субъектив ва объектив жараён-
лар, шарт-шароитлар, муносабатлар натижаси
сифатида юзага келади. Шу нуқтаи назардан
олиб қаралганда, ижтимоий жараёнларнинг
индивидуал хатти-ҳаракатларга таъсири маса-
ласига ойдинлик киритиш зарур бўлади.
Тадқиқотларга кўра
4
, шахс хулқ-атворидаги
бузилиш ижтимоий муҳитнинг ўзига хос
4
Амбрумова А.Г., Жезлова Л.Я. О некоторых формах де-
виации поведения у подростков. // Актуальные проблемы
психоневрологии детского возраста. – М., 1973. -С. 26-
31; Умаров Б.М. Болалар ва ўсмирларда хулқ оғиши келиб
чиқишининг ижтимоий-психологик сабаблари. / «Пси-
хология» журнали, 2011, 4-сон. -30-34-б; Комилова Н.Ғ.
Хулқи оғишган болалар психологияси. (Ўқув қўлланма) –
Т.: «Фан ва технологиялар» нашриёти, 2007. –137-б.
17
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |