Замонавий таълим / современное образование 015, Умаров Б. М., Тошкент тиббиёт академияси «Педагогика ва психология»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 417,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana01.03.2022
Hajmi417,84 Kb.
#475950
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
voyaga-etmaganlarda-hul-o-ishi-va-tarbiya-buzilishining-izhtimoiy-psihologik-omillari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 8
жиҳат лари, индивиднинг феъл-атвори, харак-
тер хусусиятлари, ижтимоий меъёрлар ва 
шахс ўртасидаги зиддиятлар ҳамда уларнинг 
зўрайиб бориши кабиларга боғлиқ бўлади. 
Шахснинг дунёқараши, яъни қадриятлар ори-
ентацияси, ижтимоийлашуви ва индивидуал 
ҳиссиётларининг ижобий тарзда шаклланиши 
ва намоён бўлиши кишини жамият ва инсо-
ният учун фойдали бўлган хатти-ҳаракатларга 
ундайди. 
Шуни унутмаслик лозимки, ташқи муҳит 
ёки ижтимоий воқеа-ҳодисалар ҳар доим ҳам 
хулқ оғишининг келиб чиқиши учун ягона 
асос бўлиб хизмат қилмайди. Қачонки, ижти-
моий воқеа-ҳодисалар ва индивид ўртасида 
қарама-қаршилик ва зиддиятлар юзага келса, 
жамиятда ҳукм сураётган ижтимоий меъёрлар 
индивид томонидан қабул қилинмаса, ижти-
моий муҳитда хулқ оғишининг келиб чиқиши 
учун етарли шарт-шароит мавжуд бўлса, хулқ 
оғиши келиб чиқиши мумкин. 
Шахснинг ижтимоий воқеликдаги турмуш 
тарзи, ҳаёт шароити, тарбияланганлик ва муай-
ян вазиятлар тақозосига кўра хулқ оғишининг 
келиб чиқиши учун зарурий шарт-шароит 
мавжуд бўлади. Муайян турмуш тарзи ва ўзига 
хос тарбия муҳитида камол топган шахс тур-
ли ҳаётий вазиятларда ижтимоий муҳит шарт-
шароитларига кўра маълум зиддиятларга дуч 
келади ва уни енгиб ўтишга ҳаракат қилади. 
Шахснинг дунёқараши, қадриятлар ориента-
цияси ва онглилик даражаси ноқонуний хатти-
ҳаракатларга етакловчи ёки муайян ҳаётий ва-
зиятларни юмшатишга қаратилган тўғри ёки 
ижобий қарор қабул қилинишини белгилайди. 
Шундай қилиб, инсон ижтимоий ҳаётда турли 
мураккаб вазиятларга дуч келади, аммо ундан 
оқилона йўл билан чиқиб кетиш унинг ақлий 
салоҳияти, маънавий олами, тарбияланганлик 
даражаси ва бир қатор ижобий шахсий фази-
латларига боғлиқ бўлади. 
Тарбия бузилишининг асосий ижтимоий-
психологик сабабларидан бири уларда таълим 
олишга нисбатан салбий муносабатнинг пайдо 
бўли шидир. Одатда бундай муносабатнинг 
пайдо бўлишига бошқа сабаблар ҳам таъсир 
кўрсатиши мумкин. Жумладан, булар ўқув 
фао лияти усули, малакалари тўла таркиб топ-
маганлиги сабабли нисбий билим олиш билан 
қаноат ҳосил қилиш, ўзлаштириш қоби-
лиятининг суст ривожланганлиги, муайян ва-
зиятларда ҳукм ва хулоса чиқаришда қийин-
чиликка дуч келиш, ўқитувчилар томонидан 
ўқувчига объектив баҳо бермаслик, ўқитув-
чининг бола индивидуал-психологик ва интел-
лектуал имкониятига етарлича эътибор бер-
маслиги, 
ўқитиш 
савиясининг 
пастлиги, 
дарс ларнинг қизиқарсиз ўтилиши ва бошқа-
лардир. 
Тарбия бузилишининг яна бир сабаби – 
улар нинг синф жамоаси ва турли хил жамо-
атчилик ташкилотлари билан яхши алоқада 
бўлмаслигидир.
Ўқувчи билан жамоа фикрининг мос келмас-
лиги жамоа ичида унинг ўз ўрнини борган сари 
йўқолиб боришига сабаб бўлади. Бу ўринда 
унутмаслик керакки, ўсмирнинг ҳар бир хатти-
ҳаракати у билан ҳисоблашиш керак лигидан 
бошқа нарса эмас. Шунинг учун жамоа аъзола-
ри бундай ўсмирнинг қарашларини вақти-вақти 
билан ҳисобга олишлари яхши натижа беради. 
Аксинча, ўсмирнинг фикр ва қизиқишлари жа-
моа томонидан қўллаб-қувватланмаслиги ёки 
бепарволиги уни тартиб бузарликка ундайди 
ва хулқ оғишининг келиб чиқиши учун имко-
ният яратади. Натижада ўсмир учун келажак 
режаларининг поймол бўлиш хавфи туғилади. 
Таълим олиш ва жамоадан юз ўгирган ўсмир 
ўз келажаги, орзу-умидларини мактаб ва жа-
моа фаолиятига боғлашдан кўра, эътиқод ва 
қарашлари мос бўлган бошқа кишилардан на-
жот излайди. Натижада ўсмир ижтимоий хавф-
ли гуруҳ таъсирига тушиб қолиши мумкин.
Оиладаги носоғлом муҳит ҳам тарбия бузи-
лишининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ай-
рим оилаларда бола учун зарурий имконият-
лар мавжуд эмаслиги сабабли у нохуш ҳолат 
билан ёлғиз кураш олиб бориш кечинмалари 
билан яшайди. Ўсмир дунёсида оилавий шаро-
итга нисбатан пайдо бўлган норозилик ҳисси 
кундан-кун авж олиб, ички қўзғолонга айла-
ниб боради.
18
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 417,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish